БАА Про лигаси. Азиз Ғаниев ғалаба голига ассистентлик қилди

Iskandarov Abdulaziz
15 окт 2022, 21:04
БАА Про лигасининг 6-туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" - "Ал Жазира" учрашуви бўлиб ўтди.

Муросасиз руҳда ўтган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ҳамюртимиз Азиз Ғаниев 90+7 дақиқада Юссеф Жобирнинг голига ассистентлик қилди. Амалда ушбу гол Дубай клубига 3 очкони тақдим этди. Леонарду Жардим шогирдлари ушбу учрашувдан сўнг 10 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасини эгаллаб турибди.  

БАА Про лигаси. 6-тур

"Шабаб Ал Аҳли" - "Ал Жазира" 2:1

Голлар: Ҳалифа Ал Ҳаммади (автогол) 30, Юссеф Жобир (Азиз Ғаниев) 90+7 - Бруно 87


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia