Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  62 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  18 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Зейтуллаев: "Италияда Шомуродовнинг ўқишни ёқтиришини, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўришини ёзишмоқда" News

Зейтуллаев: "Италияда Шомуродовнинг ўқишни ёқтиришини, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўришини ёзишмоқда"

Ўзбекистон терма жамоаси, "Ювентус" ва "Женоа" собиқ ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик Илёс Зейтуллаев "Ростов"дан "Женоа"га ўтган форвард Элдор Шомуродов ҳақида гапирди.

"Ўзбекистондан Россияга кетиш бошқа нарса. Ватанимизда русча гаплашишади ва тил тўсиғи у қадар сезилмайди. Италияга йўл олганингизда эса инсонлар ўртасида умуман бошқача муносабатлар, бошқача тил ва ўзларининг маданий жиҳатлари сезилади. Мен ҳатто бу ердаги футболнинг ўзига хосликлари ҳақида гапирмаяпман ҳам.

Италияга келганимда, маҳаллий футбол тактикасининг мураккаблиги мени ҳайратга солганди. Чет эллик буни бирдан тушуниши жуда қийин нарса. Италияда улар Шомуродовнинг ўқишни ёқтиришини, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўришини ёзишмоқда. Агар у ростдан ҳам очиқ бўлса, унга қийинчилик юзага келмайди.

Шомуродов "Ювентус"даги иккинчи ўзбек футболчиси бўлиши учун нима қилиши керак? Ҳаётда ҳамма нарса бўлади. Аммо, олдин "Женоа"да ўз ўрнини эгаллаши керак. "Ювентус"га кириш қийин. Элдорга Генуя клубида ўз ўрнини эгаллашини тилайман, бу ажойиб бўлар эди", - дейди Зейтуллаев.

→ Биласизми? Шомуродов Италия А сериясида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади 

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика