Latest news

01:00Ла Лига. "Барселона" "Сельта" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  21 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Зоҳир Пиримов: "Навбаҳор" сафарда ҳам ғалаба қозона олади" News

Зоҳир Пиримов: "Навбаҳор" сафарда ҳам ғалаба қозона олади"

Бир неча йил давомида "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилган, ўтган мавсум "Бухоро"да тўп тепган Зоҳир Пиримов 2018 йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафида бошлади.

Ярим ҳимоячи "лочинлар"нинг асосий футболчиларидан бирига айланиб улгурди десак муболаға бўлмайди. Биз 10-турдан ўрин олган "Бухоро"га қарши баҳсдан кейин тажрибали футболчи билан суҳбат қурдик.

- Чемпионат "Навбаҳор" учун омадли бошланди, бироқ кейин пасайиш бўлди...

- Мавсумнинг дастлабки икки турини сафарда ўтказдик. Илк турда Бекободда дуранг ва Олмалиқда ғалаба қозондик. Сўнгра ўз уйимизда "Локомотив"ни таслим қилдик. Кейин эса бироз пасайиш бўлди, тан оламан. Умуман бу мавсумда барча жамоалар деярли тенг кучли эканлигини барча кўриб турибди. Мусобақа жадвалига қаранг, ҳамма жамоа мағлуб бўлишга улгурди. Осон ўйининг ўзи бўлмаяпти. Ҳар бир баҳс финалдек ўтмоқда. Қайсидир ўйинларда очко йўқотдик.

- Ўтган йил "Бухоро"да ўйнадингиз, аммо ўзингизни кўрсата олмадингиз. Шу боис ушбу клубга қарши баҳсда ўзгача иштиёқ билан тушдингизми?

- Йўқ, бу нарса хаёлимда йўқ эди. Тўғри ўтган йил "Бухоро"да у қадар ишларим юришмади. Балки бир клубда кўп йиллар давомида ўйнаб муҳитни ўзгартирганим учундир "Бухоро"га киришиб кета олмадим. Улуғбек Бақоевни ҳурмат қиламан, унга нисбатан ҳеч қандай ғаразлигим йўқ. Балки ўтган йил бухороликлар ўйин услубига тушмагандирман. Шу боис "Бухоро" билан учрашувга оддий ўйиндек тушдим. Бир тур олдин ўз уйимизда "Нефтчи"ни юта олмадик. Ҳаракат қилдик, аммо ўхшамади. Шу сабаб мухлислар олдида қарзимиз бор эди. "Бухоро"ни сафарда мағлуб этиб ўша қарзни уздик деб ўйлайман. Шукурки оғир ўйин бўлишига қарамай сафарда 3 очко олдик.

- Кўпчилик "Бухоро"га қарши ўйинда "Навбаҳор" футболчилари ўйинни кўп бор вақт чўзишди деб айтишмоқда. Бунга қандай қарайсиз?

- Мағлуб бўлаётган ҳар қандай жамоа рақиби вақт чўзаяпти деб ўйлайди. Бу табиий ҳол. Агар Акбар Тўраевни айтишаётган бўлса у майдонга жароҳат билан тушганди, шу боис учрашувда кўп бор шифокорлар ёрдамига эҳтиёж сезди. Мухлислар агар жамоаси ютқазаётган бўлса рақиб футболчиси жароҳат четдан вақт чўзаётгандек туюлади. Масалан, бир тур олдин "Нефтчи" билан ўйинда ҳам фарғоналиклар деярли шундай ўйнашди ва кўплаб футболчиларга шифокорлар ёрдам беришди. Аммо ўша ўйинда биз рақибга ҳеч қандай эътироз билдирмадик.



- Барча "Навбаҳор"ни уй жамоаси демоқда. Бу фикрга қўшиласизми?

- Бу жамоага яқинда келдим. Айтишларича икки йилдан буён "Навбаҳор" Наманганда ҳеч кимга ютқазаётган экан. Бу йил эътибор қилсангиз сафарда ҳам кўплаб очколар жамғардик. Шундай экан биз фақат уй жамоаси эмасмиз. Ўз майдонимизда ютқазмаётганимизда мухлисларнинг хиссаси жуда катта. Бу ерда доим рақиб сафида ўйнагандим. Ўзим "Навбаҳор" таркибида ўйнаб Ўзбекистондаги энг яхши мухлислар эканлигига амин бўлдим.

- Суперлигадаги ўзгаришлар ҳақида нима дея оласиз?

- Суперлигадаги ўзгаришлардан кейин бошида тўғриси қандай бўларкин деб ўйлардик. Кўриб турибмиз, ҳар бир ўйин шиддатли ўтмоқда. Агар ундай руҳда давом этса 1-2 йилда савия жуда юқорига кўтарилади. Масалан, мусобақа жадвалида пастда юрган жамоа битта ғалаба билан юқорига, юқоридаги жамоа эса битта мағлубият билан пастга тушиб кетиши ҳеч гап эмас. Рақобат жуда кучли.

- Илҳом Мўминжонов билан биринчи бор ишлаяпсиз. У қандай мураббий экан?

- Суперлигада 10та тур ортда қолган бўлса, Илҳом Мўминжонов билан ишлаш менга ёқмоқда. Чунки футболчиларга майдонда айниқса олди чизиқдаги ўйинчиларга эркинлик яратиб беради. Руҳий жиҳатдан ҳам футболчиларни ўйинга яхши тайёрлайди. Шу томонлама ушбу мураббий қўл остида ишлаш менга манзур бўлмоқда.

- Суперлигада яхши натижалар қайд этаётган "Навбаҳор" Ўзбекистон кубоги 1/16 финалида қуйи лига вакили бўлган "Андижон"га ютқазиб қўйди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғри "Андижон"га ютқазиб қўйдик. Бунга сабаб сифатида ундан олдин Суперлига доирасида Жиззахда "Сўғдиёна" билан баҳсда 2:0 ҳисобида олдинда бориб якунда ютқазиб қўйдик. Ўша ўйин бизга жуда кучли руҳий зарба бўлди. Ўша мағлубиятдан кейин кўп вақт ўзимизга кела олмадик. Шу орада Андижонга бордик ва битта гол ўтказиб кубокдан чиқиб кетдик.


- "Лочинлар" сафидаги легионерлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Дарко Станоевични таништириб ўтириш шарт бўлмаса керак. У билан Олмалиқда бирга ўйнаганман. Жуда ҳам барқарор ўйинчи. Ҳимоячи Томислав Пайович ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Шунингдек Ненад Иньяц ҳам жамоага ёрдам бермоқда. Сўнгги турларни қўлидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Тез орада Иньяц майдонга тушади деб ўйлайман.

- Яқиндагина 2019 йилги Осиё Кубоги мусобақаси учун қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Уммон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олди. Қуръа ҳақида фикрларингиз?

- Осиё Кубогида кучсиз жамоа бўлмайди. Ҳар бир жамоа саралашдан ўтиб финал босқичига чиққан. Ҳар бир футболчи ўз мамлакати шаъни учун ҳаракат қилади. Гуруҳда Япония ва Ўзбекистон фаворит. Менимча Уммон ва Туркманистонни мағлуб эта оламиз. Япония билан ўйинда гуруҳ ғолиби масаласи ҳал бўлади деб ўйлайман. Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогида омад тилайман.


Нарзулла Сайдуллаев


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика