

"Американ Экспресс" стадионида кечган баҳсда "чайкалар" 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувни Крэйг Поусон бошқариб борди. Ўйин мезбонлар учун жуда тезкор гол билан бошланди: ҳали учинчи дақиқа ўтар-ўтмас Ферди Кадиоглу ҳисобни очиб, "Брайтон"ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда ҳам ташаббус мезбонлар томонида бўлди. 56-дақиқада Жек Хиншелвуд орадаги фарқни оширган бўлса, учрашувга қўшиб берилган вақтда (90+1) Дэнни Уэлбек якуний нуқтани қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Брайтон" ўз очколарини 50 тага етказиб, турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. "Челси" эса 48 очко билан 7-поғонага тушиб кетди.



