

Номзодлар қаторида Максим Глушенков, Константин Тюкавин ("Динамо"), Дмитрий Воробьёв ("Оренбург") ва Фёдор Чалов (ЦСКА) бор эди.
Дзюба ҳар уч йўналишда ғолиб бўлди — "Матч Премьер" шарҳловчилар овози, РПЛ экспертлари ва мухлислар фикрига кўра, март ойида Россия Премьер-Лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ҳужумчи "Ростов"га (3:1) қарши ўйинда хет-трик қайд этди, "Краснодар" (3:2) билан учрашувда гол ва ассист қайд этди.
Артём бу совринни фаолиятида тўртинчи бор қўлга киритди.



