Latest news

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  29

Зоҳир Қўзибоев: “Андижон”ни жамоавий ўйин эвазига ютдик” News

Зоҳир Қўзибоев: “Андижон”ни жамоавий ўйин эвазига ютдик”

Кеча олий лига дебютантлари “Андижон” – “Машъал” ўртасидаги баҳсда меҳмонлар кичик ҳисобда ғалабага эришди.
Учрашувдаги ягона гол муаллифи Зоҳир Қўзибоевдан поёнига етган ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

- Жамоангиз учинчи турга келиб чемпионатдаги илк ғалабасига эришди. Аввало шу “Андижон”га қарши кечган ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Нима десам бўлади? “Андижон” ҳам биз ҳам оғир вазиятда эдик. Шу боис ҳар иккала жамоага ҳам бугун фақат ғалаба керак эди. Сафарда ўйнашимизга қарамай олдимизга фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилганди. Буни бажариш учун бутун жамоа бўлиб охирига қадар астойдил курашдик. Худога шукур уринишларимиз зое кетмади. Кейин шуни айтиб ўтиш керакки, майдоннинг холати талаб даражасида бўлмагани ҳам биз футболчиларга қийинчилик туғдирди. Комбинацион ўйин кўрсатиб бўлмасди. Шунга қарамай муҳими уч очкони қўлга киритдик.

- Ўтган йили ҳам “Машъал” сафида “Андижон”га қарши ўйнагансиз. Рақиб бу сафар кучсиз ўйнадими ёки “Машъал” кучли ўйнадими?
- Йўқ, мезбонларни кучсиз деб бўлмайди. Улар ҳам ўз мухлислари қаршисида ўйнаб ғалаба қозониш учун астойдил ўйнади.

- Биринчи лигада ҳам ўтган йили 1:0 ҳисобида ғалаба билан қайтгандинглар. Айтингчи бу сафар нимани ҳисобига ғалаба қозондинглар?
- Бунда мураббийимизнинг берган аниқ кўрсатмаларини тўғри бажара олганимизни айтган бўлардим. Қолаверса ўзингиз ҳам кўрган бўлсангиз бизда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Учрашув сўнггига қадар барча ғалаба учун астойдил меҳнат қилди.

- Учрашувдан олдин “Андижон” дарвозасига гол уришингизни сезганмидингиз?
- Ҳужумчи бўлганим учун ҳам ҳар бир баҳсда гол уришга ҳаракат қиламан. “Андижон” билан ўйинда ҳам гол киритиб, жамоамга ғалаба келтиришни ўйлагандим. Бунда жамоадошларимнинг ҳам ҳисса катта деб ўйлайман.

-  Бу йил элитада дебют мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Олий лига ҳақида нима дейсиз?
- Тўғри, бунгача асосан биринчи лигада ўйнаганман. Бу йилдан бошлаб эса олий лигада ўйнамоқдаман. Бу лигалар ўртасидаги савия катта фарқ қилади. Албатта олий лигада ақлли футбол кўрсатилади. Учрашувлар ҳам осон бўлмайди.

- Ортда қолган учта ўйинда ҳисобингизга иккита гол ёздириб қўйдингиз. Мавсум давомида нечта тўп киритишни режалаштиргансиз?
- Мавсум аввалида ўз олдимга шахсий мақсадлар қўйганман. Унга кўра бу йил ҳам тўпурарлар қаторида юришга интиламан.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика