Азизжон Ғаниев машғулотларга қайтди

Narzulla Saydullayev
3 май 2021
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Шабаб Ал Аҳли" клуби ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев индивидуал машғулотларни бошлади.

Ҳамюртимиз ўнг оёқ тизза бўғини олд хочсимон бойламининг узилиши (илгари жароҳат олиб “операция” қилинган оёғи чап оёғи эди) оқибатида жарроҳлик операциясини бошдан кечирди.

Эслатиб ўтамиз, Ғаниев 13 февраль куни "Шабаб Ал Аҳли" сафида "Ал Ваҳда"га қарши баҳснинг 57-дақиқасида ўнг оёғи билан ерга ноқулай тушган ва жароҳат олганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia