

Шу тариқа Кристиан Гросс бошчилигидаги жамоа қаторасига учинчи мавсум юртимиз жамоаларини ортга қуруқ қўл билан қайтармоқда.
2015 ва 2016 йилги мавсумда жиддаликлар ўз майдонларида “Насаф”ни бир хил 2:1 ҳисобида таслим этишганди. Бу гал ҳам улар ўз анъаналарини давом эттиришди. Ўз навбатида “Ал Аҳли” ҳужумчиси суриялик Умар Сома ҳам қаторасига уч йилдан буён юртимиз жамолари дарвозабонларини ранжитмоқда. У 2015 ва 2016 йилда (2 марта) Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олганди. Бу гал Зуҳуров ҳам суриялик ҳужумчининг зарбасидан кейин ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.




