AS: "Реал" "Бавария" ҳимоячиси Алаба билан шартнома бўйича келишувга эришди

Alisher
17 апр 2021, 13:25
"Реал" "Бавария" ҳимоячиси Давид Алабанинг ёзги трансфер ойнасидаги трансфери бўйича келишувга эришди.

AS'нинг хабарига кўра, 28 ёшли австриялик футболчининг трансфери жорий мавсум сўнггида эълон қилинади. Футболчи эркин агент мақомида Мадрид клуби сафини тўлдиради.

Алаба жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

"Реал" айни дамда Ла Лигада 30 турдан сўнг "Атлетико"дан бир очко кам жамғарган ҳолда, иккинчи ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: AS