

Жамоа айни дамда 6-поғонани эгаллаб турибди (36 учрашувдан кейин 61 очко). Еврокубокларга йўлланма бермайдиган 8-ўринда "Тоттенхэм" бормоқда. "Шпорлар" ҳисобида 37 ўйиндан кейин 57 очко мавжуд. "Брайтон" янги мавсумда Европа Лигасида иштирок этади (АПЛ 5 ва 6-ўринлари гуруҳ босқичидан курашни бошлайди), ёки Конференциялар Лигасида (7-ўрин, саралаш босқичидан) қатнашади.



