

"Фирмино, Мане ва Салоҳ - ажойиб трио, уларнинг ўйинларидан завқ оламан. Уларнинг орасида Фирмино ажралиб туради. Мане ва Салоҳнинг асосий ютуғи - Фирмино. Айни дамда Салоҳ ва Мане дунёнинг энг кучли 5 ҳужумчиларидан бири қаторига киради, шу боисдан ундай футболчилар "Реал"да ўйнай олиши мумкин. Лекин айни дамда "Ливерпуль" ушбу клубдан ортда қолмаяпти ва шу боисдан жамоа сафини тарк этишдан маъно йўқ.
Клопп? У - даҳо! Унинг иши ва трансферлари менга ёқади. "Ливерпуль" яна бир неча йиллар давомида рақобатбардош жамоа бўлади. Юрген жамоани топ-ҳолатига қайтарди", - деди Николья.



