Анчелотти икки футболчининг "Реал"дан кетишини истамоқда

Mirjalol Normatov
31 июл 2022
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти футболчилари Альваро Одриосола ҳамда Мариано Диасни янги мавсум учун режаларига киритмаяпти.

63 ёшли мутахассис ушбу футболчиларнинг жамоадан кетишини истамоқда. Уларга мавсумолди тайёргарлик ўйинларида ҳам кам имконият берилди.

Одриосола машғулотларда ўзини профессионал тутмоқда, жамоадошлари билан яхши муносабатда. Аммо мураббийи уни "Реал" даражасида эмас деб ҳисоблайди.

Диаснинг "Реал"дан кетишига эса маоши сабаб бўлмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal