Latest news

19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  2 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  13 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  2 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2

"Зомин" клубининг назорат учрашувлари ва трансферлари хусусида News

"Зомин" клубининг назорат учрашувлари ва трансферлари хусусида

Ўтган мавсумни Биринчи лигада муваффақиятли ўтказган "Зомин" клуби Про лиганинг янги мавсумига жиддий тайёргарлик кўрди.

Бош мураббий Асқар Умаров бошчилигидаги мураббийлар штабига “Обод” клубидаги фаолияти билан таниш бўлган Бобур Зуҳриддинов таклиф қилинди. Шунингдек, Маъмур Бердиёров ҳам мураббийлар сафида қолди. 

Асосан, ўқув-йиғин машғулотларини Зомин ҳамда Тошкентда олиб борган жамоа вакиллари бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушишди. Жумладан, Суперлига ва Про лига иштирокчилари билан баҳс юритишди. 

Назорат ўйинлари рўйхати:

“Зомин” – “Сурхон” - 1-4

“Зомин” – “Бухоро” – 1:3

“Зомин” – “Олимпик” 1-4

“Зомин” – “Янгиер” – 0:1

"Зомин" - "Машъал" - 0:1

"Зомин" - "Арал Самали" - 2:1

“Зомин” – “Хоразм” – 4:4

Мураббийлар штаби ўтган мавсумдаги таркибни сақлаб қолиш ва айрим чизиқларни кучайтиришга эътибор қаратди. 

Жумладан, Дониёр Усмонов, Иззат Турсунов, Саидмаҳмуд Ғуломов ва Нодир Қўйбоқов билан шартнома имзоланди. 

Шу билан бирга, "Зомин" клуби 4 футболчи билан хайрлашди — Достон Бердиқулов, Марадона Сафаров, Фазлиддин Исомиддинов, Бекзод Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, "Зомин" Про лига 1-турида ўз майдонида “Андижон” клубини қабул қилади. Учрашув 6 март куни бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика