"Арсенал" Пепе билан музокара ўтказди

7 май 2019, 21:10
Лондоннинг "Арсенал" клуби Кот-Д'ивуар терма жамоаси аъзоси Николья Пепега қизиқмоқда.

Бу ҳақда France Football нашри маълумот бермоқда. Манбага кўра, инглиз клуби вакиллари "Лилль" жамоаси раҳбарияти билан Пепе борасида гапиришмоқда.

Аввалроқ, 23 ёшли ярим ҳимоячига "Бавария", "Барселона", "Интер" ва ПСЖ жамоаларидан қизиқиш бўлаётганди. "Лилль" раҳбарияти Пепени 80 миллион еврога баҳоламоқда.   

Николья жорий мавсум Лига 1да 35та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 11 та голли пас берди. 


Манба: France Football