Latest news

14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  1 13:56"Металлург" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  7 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  2 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  17 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  15 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1

Жасур Ҳасанов: “Икки ойни азоб билан ўтказдим” News

Жасур Ҳасанов: “Икки ойни азоб билан ўтказдим”

Футболчининг душмани жароҳат эканлиги барчага маълум. Аксарият ўйинчилар унга дучор бўлишган.
“Локомотив”да тўп сураётган ярим ҳимоячи кичик Жасур Ҳасанов ҳам ёзда айнан жароҳатга учради ва мавсум унинг учун барвақт якунланди. Иқтидорли футболчининг оёғидан лат ейиши жиддий бўлиб чиқди. Шу сабабли бу йил бошқа ўйнай олмаслиги ойдинлашди. Тезроқ соғайиш мақсадида эса Германияга бориб келди.  

- Тикланиш жараёни қандай кечмоқда?
- Ҳаммаси яхши. Германиядан куни-кеча келдим.

- Муолажалар кўнгилдагидек бўлдими?
- Албатта. Аста-секин машғулотларга киришяпман. Ҳозир тренажёрда шуғуллунаяпман.

- Германияда қанча муддат даволандингиз?
- 15 кун давомида Мюнхенда бўлдим. У ерда асосан даволандим.

- Бир ўзингиз у ерда зерикиб қолмадингизми?
- Йўқ. Муолажа ўтказиш учун эрталаб чиқиб кетардим ва кечки пайт қайтардим.

- Оғриқлар билинмаяптими?
- Йўқ. Оғриқлар ўтиб кетди, ҳаммаси жойида.

- Футбол ўйнаб юрган пайтингизда доимо эътиборда бўлардингиз. Жароҳатга учраб четга чиқиб қолганингизда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Сабр қилиб юрибман. Яна спорт формамга кириб олсам аввалгидек ўйнашни бошлайман.

- Мавсум якунланишига олти тур қолди. Шуни ҳисобга олганда, сизни майдонда келаси йили кўрамизми?
- Менимча шундай, келаси йили қайтаман. Бу йил майдонга тушиб тўп суришга улгурмайман. Машғулотларни энди бошлаганимни ҳисобга олсам, тахминан ноябрда умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлайман. Яхши спорт формасига эга бўлгунимча чемпионат тугаб қолади.

- Жароҳат олиб сафдан чиқса бу ҳар қандай футболчининг кайфиятини тушириб юборади. Мана шундай пайтда сизни нима руҳлантиради?
- Жамоам мени қўллаб-қувватлаб турибди. Футболчилар билан телефон орқали гаплашяпман. Мураббийлар ҳам доимий равишда тикланиш жараёним қандай кечаётгани билан қизиқишмоқда. Шу нарсалар менга далда беряпти.

- Футболдан ташқаридаги вақтингизни нима билан ўтказяпсиз?
- Икки-уч соатлаб тренажёрда шуғулланяпман. Қолаверса, бассейнга ҳам боряпман. Кунимни асосан шулар билан ўтказяпман.

- “Локомотив”да иккита Жасур Ҳасанов бор. Шундай экан, сизни нима деб аташади?
- Уни ҳам, мени ҳам Жасур деб чақиришади. Бошқача ном билан аташмайди.

- Нима деб ўйлайсиз, “Локомотив” айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли клубими?
- Ҳа. Аммо “Бунёдкор”га ютқазиб қўйганимиз чакки бўлди. Лекин “Пахтакор” билан учрашувда ғалаба қозонишса ўйлайманки, чемпионлик учун катта қадам ташлаган бўламиз. Бу йил олтин медалларни ҳам, Кубокни ҳам қўлга киритамиз. Жамоадошларим билан гаплашиб турибман, улар жанговор кайфиятда. Машғулотларини ҳам бориб кўрдим. Ҳамма фақат чемпионлик билан Кубок ҳақида ўйлаяпти.

- Жароҳат сабабли “Локомотив”га ёрдам бера олмаяпсиз. Таркибда йўқлигингиз жамоа ўйинига таъсир қилади деб ўйлаганмисиз?
- Жамоада яхши ўйинчилар бор. Бироқ мен ҳам бўлганимда албатта ёрдам берган бўлардим. Афсуски, жароҳатга учраганим сабабли муҳим ўйинларда “Локомотив” билан бирга бўла олмаяпман. Акс ҳолда албатта фойдам тегарди.

- Лекин жамоанинг таркиби ҳар жиҳатдан кучли. Бундай пайтда ўз ўрнингизни йўқотиб қўйишдан чўчимаяпсизми?
- Йўқ, чўчимаяпман. Тезроқ формамни тиклаб олсам, ўз устимда янада кўпроқ ишлайман. Асосий таркибга қайтишимга ишонаман.

- Сизнинчга фаолиятингиздаги қийин давр жароҳатдан кейин энди бошланадими?
- Аксинча, қийин давр ўтиб кетди деган бўлардим. Жароҳат олганимдан кейинги икки ойни азоб билан ўтказдим. Энди ҳаммаси ортда қолди. Анча ўзимга келиб олдим. Тезроқ майдонга қайтгим келяпти.

- Клубга келган дастлабки чоғингизда сизни нимаси билан ўзига жалб қила олганди?
- Бу ерда шароитлар жуда яхши яратилганди. Мураббий ва футболчилар мени илиқ кутиб олишган. Жамоада ажойиб муҳит ҳукм суради. Шу нарсалар мени ўзига ром қилган.

- Жиддий жароҳат туфайли футболчи сифатида ривожланишдан маълум вақтга тўхтадим деб ўйлайсизми?

- Йўқ, ундай деб ўйламайман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Яна аввалги ҳолатимга қайтиш учун астойдил ҳаракат қиляпман. Жароҳат олдим деб тўхтаб қолиш яхши эмас. Мен учун барчаси олдинда. Ҳали анча ёшман. Умид қиламанки, мени ёрқин келажак кутяпти. Фақат сабр қилиб ишлашдан қочмаслик зарур. Жароҳат ҳар бир футболчининг бошида бор. Бу нарса биргина мен билан рўй бергани йўқ.

- Агарда “Бухоро”да қолганингизда ҳозирги даражангизга чиқа олармидингиз?

- Менимча, ҳозирги савиямга кўтарила олмасдим. “Локомотив”га ўтишим ўйинчи сифатида анча ўсишимга ёрдам берди. Барибир “Бухоро” билан фарқи катта. “Локо”нинг мақсадлари жиддий. Чемпионик ва Кубок учун курашяпмиз. “Бухоро” эса ўртамиёна клублардан бири. Шу боис бу ерда мен учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Шунинг учун тўғри қарор қабул қилдим ва бундан хурсандман.  

- Бухоролик Улуғбек Бақоев фаолиятининг охирги қисмида собиқ жамоасига қайтиб келди. Сиз ҳам унга ўхшаб фаолиятингизнинг охирида қайтиб бормоқчимисиз?
- Балки шундай бўлар! Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кейинчалик яна “Бухоро”да тўп суриш ниятим бор. Ҳар холда уйим ўша ерда.

- “Локомотив”нинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Ҳа, кўряпман. Стадионда жамоадошларимни қўллаб-қувватлаб турибман.

- Футболчи учун стадионда ўйин томоша қилиш оғирми?
- Албатта оғир. Кўпинча майдонга тушиб ўйнагим келади. Ўйиндан кейин йигитлар билан гаплашиб ўтирамиз. Машғулотлар пайтида ҳам улар билан биргаман.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика