

Иордания футбол ассоциацияси таклифига кўра, ФИФА ҳакамлари Азиз Асимов (бош ҳакам), Алишер Усмонов (биринчи ёрдамчи ҳакам), Санжар Шоюсупов (иккинчи ёрдамчи ҳакам) ва Рустам Лутфуллин (тўртинчи ҳакам) Иордания профессионал лигасининг 21-туридан ўрин олган "Ал Виҳдат" – "Ал Файсали" учрашувини бошқаради.

Ушбу жамоалар ҳозирда турнир жадвалини бошқариб боришмоқда. Табиийки, ўйин кескин курашларга бой бўлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин 28 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.
Иордания профессионал лигаси, 21-тур
"Ал Виҳдат" – "Ал Файсали"
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов
Тўртинчи ҳакам: Рустам Лутфуллин



