“Арсенал” – “Кельн” учрашуви бир соатга кечиктирилди

Европа лигаси 1-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Кельн” учрашувининг бошланиш вақти ўзгарди.

Лондон клуби мухлислар хавфсизлиги нуқтаи назаридан шундай қарор қабул қилинганилигини маълум қилди.

Учрашув белгиланган вақтидан бир соат кейин, Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.



Манба: "Арсенал" клуби твиттери