Latest news

12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  0 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  12 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  15 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  121 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9

Жаҳонгир Жиямуродов: «Гол уришдан кўра, унга ассистентлик қилишни ёқтираман» News

Жаҳонгир Жиямуродов: «Гол уришдан кўра, унга ассистентлик қилишни ёқтираман»

Ўтган мавсум якунларига кўра, Ўзбекистон олий лигасида кучли бешликдан жой олган «Машъал» жамоаси 24-миллий чемпионатда ҳам юқори натижаларни кўзлаяпти.
Муборакликлар шу мақсадда мавсумлар оралиғидаги тайёргарликка алоҳида эътибор қаратишди. Жамоани Отабек Шукуров, Жаҳонгир Абдумўминов, Ойбек Мамазулунов, Андрей Деркач, Элдор Шомуродов, Искандар Шайқулов, Мирзоҳид ғофуров каби асосий таркиб футболчилари тарк этганига қарамай, мураббийлар янги мавсумга умид ва ишонч билан қарашяпти. Шукуров, ғофуров ва Шомуродов фаолиятларини «Бунёдкор»да давом эттиришаётган бўлса, Шайқулов «Пахтакор»га ўтди.

Қолаверса, жамоанинг кўп йиллик сардори бўлиб келган Диявер Ваниев футболчилик фаолиятини якунлади. Иқбол Бобохонов, Жаҳонгир Жиямуродов, Владислав Иванов, Никита Букаткин, Абдулла Набиев, Фирдавс Асадов ва Достон Абдураҳмоновлар эса янги мавсумни «Машъал» либосида бошлаш истагини билдиришди. Янги ўйинчилар орасида Жаҳонгир Жиямуродовнинг ҳам борлиги аҳамиятга молик жиҳат. «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоалари сафидаги ўйинлари билан футбол ишқибозларига танилган ва ОФК кубоги-2011 соҳиби бўлган Жиямуродов билан янги мавсум бошланиши арафасида суҳбатлашдик.

- Жаҳонгир, 2015 йилги футбол мавсумида «Машъал» мухлисларига қандай натижа ваъда қила оласизлар?

- Мавсумга тайёргарликни 5 январь кунидан Янгиерда бошлаган эдик. Ўтган вақт мобайнида ҳам жисмоний, ҳам техник-тактик жиҳатдан машғулотларга зўр бердик. Кўплаб назорат учрашувлари ўтказилди. ПФЛ кубогида иштирок этдик. Фақат пенальтилар сериясига кўра финал учрашувида «Шўртан»га имкониятни бой бериб қўйдик. Ўтган йили жамоа ушбу мусобақада чемпион бўлган экан. Умуман олганда, тайёргарликлар жуда яхши ўтди ва ўйлайманки, 2015 йилги футбол мавсуми жамоамиз учун омадли келади.

- Жамоангиз жисмоний томонлама майдонда 90 дақиқа бир маромда ўйнашга тайёрми?

- Ҳозир бундай дейиш бироз қийин бўлса керак. Биринчи давранинг ўрталарига бориб, шу даражага чиқсак керак. Айни пайтда жисмоний тайёргарликни чамамда 80-90 фоизга баҳолаш мумкин.  

- Яқинда «Машъал» жамоаси билан шартнома имзоладингиз. Бу клубни танлашингизга ким ёки нима сабаб бўлди?

- «Машъал» мен учун бегона эмас. Айнан шу клубда илк футбол сир-асрорларини ўргангандим. Илк ютуқларимга ҳам Муборакда эришганман. Ва энг муҳими, мухлислар эътиборига ҳам «Машъал»даги ўйинларим орқали тушганман. Клуб раҳбарияти ҳам бегона эмас. Шу боис, таклиф қилишганда ортиқча ўйлаб ўтирмасдан шартномага имзо чекдим.

- Бошқа таклифлар ҳам бормиди?

- Яна иккита таклиф бор эди. Лекин «Машъал» варианти яхшироқ бўлиб чиқди.

- Сизнинг юлдузли онларингиз «Насаф» жамоасида ўтган. 2011 йили жамоа билан бирга ОФК кубогини қўлга киритгансиз. Келинг, айни кез ана шу ёрқин лаҳзаларни ёдга олсак...

- Албатта, 2011 йилги футбол мавсумини эслаш жуда мароқли. Клублар ўртасидаги бундай нуфузли финал ҳали Ўзбекистонда ўтказилмаган эди. Илк бор ана шу финал учрашувининг Қарши шаҳрида ўтказилгани икки ҳисса қувончли бўлди. Ўша йили жамоада бош мураббий сифатида ишлаган таниқли мутахассис Анатолий Демьяненконинг ҳам бу ғалабада ҳиссаси катта бўлди. Қолаверса, чемпионатда кумуш медалларга сазовор бўлдик.

- Жаҳонгир, футболдаги илк қадамлар ҳақида ҳам гапириб берсангиз. Зеро, ҳар бир болакай кимгадир ҳавас қилиб, катта футболга қадам қўяди. Сизда бу жараён қандай кечган?


- «Янгиер» жамоаси олий лигада қатнашиб юрган кезлари шу клуб ўйинларини бевосита стадиондан кузатардим. Шу ўйинларни томоша қилиб, футболга меҳрим тушиб қолган. «Янгиер» футбол мактаб-интернатида таҳсил олганман. Кўпчилик ёшлигида ҳужумчи бўлишни хоҳлайди. Лекин менда бундай истак бўлмаган. Болалигимдан ярим ҳимояда ўйнашга қизиқардим. Биринчи мураббийим Музаффар ака Бекназаров ҳам «Сендан яхши ярим ҳимоячи чиқади», дердилар. Гол уришдан кўра, голга ассистентлик қилишни ёқтираман. 9-синфда ўқиб юрган кезларим ўша пайтда «Машъал» клуби вице-президенти бўлган Баҳром Давлатов мени Муборакка таклиф қилганлар. Бир йил «Машъал» академиясида футбол сир-асрорларини ўрганишни давом эттириб, 2004 йилдан шу клубда тўп тепишни бошладим. 2009 йили эса «Насаф» жамоасига кўчиб ўтдим.

- Фаолиятингизда эсда қоларли голлар бўлганми? Албатта, шу пайтгача, чунки ҳали фаолиятингиз давом этяпти...

- Бундай голлар бўлган. Айниқса, ОФК кубогининг ярим финал учрашувида «Ал-Виҳдат» жамоасига киритилган гол ёдимда қолган. Жамоамнинг финалга чиқишига ҳиссамни қўшганим учун ҳам бу гол мен учун қадрли. «Пахтакор» билан ўйин ҳам ёдимда қолган. Кейин яна ўша 2011 йили Қаршида ўтказилган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Қизиғи, биринчи бўлимда ўз дарвозамизни ишғол қилиб қўйганман. Ўйин якунланиб бораётганда эса пенальтидан мувозанатни тиклаганман.

- Бундай автоголлар яна бўлганми?

- Йўқ. Бу биринчиси бўлган. Умид қиламанки, охиргиси ҳам.

- Футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқасиз?

- Волейболга жуда ҳам қизиқаман. Ҳар ҳафта дўстларим билан ўйнаб турамиз. Кейин балиқ овига ҳам қизиқишим баланд. Акаларим билан тез-тез балиқ овига ҳам чиқиб тураман. Бир марта тахминан 8 килограммлик балиқ ушлагандим. Яна бир қизиқишим  бу - от спорти. Уйимизда отимиз бор. Табиийки, улоқ-кўпкари мавсумларида ҳам иштирок этиб тураман.

- Қайси клубларнинг ўйинларини кўриб борасиз?

- «Реал»нинг мухлисиман. Кейин Бразилия терма жамоаси ўйинларини кўриб бораман. Айни пайтда, Испания ла-лигасида кураш авжига чиқди. «Барселона» ҳам кутилмаганда ўз майдонида «Малага» клубига ютқазиб қўйди. «Реал» ҳам «Атлетик»ка ютқазди. Менимча, орзиқиб кутилаётган «эль класико» кўп саволларга жавоб берса керак.

- Бу йилги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

- Олий лигада 16 та жамоанинг иштирок этиши яхши бўлди. Чунки, ўйинлар сони ҳам кўпроқ бўлади. Футболчига ўйин амалиёти керак. Бу йил чемпионлик учун курашадаги жамоалар сони яна бир-иккита ортса керак, деб ўйлайман. «Машъал» жамоаси чемпионлик учун курашмаса-да, мухлисларни хушнуд этадиган футбол намойиш қилади. Футболчилар номидан бунга ваъда бера оламан. Натижа ўтган йилгидан кам бўлмаслиги керак. Барчамиз шунга ҳаракат қиламиз.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика