37 ёшли Вагнер Лав Дания чемпионатида ўйнайди

Mirjalol Normatov
16 янв 2022
ЦСКАнинг собиқ футболчиси Вагнер Лав фаолиятини Данияда давом эттиради.

37 ёшли бразилиялик футболчи "Мидтьюлланд" билан 6 ойлик шартнома имзолади. Душанба куни у клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.

Айни дамда "Мидьюлланд" таркибида 6 нафар бразилиялик футболчилар ўйнамоқда.

Бунга қадар у "Қайрат" таркибида ўйнаган ва қишда клубдан кетганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal