Latest news

11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  0 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  9 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  12 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31

Жозе Моуриньо: “Мендаги муаммо барча жиҳатда тобора яхши бўлаётганимдир” News

Жозе Моуриньо: “Мендаги муаммо барча жиҳатда тобора яхши бўлаётганимдир”

“The Telegraph” газетасига берган интервьюсида Жозе Моуриньо оиласининг муваффақиятларга ҳиссаси, динга муносабати, ёш футболчилар маоши, ишқибозлар, магазинда уни учратиб қоладиганлар, Макиавелли ва бошқа жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Ва у асосий рақибларидан бири саналган Арсен Венгернинг маҳоратли эканини тан олди.

“Челси” устози ўзи ҳақида қуйидагича фикр билдирди: “Менимча, ишимга тааллуқли барча жиҳатларда янада яхшироқ бўлиб боряпман ва бу муаммодир. Кўп жиҳатлар бўйича ўсишга эришдим – ўйинни ўқиш, уларга тайёрланиш, машғулотлар ва футболчиларга ўргатиш борасида. Ўзимни янада яхшироқ ҳис қиляпман. Фақат бир нарсада ўзгарганим йўқ: журналистлар билан учрашганда ўзимни бошқача кўрсата олмайман”.



Статистик тарафдан Моуриньо клублар футболида ишлаётган энг муваффақиятли мураббийлардан биридир. У ўзи ишлаган барча тўрт мамлакат чемпионатларини ютган - Португалия, Италия, Испания ва Англияда жамоаларини чемпионга айлантирган. Чемпионлар Лигасида 2 марта ғалаба қозонган. Бироқ бу тарихнинг ярми холос. Моуриньо тортишиш уруғини сепиш бўйича бошқалардан ажралиб туради. Бошқа бирор мураббий рақиб мухлисларини бунчалик асабийлаштира олмайди. Унинг ҳакамлар ва Англия футбол ассоциацияси билан баҳслари, матбуот анжуманидаги ақлли гаплари, майдон четида ўзини тутиши – буларнинг бари Моуриньони футболнинг ҳисобга олмаганда ҳам энг кўзга ташланадиган мутахассисга айлантиради.

Жозе икки соатча вақтини Лондон жанубида жойлашган студияда ўтказди. Спорт ва кунлик кийимда суратга тушди, “Ягуар” машинасига чиқиб-тушишни амалга оширди.

Унинг ўзига хос услуби бор, бироқ кийиниш борасида ўзгармас қарашларга эга. Нарсаларга жуда кўп қизиқмайди ва қулайликни кийимдан устунроқ қўяди. Кийимлар жавонида қора, оқиш ва қора-оқ ранглардаги кийимларни топиш мумкин. У аралаш ранглардан иборат либосни кийиб юрадиганлар тоифасидан эмас. У фотосессияда ўз вазифасини ишчанлик руҳида бажарди, ортиқча кулмади, хафа бўлмади, хуллас топиш қийин бўлган кайфиятда жараёнда қатнашди.

Студиядан узоқ бўлмаган жойда юрган Дидье Дрогбанинг кадрда режалаштирилмаган тарзда пайдо бўлиши ҳам Моуриньони таажжубга солмади. Дрогба ҳам ўз вазифасини адо этиш учун у ерга ташриф буюрганди.



Фотосессия якунида барча компьютер олдига ўтириб, яхши суратларни танлашга ҳаракат қилаётганда ҳам Жозенинг кўриниши ўзгармади. “Ёмон эмас”. У барчасини шундай баҳолади. Бу ишнинг аъло бажарилгани ёки ростдан ҳам ёмон чиқмаганини билдирадими – буниси энди топишмоқ. Унинг юз ифодасидан аниқ нарсани уқиш қийин.

Тонгни Моуриньо “Челси”нинг Кобхэмдаги машғулот базасида ўтказди. Бу одатга айланган. У ҳари куни эрталаб 7:30да у ерга ташриф буюради. Хонасига боради, эшикни ёпади ва 2 соат давомида ўтиради. “Ёлғиз бўлишим учун менга вақт керак. Футбол тарафдан олиб қараганда кекса эмасман, 52 ёшдаман ва яна 20 йил мураббий сифатида ишлашим мумкин. Бироқ ўзимни қари тулкидек ҳис қиламан. Мени ҳеч нарса ташвишга солмайди ва жуда қаттиқ безовталантирмайди. Худди бирор янгилик содир бўлмайдигандек туюлади. Бундай ҳисларни барқарор назорат қиламан, аммо ўйлаб кўриш учун вақт зарур. Тун ўртасида кимнинг жароҳати ёки ўйинга тактикадан безовталаниб, уйғониб кетмаслик учун содир бўлиши мумкин муаммоларни таҳлил қилиш учун вақт лозим”.

Жозенинг отаси Португалия терма жамоаси учун дарвозабон сифатида бир учрашув ўтказган ва кейин мураббийлик қилишни бошлаган. Ёшлигида у отаси билан учрашувларга борган, баъзида унинг кўрсатмаларини етказиш учун майдон четида югуриб, футболчиларга маслаҳатларни айтиб турган. У футболчи бўлишга қарор қилган, бироқ ҳимоячи позициясида Португалия иккинчи лигасида давом этган қисқа муддатли фаолиятидан кейин Лиссабон техник университетига ўқишга кирган ва мураббий бўлишга аҳд қилган. У ерда спортни илмий тарафдан ўрганган, кейин ўқитувчилик қилишга ўтган.

Биринчи ишида у Даун синдромига чалинган ва бошқа ақлан заиф болаларни ўқитиш билан машғул бўлган. “Жиддий синов бўлган. Техник тарафдан мен бундай болалар билан ишлашга тайёр эмасдим, фақат улар билан ҳиссиётли муносабатлар ўрната олганим учун муваффақиятга эришдим. Ўша ажойиб муносабатлар орқали мен кичик мўжиза яратдим. Ишга боғланиш, вазиятлардан чиқиб кетиш ва қайғуриш айнан ўша ишим орқали келган. Бир бола бор эди, умри давомида зинадан юқорига кўтарилишни рад этарди. Бошқа бири оддий ҳаракатни назорат қилолмасди. Бошқа турли муаммолар бўлганди, лекин кўпинча биз муваффақият қозонганмиз”.



“Кейинчалик мен 16 ёшли болалар билан ишлашга ўтдим. Ҳозир эса жаҳоннинг энг яхши футболчилари билан ишлаяпман. Айтишим мумкинки, техник нуқтаи назардан қандай тайёр эканлигинг муҳим эмас, инсон билан қандай муносабат қура олишинг энг муҳимидир. Албатта, бунга билим, таҳлил қилиш қобилияти керак бўлади. Иш бошида муносабат, бирга олдинга интилиш, фақат алоҳида шахслар билан эмас, балки жамоа билан буни йўлга қўйиш зарур. Жамоада шундай ҳолат юзага келиши учун нимадандир воз кечиш лозим бўлади. Мен ва бошқа бировнинг ўртасида эмас, аксинча гуруҳ ичида муносабат ўрнатиш энг муҳими. Чунки ўйинда алоҳида шахс эмас, жамоа ғалаба қозонади”.
“Жамоа” сўзини Моуриньо нутқи давомида энг кўп тилга олса керак. Жамоада алоҳида футболчиларни қандай ўстирасиз? 21 ёшга тўлмасдан мухлислар орзу қилиши мумкин бўлган шунчалик катта маош олаётган ўйинчиларни қандай руҳлантирасиз? “Бу ҳақиқат” – Жозе овозини кучайтиради. Қачондир футболчилар фаолияти охирида бойиб олишни исташарди, ҳозир эса улар биринчи расмий учрашувда ўйнагунга қадар буни амалга оширишни хоҳлашмоқда!”
Футболда шахслар номи деярли таҳдид қиладиган ҳолатга етиб келди. ФИФА топшириб келаётган “Олтин тўп” атрофидаги машмашалар ҳар йили катта шов-шувларни келтириб чиқармоқда.

Моуриньонинг тан олишича, у ва “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер кўп масалалар борасида бир-бирлари билан чиқиша олишмайди.

“Фикримча, Венгер қандайдир қизиқарли нарсаларни гапирди. У “Олтин тўп”га қарши. Ўйлашимча, у ҳақ, чунки ҳозирги футболда жамоавий ўйин ўрни йўқотилган ва кўпроқ шахсларга эътибор қаратилмоқда. Алоҳида кўрсаткичларни кузатяпмиз, баъзида бир футболчининг майдонда бошқалардан кўпроқ югургани ҳақида ўқиймиз. Наҳотки, 11 километр масофани югуриб ўтгани учун ўйинчи бошқалардан яхшироқ ҳисобланса? Бу унинг 9 километр югургандан яхшироқ ишлаганини англатмайди. Эҳтимол, камроқ югурган ўша футболчи энг муҳим вазифани бажарган бўлиши мумкин”, - деб кулади Моуриньо.

- Мен учун футбол жамоавий ўйин. Агар алоҳида футболчилар жамоа ўйинни кучайтира олса, буни яхши қарши оламиз. Лекин сен бизга ишлашинг зарур, ўзинг учун эмас. Жамоа шаклланганда юқори савиядаги футболчи келиши Колумб Американи очгандаги ҳолат саналмайди. У бизни кучлироқ қилиш учун келади. Ва мураббий бу тўғрисида унга хабар юбориши керак. Буни сўзларсиз ифода этиш лозим, бу футболчилар ва сенинг ўртангдаги муносабатдан келиб чиқади. Бу ёки бошқа ўйинчига қандай эътибор беришинг, у ҳақида қайғуришинг қандай эканлиги муҳим.



“Футболчига бера олмайдиган ягона нарсанг иқтидордир. Лекин иқтидорли ўйинчи билан у жамоага ёрдам бера оладиган даражада ишлай оласанми? У ақлли, очиқ, сен унга ёрдам бериб, янада яхши савияга чиқаришингни кутадими? Ёки у ўзини ўйлайдиганми, унга ўзидан кўра жамоа муҳимроқ эканини тушунтира оласанми? Ишлаган клубларимда бундай ҳолатлар рўй бериб турган. Ҳеч қаерда идеал жамоа бўлмайди. Шу билан бирга футболчида энг нарса деб айнан иқтидорни ҳисоблайман”.

Мухлислар ёш футболчиларнинг бунчалик кўп имкониятга эга эканлигини тушунишмайди. Гап ўйинчиларнинг ўта юқори маоши тўғрисида бормоқда.
“Буни биламан. Лекин улар охирги маҳсулотдек гап. Менда бир футболчи бор эди. Унга биринчи жамоада ўйнаш учун имконият бердим. Икки ҳафтадан кейин унинг отаси ишидан кетди, онаси ҳам шундай йўл тутди. Улар у билан бирга яшашади, унинг ҳаётини яшашади, унинг учун қаорлар қабул қилишади. Бу жуда ҳам қийин”.

Ўша ўйинчи билан нима бўлгани ҳақидаги саволга Жозе елкасини қисиб қўя қолди. Демак, унинг фаолияти қуйига қараб шўнғиганини тахмин қилиш мумкин.

“Бу юзлаб мисоллардан бири. Улар ота-онаси, агентлари билан келишишлари, таълим олган бўлишлари лозим. Бир сафар футболчи янги машинада келди. Ундан сўрадим: “Бошқами? Нима учун? Уйинг борми? "Йўқ". Ҳисобингда катта пул борми? "Йўқ". У жавоб берди: "Бу машинани сотиб олмадим. Отам уни лизингга текинга олди, мен шунаки ҳужжатларни имзоладим. Ундан сўрадим: “Лизинг нималигини биласанми?” – “Ҳа, бу ўша нарса текин бўлганини билдиради!” Унга ўтириши кераклиги ва лизинг нима эканлигини тушунтиришимни айтдим. Унга ҳеч ким бундай тушунча бермаганди”, - деб таъкидлади Моуриньо.
"Ҳақиқий катта пулларга эга бўлганимда “Порту” билан 2003 йил иккинчи шартномани имзолагандим. Ўшанда 30 ёшда эдим, оилам бор эди. Бунга тайёр эдим. Ҳозир ўйинчилар 16, 17, 19, 20 ёшда бунга эга бўлишмоқда. Улар нима қилиш ва қандай муносабат билдириш кераклигини билишмайди. “Челси”да “Ўйинчиларни қўллаб-қувватлаш ва фаровонлигини таъминлаш” бўлими бор. Улар футболчиларга ҳар нарсада ёрдам беришади. Уларда банкдаги пулларни ишлатиш бўйича тажрибали мутахассис бор. Ўйинчи уй сотиб олишни истайдими? Унда у келишув қила оладиган тўғри одамга эга бўлиши лозим. Жамоага янги футболчилар келади – улар янги машина сотиб олишмайди, бизга “Ауди” ҳомийлик қилади. Футболчиларга бу зарур, чунки ҳаёт жуда қийин”.



- Ва сиз футболчиларга оталик қиласизми?
- Бу менинг бажаришим шарт бўлган иш.

Жозе ва унинг рафиқаси Матильда Сетубалда қўшни кўчаларда вояга етишган. Ёшликданоқ бир-бирларига кўнгил қўйишган. Улар 26 йил аввал турмуш қуришган ва айни пайтда исмлари ўзлариники билан бир хил бўлган Матильда ва Жозени тарбиялаб келишмоқда.

Моуриньо мураббийлик лавозимида илк ишини 2000 йил “Бенфика”да бошлаган. Бунгача у “Спортинг”, “Порту” ва “Барселона”да Бобби Робсонга таржимон сифатида ишлаган. “Бенфика”да Жозе уч ой фаолият юритди, кейин клуб президенти билан қарашлари тўғри келмагани сабабли ишдан кетди. Дастлаб “Униан Лейрия”, сўнг “Порту”ни бошқаришга ўтди. “Порту” билан икки марта Португалия чемпионати, УЕФА Кубоги ва Чемпионлар Лигасида зафар қучди. Шундан кейин “Челси”га ўтиб, жамоани икки марта АПЛ ғолибига айлантирди, Англия Кубоги ва Лига Кубогида муваффақиятга эришди. “Интер” билан икки бор Италия чемпионати ва ЕЧЛда ғолиб чиқди. 2010 йилда “Реал”га кўчиб ўтишга қарор қилди. Мадридликларни “бошқача” мутахассис Испания чемпиони, Қирол Кубоги соҳибига айлантирди. Бироқ Чемпионлар Лигасида уч марта ярим финалда мағлубиятга учради ва 2013 йилнинг июнь ойида яна “Челси”га қайтиш ҳақидаги таклифга ижобий жавоб билдирди.

Унинг энг яқин дўсти Руй Фариа, буни Моуриньонинг ўзи кўп марта таъкидлаб ўтган. Фариа “Бенфика”да ишлаган биринчи куниданоқ унинг ёрдамчиси сифатида ишга киришган. Ҳозиргача улар Жозе ишлаган клубларда биргаликда иш юритиб келишяпти.

“Руй ҳамиша футболда ғолиб мураббий бўлиш ҳамма нарсадан яхши эканлиги ҳақида гапиради. Биз шунга ҳаракат қиламиз. Лекин Англияда учрашувлар кўп ва ўзингни бўшаштириб юбориш керак эмас. 3:5 ҳисобида ютқазсам, эртасига машғулот бор, 3 кундан кейин навбатдаги беллашув. Шу сабабли эҳтиросларга эрк бериш тўғри эмас. Ғалаба ва мағлубият билан кўникиб юришимга тўғри келади.
Бош мураббий клубдаги энг катта инсон эмас. Ҳақиқатдан ҳам, шундай. Ҳар доим клубдаги энг муҳим инсонлар биринчи навбатда уларнинг ишқибозлари саналади. Кейин эса унинг хўжайини, ўйинчилар ва сўнг мен тураман. Лекин аслида барча мураббийга эътибор беради. Ўйинчилар сенга қарайди, ҳаракатларингни таҳлил қилишади, билдирган реакциянгни кўришни исташади, барқарорликни кутишади. Клубда фаолият юритадиган инсонлар ҳам сенга қарайди, ортингдан кузатади, ижобий ёки салбий тарафдан бўлса ҳам. Мухлислар ҳам сени кузатишади. Улар мағлубиятдан кейин чўқиб кетмаслигингни, катта ғалабадан сўнг ойга чиқиб кетмасдан оёқда туришда давом этишни кўришни хоҳлашади. Менимча, бундай ҳолатларни яхши назорат қиламан ва ижобий ҳамда салбий тараф ўртасида барқарорликни сақлаб тураман. Уйда мени яхши билишади ва улардан яширина олмайман. Улар мени дарҳол қўлга туширишади.



Моуриньо тўғри ва маданиятли инсон. У португалиялик машҳур шоир Фернандо Пессоа ижодининг катта мухлисидир. Мулоқот давомида ўйчан, ён берувчи ва очиқ. Шу жиҳати билан у матбуот анжуманида сўзлайдиган Жозедан фарқланиб туради. Қайсидир вазиятда у ўзига адабий тўғри бўлмаган сўзни қўллайди ва кейинчалик уни қайтармасликни илтимос қилади.

Футболдан ташқари у билан содир бўлган қизиқ воқеалардан бири  сифатида у Кот-д'Ивуарга очликка қарши кураш дастурида бўлган сафарини ёдга олади. “Бу мен учун фантастик тажриба бўлди. Таассуротларимни рафиқам ва фарзандларим билан улашдим. Биз очлик ҳақида биламиз, бироқ у билан ҳақиқатда тўқнаш келиш жуда оғир. Бунга кўникиш жуда қийин. Шу билан бирга ўша одамлар билан боғланганинг, уларга ёрдам бераётганингдан фахрланасан”.
Моуриньо ва унинг рафиқаси Сетубалдаги овқат дастурини ҳам қўллайди. Улар буни ўзларини яхши кўрсатиш ёки одамлар бу ҳақида билишлари учун эмас, балки уларда шундай имконият борлиги ҳамда буни ўзлари чин дилдан исташгани сабабли амалга оширишади. Фарзандлари жаҳонда ёрдамга муҳтож инсонлар яшаши ҳақида таассуротга эга бўлиши учун қилишади.

Динга муносабати тўғрисида Жозе шундай жавоб беради:
- Мен Яратган борлигига тўлиқ ишонаман, ҳар куни унга бош эгаман ва суҳбатлашаман. Черковга ҳар куни бормайман, ҳатто ҳар ҳафтада ҳам. Қачон шунга муҳтожлигимни сезсам, ўшанда бораман. Португалияда бўлганимда эса албатта бораман.

У нима ҳақида дуо қилади?
- Оиласи, фарзандлари, рафиқаси, ота-онаси, бахт, бахтли оилавий ҳаёт ҳақида. Ҳеч қачон футбол ҳақида илтижо қилиш учун черковга бормайди.

Ўзини яхши инсон деб айтиши мумкинми?
“Ўйлашимча, ҳа. Шундай бўлишга интиламан. Шундайман деб ўйлайман. Оилам ёки дўстларим билан муаммо йўқ. Яхши оила бошлиғи ва дўстман. Ўзим танимаган инсонларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Баъзида хато қиламан. Профессионал фаолиятим фақат мусобақадаги фаоллик билан эмас, балки кучли ҳиссиёт билан ҳам боғлиқ. Лекин касбда ва шахсий ҳаётда одам турлича бўлади”.

У иши ва оиласини бир-бирига аралаштирмаслик учун бор имкониятини ишга солади. Рафиқаси билан ҳеч қачон футбол тўғрисида суҳбатлашмайди. "Бу унинг олами эмас. Клубда бўлиш, ишлашни чин дилдан ёқтираман. У менга яхши маслаҳатлар беради, уйда бўлганимда барчаси яхши. Баъзида уларнинг ўзи ишим ва оилани аралаштириб юборишади. Бирор муҳим учрашувни бой берсам, улар уйда мени хафа ҳолда қарши олишади. Мен эса уйга яхши кайфиятда келишга интиламан. Чунки эртага янги кун келади, бу бир футбол ўйини холос. Баъзида улар мен учун ҳам қайғуришади.

Футболчилар ва мураббийлар маълум нарсаларга одатланишган. Улар бир ҳудуд ёки уйда яшашни маъқул кўришади. Чешир графлигининг Элдерли Эдж ҳудуида “Манчестер Юнайтед”нинг ярим таркиби ва мураббийларини кўришингиз мумкин. Кобхэмда эса “Челси” футболчилари кўпроқ учрайди. Лекин Моуриньо Лондоннинг қиммат туманларидан бири бўлган Белгравияда истиқомат қилади. Ўша ер унга ва оиласига маъқул келади. Мадрид ва Миландан фарқли равишда Лондонда хотиржам ҳаёт кечириш имконияти кўпроқ.

Кўчада 5 дақиқа сайр қилиш мобайнида у "Челси", "Тоттенхэм", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ишқибозларини учратиши мумкин. "Бу ҳолат менга ёқади. Аввал ишлаган жойларимда клубим мухлислари орасида сайр қилардим. Миланда 50 фоиз мухлис “Интер”ни, Мадридда 70 фоиз мухлис “Реал”ни ёқтирарди. Портуда эса 100 фоиз маҳаллий клуб учун қайғуришарди. Агар кимдир ёнимга келса, уни эшитишга тайёрман. Лекин кимдир менга футболни ўргатмоқчи бўлса, албатта, йўқ”.

"Лондонда безовта қилиш ёки қилмасликни яхши тушунишади. Улар одамга шахсий ҳудуд зарурлиги ва барча бунга ҳақли эканлигини билишади. Мени кимдир безовта қилса, одатда у инглиз бўлмайди. Улар дастхат олишни ёки бирга суратга тушишни хоҳлашса, овқатланиб бўлганимча кутиб туришади. Магазинда учратиб қолишса, бирор ишимни битиришимни кутиб туришади. Кўчада ҳам шундай. Лондонда салбий натижадан кейин кўчада оиланг билан кетаётганингда кимдир сенга эътироз билдиришини тасаввур қилиш қийин. Бундай бўлмайди. Мадрид ва Миланда эса бундай ҳолатлар одатда содир бўларди”.



"Ҳар бир мухлис ўзини мураббийдек кўради. Ҳаммасига одамларнинг футболга жиддий муносабатда бўлиши сабаб. Агар профессионаллар учун футбол ҳамма нарсага айланган бўлса, унда бу муаммо. Мухлислар борасида ҳам шундай дейиш мумкин. Португалияда она ва севимли жамоадан бошқа барча нарсани алмаштириш мумкин дейишади. Футболнинг жуда катта аҳамиятга эга ижтимоий, сиёсий ва мадания куч эканлигини тушунаман. Лекин футболчи қандай қилиб “Forbes” талқинига кўра, жаҳоннинг энг кўп таъсир кучига эга бўлган 100 инсони рўйхатидан ўрин олиши мумкин? (Роналду ўша рейтингда 30, Месси 45-поғонани банд этган). Бу ахмоқлик! Биз бошқаларнинг ҳаётини қутқармаймиз! Бирортаси жамоаси ютқазса, бешинчи қаватдан ўзини ташлаб юбориши мумкин, бироқ бу унинг шахсий муаммоси. Футболчи ёки мураббийни олим ёки шифокор билан тенглаштириш мумкинми? Ҳеч қанақасига”, - деб бу борада қатъий фикрларини билдирган Жозе.
Моуриньо инглиз футболида яқин дўсти йўқлигини тан олади. У баъзилар билан ўзаро тушуниш ва алоқалари борлиги, бироқ уларни ўзига яқин инсон сифатида билмаслигини айтади. Шу билан бирга у илҳом оладиган ва ишидан ҳайратга тушадиган мутахассис мавжуд - сэр Алекс Фергюсон.

Улар биринчи марта 2004 йил “Порту” “МЮ”ни ЕЧЛдан чиқариб юборган ва кейинчалик турнирда ғалаба қозонган мавсумида тўқнаш келишган. Ўшанда у буюк мураббий билан учрашганди. Жозе ўша пайтда қаршисида жангчи, ғалабага эришишни истайдиган, ўз қоидаларига эга шахс, рақибни ҳурмат қиладиган ва ҳалол футбол ўйнайдиган инсонни кўрганини тан олади. Бу унинг учун жуда муҳим вазиятга айланган. “МЮ” доғда қолдирилганда у қандай инсонга айланиши лозимлигини англаб етган. Португал маданиятида ҳам иккинчи рақамли инсон тушунчаси йўқ. Унда фақат ғалаба қозониш ўргатилади.

У баъзида Макиавеллининг ибораларидан ўз нутқида ишлатиб туради, лекин бундан ортиқ эмас.
Моуриньо мураббийнинг ҳакамлар устидан шикоятини санъат даражасига олиб чиқди. Ҳакамларнинг қарши бўлишини у жаҳоннинг қаршилигига тенглаштиради, жамоасини қийин вазиятдан олиб чиқади, айбни жамоадан соқит қилади. Ким биландир мулойим муомалада бўлса, демак, уни ўзига асосий рақиб сифатида кўрмайди. Бироқ Жозе бундай таърифга қўшилмайди. У мақташга лойиқ бўлганларни олқишлашини таъкидлайди.

Моуриньо суҳбатлашган инсонда ҳам турлича таассурот қолдиради. У қарайди ва ҳеч нарсага жавоб бермайди. Кейин унинг юзида аста-секин табассум пайдо бўлади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика