"Атлетико" Аллан учун қанча тўламоқчи?

Sherzod Nurmatov
17 авг 2020, 01:20
"Наполи" ярим ҳимоячиси Аллан Диего Симеоне шогирдига айланиши мумкин.

Сўнгги ахборотларга кўра, "Атлетико" ярим ҳимоячи учун тахминан 40 миллион эвро тўлашга тайёр. У жамоада "Арсенал"га ўтиши мумкин бўлган Томас Партининг ўрнини эгаллайди.

Шунингдек, бразилиялик футболчига "Эвертон" томонидан ҳам қизиқиш мавжуд – уни харид қилишни бош мураббий Карло Анчелоттининг шахсан ўзи хохлаяпти.

Аллан жорий мавсум Неаполь клуби таркибида А Сериянинг 23 ўйинида қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca