Latest news

11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  0 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  10 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  12 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31

Жозе Моуриньо: “Жамоа барчасидан устун” News

Жозе Моуриньо: “Жамоа барчасидан устун”

Бир неча кунлар аввал “Челси” билан Англия чемпионлигини қўлга киритган Жозе Моуриньо “BT Sport” телеканали ижодий гуруҳининг саволларига жавоб қайтарди.
Табиийки, унда Альбионнинг энг кучли жамоаси ва ушбу мавсумга оид саволлар берилди. Интервью лондонликлар чемпионликка эришган куннинг ўзида ташкил этилди.

- Жозе, чемпионлик билан табриклаймиз. Англия чемпионатидаги 3-ғалабангизга эришганингиздан атиги икки соатча ўтди. Ҳозир уйдасиз. Қандай ҳиссиётлар оғушидасиз?
- Раҳмат. Ўзимни чарчаган ҳис қиляпман (кулади). Албатта, мен бахтлиман ва йигитлар билан фахрланаман. Бу янги жамоа ва чемпионатдаги ғалаба тажрибаси етарли бўлмаган футболилар гуруҳи эди. Энди Эшли Коул, Фрэнк Лампард ва Эссьен каби “Челси”нинг охирги 10 йилликдаги муваффақиятини аниқлаб берган ўйинчилар йўқ. Янги жамоада янги футболчилар билан охирги икки йилда катта ҳажмда иш олиб бордик ва шу сабабли бахтиёрман. Лекин мен ғалабадан кейин биринчи бўлиб уйга қайтаман.



- Ва сиз бу ердасиз. Аввал кўплаб чемпионликни қўлга киритгансиз. Ҳозир қўл остингизда янги тажриба бўладиган жамоа мавжуд. Жамоани ушбу беллашувга тайёрлашда аввалгилари билан фарқ бўлдими?
- Ўзимизни қулай ҳис қилдик, лекин босим сезилди. Биз уйда ўйнадик, мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз зарур эди. Қийин бўлди. Одатдагидан иссиқроқ ҳаво ҳам майдондаги ҳолатга таъсир қилди. Енгиллик билан тўпни назорат қила олмадик. “Кристал Пэлас” ажойиб учрашув ўтказди. Бошқа мамлакатда бундай ўйин 5:0 ҳисобида тугаган бўларди. “Пэлас”га ҳеч нарса керак эмасди, улар премьер-лигада барқарор поғонани эгаллаб бўлишган. Бироқ улар худди очко ўта зарурдек ҳаракат қилишди. Премьер-лигада қолиш ёки Еврокубокларга йўлланма олиш учун очко керакдек ўйнашди. Бу ажойиб, ўйиннинг ўзига хос табиати. Ғалабага интилиш, мағлубиятни хушламаслик.

- Бундан кучли тарзда роҳатландингизми? Чемпионатда шундай рақобат билан ғолиб чиққанингиздан?

- Мутлақо. Одамлар турли чемпионатлардаги пешқадам жамоаларни таққослашганда кулиб қўяман. Мен куламан ва бунга ҳаққим бор, чунки барча етакчи чемпионатларда ишлаб улгурганман. Германия, Испания, Италияда 7:0 ҳисобидаги ғалабаларни осонликча учратиш мумкин – бу етакчи ва қолган жамоалар ўртасидаги фарқни кўрсатади. Англияда бундай эмас. Бу ерда пешқадамлар ҳам ҳар бир баҳсда ҳаракат қилишлари шарт. Мавсум бошида бизда ишончли ғалабалар учради, ўшанда ҳаммаси бизнинг сценарий бўйича кетди. Лекин асосан 1:0, 2:1, 0:0 каби натижалар учради. Шунинг учун шогирдларим амалга оширган ишдан ғурурланаман. Йилнинг биринчи кунида биз Лондон дербисида “Тоттенхэм”га ютқаздик ва “Сити” билан тенг очко тўплагандик. Шундан сўнг биз бирор марта мағлуб бўлмадик ва ўртадаги фарқни ошириб бордик.

Февраль-апрель ойларида муаммолар бошланди. Фабрегас ва Костанинг жароҳати, Ремини икки марта йўқотдик, Матич дисквалификация қилинди. Кўплаб муаммолар. Бундай вазиятда ғалаба қозонишда давом этиш учун қандай ғалаба қозонишни билиш лозим. Бу санъат. Бунда энг қийини кучли жамоага эга бўлиш, катта хоҳиш, интизом ва меҳнаткашлардан иборат. Шу сабабли охирги ой мени хурсанд этмоқда – қийин шароитда биз бирдамликни намойиш қилдик ва ўйиндан-ўйинга очколарни йиғиб бордик. Якунда уч тур олдин чемпионатда муваффақиятни тантана қилдик.

- Ҳамон ҳозиргидек кунларда асабийлашасизми?
- Албатта, муҳимлик сезилиб туради.



- Яхши ухладингизми?
- Ҳамиша яхши ухлайман. Ўйиндан кейин ёмон ухлашим мумкин, бироқ учрашувдан аввал ҳар доим ёқимли уйқу бўлади. Ҳафта мобайнида футболчиларни бу оддий ўйин эканлигига ишонтиришга уриндим, лекин улар барчасини яхши тушунишади. Биздан ғалаба кутишганди. Ҳа, биз бугун бўлмаса, эртага ёки кейинги ҳафтада чемпионга айланардик. Лекин ҳозир енгиллик билан нафас олиш мумкин.

- Ва бўш қўйиш ҳам! Ҳозир 100 фоизга бахтлимисиз?
- Ҳа, 100 фоизга.

- Бу сиздан камдан-кам бўлади. Одатда ҳамиша кейинги учрашув ва синовни кутишдир. Соат 9да уйқуга хотиржам ётасизми?

- Йўқ, биз оилавий кечки овқатга жўнаймиз. Лекин бунда алоҳида ҳолат йўқ, оилам билан тез-тез бирга ресторанга бориб турамиз. Улар ҳам хурсанд, чунки бугун ўйинда бўлишди. Одатда фақат ўғлим келади, лекин бугун улар мен учун қанчалик муҳимлигини ҳис этишди. Тушунинг, бу мен учун шунчаки қайтиш эмасди, мен бахтли бўлган жойимга қайтгандим. Бу таваккалчилик эди. Мухлислар 50 йилдан сўнг биринчи чемпионликни яхши эслашади, улар кўп нарса кутишаётганди. Агар нимадир ўхшамаганди одамлар нима учун бундай қилганимни сўрашарди. Лекин энди оилам бахтли – мен “Челси” ва Англияга қайтишни жуда истагандим. Ҳеч қачон “Стамфорд Бриж” “Халл” билан баҳсда қайтишимни қандай қарши олганини унутмайман. Ва мана – биз яна чемпионмиз.

- Оилангиз фаолиятингизда илҳом беришини биламиз. Футбол ва оилани мавсум давомида қандай бирга олиб борасиз?
- Бу нарсаларни ажратишга ҳаракат қиламан. Уларнинг кайфияти ва ҳаёти менинг муваффақиятларим ва омадсизликларимга боғлиқ бўлиб қолишини истамайман.

- Улар газета ўқишса керак? ТВ орқали янгиликларни кузатишадими?
- Улар ТВда янгиликларни кузатишмайди ва газета ўқишмайди. Улар мени ўқишади. Улар мен қайғураётганим ва асабийлашганимни сезишади. Мағлубиятдан кейин уйга қайтганимда улар ҳеч нарса содир бўлмагандек вазият яратишга уринишади. Мен уларга кўп марта қайтарганман: бу йилларда шунчалик кўп ютдимки, мағлубият ҳаётимизга таъсир кўрсатмайди.

- Якуний ҳуштакдан кейин ғалабани улар билан нишонлаш ҳиссиётли лаҳза бўлгандир:
- Ҳа, бундай ҳолат фақат Англияда мумкин. Фақат шу ерда оилам захира ўриндиғимиз тўғрисида ўтириши мумкин, Мадрид, Милан ва Портуда бундай имконият бўлмаган. Ҳар бир учрашувда у ерда ўғлим ўтиради, лекин бугун оилам шу ерда эди. Ўйин тугаши билан мен уларнинг олдига йўл олдим.



- Янги мавсум тўғрисида ўйлашни бошлаб юбордингизми?
- Тўғриси, кейинги учрашув ҳақида ўйлаяпман. “Кристал Пэлас” ҳақиқий футбол нима эканлигига ўрнак бўлди. Мен шундай масъулиятни ҳис қиляпман.  Албатта, ҳозир йигитлар 2 кунни футболсиз ўтказиши мумкин, бироқ ҳафта охирида биз навбатдаги беллашувга тайёр бўлишимиз даркор. Мавсум давомида кўп ўйнаш имкониятига эга бўлмаган йигитларга имконият бераман, лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Совринни “Сити”нинг қўлидан тортиб олганимиздан фахрланамиз. Энди Англия чемпиони масъулиятини ҳис этяпмиз.

- “Сити” чемпионликни “Юнайтед”дан тортиб олганди. Ундан олдин “Сити”нинг ўзи чемпион бўлганди. Англияда анчадан бери ваколатни сақлаб қолиш ҳеч кимга насиб қилмаяпти.
- Раҳбарият билан мавсум бошида суҳбатлашганимда кучли тўртликдаги ўринни сақлаб қолиш учун чемпионатда ғалаба қозонишни мақсад қилиб қўйиш ҳақида гапиргандим. Ҳозир тўртликка кириш осон эмас. Ўтган йили “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигасисиз қолиб кетди, бу йил “Ливерпуль” ёки “МЮ” шундай ҳолатга тушади. Агар кейинги сафар биз қолиб кетсак, нима бўлади? Максимал кучайиб боришни ишга солиш лозим.

- Сиз олдин чемпионликни сақлаб қолгансиз.
- Насиб этган. Лекин ҳозир премьер-лига энг қийин чемпионат. Бунинг учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

- 2006 йилги “Челси” ҳозирги жамоа билан ўйнаса, ким устун келади?

- Кимнинг бош мураббий бўлишига боғлиқ (кулади).

- Сиз чемпионликни ютган футболчилар ҳақида гаплашсак. Жон Терри учун 2 йил олдин барчаси ортда қолгандек туюлганди.
- Ҳа, унинг фаолиятини қуйига бошлаётган муаммолар бордек кўринганди. Жамоада ишлаган мураббийлар унга етарлича ишонишмаганди. Ўтган мавсумни у ажойиб, бу мавсумни эса сеҳрли тарзда ўтказди. У ва Иванович ҳар бир учрашувда майдонга тушишга тайёр эканликларини айтишди – уларни алмаштириш шарт эмас.

- Бугунги ўйиндан аввал кийиниш хонасида ким сўзга чиқди?
- Бугунми? Фабрегас. Фантастик нутқ бўлди. У мен ўйлаган нарсаларни гапирди. Биз бунинг учун кўп меҳнат қилганимиз ва бугун барчасини якунига етказиш кераклиги тўғрисида сўзлади. Танаффусда футболчиларга кийиниш хонасига кейинги сафар чемпион сифатида қайтишлари лозимлигини айтдим.

- Баҳс тугашига 2-3 дақиқа қолганда жамоангиз бир тўп фарқи билан олдинда бораётганди. Сиз қанчалик асабийлашдингиз?
- Мураббийлар ўриндиғида асабийлашишга вақт бўлмайди. Шунчаки ўйинни ўқишга уриндим. Тўғриси, танаффусда барча футболчиларни ўқиб бўлдим – уларга кейин нима бўлишини айтиб бердим. Биринчи бўлимда улар қарши ҳужумларда ўйнашди. Демак, танаффусдан сўнг доимий ўйинига қайтиши аниқ эди, Панчеон ҳужумчилар ортида ҳаракат қилади. Ўйинни улар 2 нафар йирик футболчининг олдиндаги ҳаракати билан тугатишади. Мюррей ва Саного бош билан ўйнайдими? Албатта. Фақат Зума яхшироқдир.

- Шу сабабли уни туширдингизми?
- Албатта. Ва ўйин ёпилди.

- Сиз тушунтираётганингизда барчаси оддийдек туюлади.
- Йўқ, бундай эмас. Жамоа ушбу мавсумда барча саволларга жавоб беришга қодир эди. Бизга уриш керак бўлганда гол урдик. Ҳимояланиш пайти келганда ҳимояда ҳаракат қилдик. Бизга аниқ услубда ўйнаш керак бўлганда буни уддаладик. Очко учун курашиш керак бўлса, буни амалга оширдик. Охирги ҳафталарда барчасини тўғри қилдик. Ушбу ўйинчиларда катта характер бор – улар учун хурсандман ва умид қиламанки, улар ўзлари арзийдиган лаҳзадан роҳатланишади.

- Учрашувдан кейин уларга нима дедингиз?
- Ҳеч нарса. Дарҳол офисга келдим, чунки мен билан нима рўй бериши мумкинлигини билардим. Улар костюмимга шунчалик кўп шампан сочишдики, бир қултум ичмасдан маст бўлим қолишим мумкин эди.

- Абрамович билан суҳбатлашдингизми?
- Йўқ. Фақат ОАВ билан мулоқот қилишга улгурдим. Мен уни яхши биламан ва бу мингта сўздан афзалроқдир.

- Мавсумнинг биринчи қисмида рақибларни осон доғда қолдириб, ажойиб ўйин кўрсатдингиз. Иккинчи қисмда эса “Челси” интизом, шаклланганлик ва ҳимоявий сифатларни кўрсатди.
- Бирорта учрашувни ютқазмасдан.

- Тўғри. Қайси бир “Челси” сизни кўпроқ роҳатлантирди?
- Иккиси ҳам. Мавсум бошида ўтган йилги жамоадан фарқландик. Фабрегас асосий ўринга чиққан ажойиб футбол намойиш этдик. У жамоани ҳужумкорликка тўғри йўналтирди. Кейин эса йўқотишларга дуч келдик, улар сон жиҳатдан кўп эмас, лекин сезиларли эди. Диего Коста ва Матични олинг. Дисквалификация, сариқ карточкалар. КПР билан беллашувдан олдин яхши эслайман, Фабрегас ва Матич сариқ карточка олган тақдирда улар МЮ ва “Арсенал”га қарши учрашувларни ўтказиб юборишарди. Бу жамоани таъсирлантирди. У прагматик, совуққон ва ҳисобга таянган ҳолда ўйнади. У гол ура олмасам, ўтказиб юбормаслигим керак ақидасида ҳаракат қилди.

- Қандай ғалабалар кўпроқ роҳат олиб келади?
- Барчаси. Жамоа санъати айнан шунга қурилади – ҳар нарсага тайёр ҳолда туриш. Масалан, Зума. У марказий ҳимоя ва ярим ҳимояда тўп тепди. Бугун Иванович жароҳат олганда у ўнг қанот ҳимоясида ўйнашга тайёр турганди. Петр Чех, “Челси” афсонаси премьер-лигада 6 ўйин ўтказган ҳолда иккинчи дарвозабонга айланди – ҳеч қандай ёмон иш қилмади. Ўша 6 баҳсда у бизга чемпионатдаги ғалабани тақдим этди. Ремини олинг. “Бернли” билан уйда дуранг ўйнадик, Халлда очко йўқота олмасдик. У захирадан тушди ва биринчи тегинишнинг ўзида ғалабани тортиқ қилди. Жон Микель операциядан кейин 2 ойни ўтказиб юборди, унинг ёрдами бугун марказда керак эди ва у ўз вазифасини бажарди.



- Одамларнинг турли фикрлари сизга таъсир қиладими? Диванда ўтириб, “зерикарли “Челси” ёки матбуотнинг жамоангиз томошабоп футбол ўйнамаслиги ҳақидаги фикрларни эшитиш қандай?
- Тўғрисини айтаман, буни мени ўзгартира олмайди. Бундан кучлироқман. Мен ҳолатимизда қандай бўлиш кераклигини биламан. Бу менга таъсир қилмайди. Бироқ футболчиларим бундан ортиғига муносиблар деб ўйлайман. Мени бошқа нарса таажжубга солади. Афсона бўлган футболчилар, телевизион таҳлилчилар. Улар ўйинни тушунишлари шарт. Уларнинг баъзилари вазиятни тўғри баҳолай олишмайди. Бир кун таҳлилчи бўлсам, бундай ҳолат юз бермаслигига умид қиламан. Лекин фаолиятимни тугатсам, футболдан кетаман. Лекин бу футболчилар ўзлари ўйнаган ва кўп нарсаларни стадионга келиб, футбол кўриб кетадиган, газета ўқиб, телевизор кўрадиганлардан яхшироқ тушунишлари шарт. Мухлислар ўша фикрлар доирасига тушади ва салбий фикр билдира бошлашади. Сўнг улар жамоа чемпион бўлмаса, мураббийни бўшатишни талаб қилишади. Кулгули. Фақат бир жамоа чемпион бўлиши мумкин холос. Барчасини яхши тушунаман, танқид зарур ва бу янги саноат. Бироқ ҳурмат бўлиши керак ва “Челси” футболчилари кўпроғига арзийдилар. Улар 200 кундан ортиқроқ пешқадам бўлишди.

- Бу янги рекорд.
- Ҳа, янги рекордми? Унда янада яхшироқ.

- Бу мавсумни қандай эслаб қолишларини истайсиз? Қандайдир вазият, ўйин ёки гол биланми?
- “Бернли” дарвозасига мавсумдаги биринчи ўйинда Шюррле иккинчи тўпни киритган вазият. У охирги ойларда “Челси”ни қандай кўрганимизни аниқлаб берди. 20та тўп ошириш, Фабрегаснинг паси ва Шюррленинг голи. Шунингдек, Чехнинг “Эвертон” билан баҳсда Лукакунинг зарбасидан кейин жамоани қутқариши катта аҳамиятга эга бўлди. Уни мавсумдаги иккинчи дарвозабон амалга оширди. Зума, Фелипе, Дрогба асосий ўйинчилар эмасди. Бироқ улар жамоага зарур вазиятда ажойиб таассурот қолдиришди. Машғулотларда ишлаганимиз самарасини берди. Бундай ўйинчилар билан ишлаётганим туфайли омадлиман дея оламан. Чех ёки Зумага бирор нарса ўргатишнинг зарурати йўқ. Улар жамоага ёрдам беришга ҳамиша тайёр, чунки жамоа барча нарсадан устун туради.

- Бу сизнинг учинчи ютуғингиз. Боб Пейсли 57 ёшда биринчи марта ғолиб бўлган. Алекс Фергюсон 13 ғалабадан биринчисини сизнинг ҳозирги ёшингизда нишонлаган.
- Менда ҳали вақт бор! Йўқ, сэр Алекс чўққини юқори қилиб юборган, уни қувиб ўтишнинг имконияти йўқ.

- Ҳаракат қилинг!
- Йўқ, имконсиз! Мен премьер-лигани 13 марта юта олмайман. Лекин жами 13та чемпионликка эришишим мумкин. Менда қўлга киритилган чемпионлик сони 8тага етди. 13тага етиб боришим мумкин. Бироқ айнан премьер-лигада буни уддалаш иложсиздир.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика