Latest news

09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  109 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0

Збигнев Бонек: “УЕФАда футбол бор, ФИФАда сиёсат ва ифлослик” News

Збигнев Бонек: “УЕФАда футбол бор, ФИФАда сиёсат ва ифлослик”

Польша футбол федерацияси президенти Збигнев Бонек футболчилик фаолиятида Мишель Платини билан бирга ўйнаган.


ЕВРО-2016 қуръа ташлаш жараёнидан аввал Бонек “Экип” нашри мухбирининг саволларига жавоб қайтариб, жаҳон футболидаги вазият хусусида очиқ-ойдин фикрлари билан ўртоқлашди.


Сиз Мишель Платини билан 30 йилдан ортиқроқ вақтдан бери дўстсиз...

– Биз 1979 йил июнь ойида танишганмиз. “Ювентус”га ўтишидан уч йил аввал. Ўшанда Аргентина ва жаҳон терма жамоалари ўйинида иштирок этиш учун бир хонада бир ҳафта истиқомат қилганмиз. Ўша пайтда бу йигит билан ҳамкорлик қилиш мумкинлигини ўйлагандим, гарчи характерларимиз бошқа-бошқа бўлса-да. Кейин Туринда бирга ўйнадик. Рафиқам ўшанда университетда таълим олгани боис французчада жуда яхши гапирарди. У Мишелнинг хотини Кристэль билан танишиб олган ва улар дугона бўлиб кетишганди. Ўзим француз тилида озгина гапира олардим, 4 йил мактабда ўқигандим. Сўз бойлигим Мишелга бирор нарсани тушунтириш учун етарди. Майдонда бир-биримизни ярим сўзданоқ тушунардик, биргаликда тандем ҳосил қилгандик.

У билан жамоадаги икки легионер бўлгансиз. Бунда ўз-ўзидан яқинлашиб кетасиз.

– Жуда тўғри. Жамоада италиялик футболчилар кўп эди, улар 1982 йил жаҳон чемпиони бўлишган. Биз эса чемпионатда 3 ва 4-поғонани эгаллаган мамлакатлар вакиллари сифатида келгандик. Биз юқори савиядаги футболчилар ҳисобланардик.

– Қийин бўлган вазиятда Платинида ФИФА президенти бўлиш учун имконият қандай?

– Барча хавфли душманга айланди ва Блаттер Платинини чўктириб юборишни истайди. Лекин номзодлар орасида у ишончга арзийдиган ягона инсон, фикримча. Ва яна Жанни Инфантино ҳам.

Бироқ Мишелнинг обрўсига путур етди.

– Эшитинг, агар у Блаттер билан бирор ёмон ишни амалга оширганда номзодини қўйишга жазм этармиди? У аниқ иши учун пул олган. Платини ФИФАда ишларни қайтадан йўлга қўйиши мумкин, худди УЕФАда бажарганидек. У президент бўлган пайтда клублар ва федерациялар билан жанжал бошланганди. Мишелга бир неча марта айтганман: “Сен УЕФА президентисан, УЕФАда ҳамон футбол бор. ФИФА эса сиёсатга айланган. Сиёсат бор жойда ифлослик бўлади”.

Нега у сизга қулоқ солмади?

– У ўзининг ҳолати ва ҳаракати ФИФАни тозалашга ёрдам беради деб ўйлади. Бироқ кўпчилик унинг номзодини йўқ қилишни хоҳламоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам Платинини бу йил УЕФА президентлигига қайта сайлашди.

– Лекин Европада бирлашиш йўқдек. Англия Платинига боғлиқ иш якунига етмагунча унинг номзодини қўлламаслигини эълон қилди.

– Инглизларни тушунаман. ФИФА уларга жаҳон чемпионати мезбонлигини бермади. Кейин коррупция ҳақида гапиришди. Бундай вазиятларда қизишиш керак эмас. Платинини 35 йилдан бери биламан. У билан рўй берган вазият ҳаққоний эмас. Нима бўлса ҳам унинг тарафидаман. У менинг дўстим. Дўстни кулфатда ташлаб кетилмайди.

У қаерда хатога йўл қўйди?

– Барчасини таҳлил қилиб чиқиш керак. Мишелнинг муаммоси шундаки, у бизнесмен эмас. Икки миллионни кўчириб ўтказишда бундай енгил ўйламаслик керак эди. Барибир катта миқдор ва Платининг обрўсига таъсир қилиш учун ажойиб баҳона. Гап 50 ёки 100 минг евро ҳақида кетса, бошқа гап эди.

– Бу ҳолатда этика қўмитасининг ўрни қандай?

– Сўзларни кетма-кет “қўмита”, “этика” ва “ФИФА” кўринишида тузиш кулгуни қистатади. ФИФАнинг охирги сайловида Блаттерга овоз бермаслигимни айтганман.

Бироқ Франция футболи раҳбари Ноэль ле Граэт у учун овоз берганди.

– Блаттер учун овоз бериш ФИФАнинг барча камчиликларига овоз беришга тенг. Граэт – ҳамкасбим, бироқ у Стокгольм синдроми қурбони! Блаттер чиққан пайтда уни сайлашмаган бирор ҳолат бўлмаган. Шунинг учун президентлик муддатига 4 йилдан 2 муддатга чеклов қўйиш лозим. ФИФА президенти абадий монарх дегани эмас. Тасаввур қилинг, 20 йилдан кейин Варшавага келиб, яна мени ўз кабинетимда кўряпсиз.

ФИФАда ҳозир ишлар расво. Нима қилиш керак?

– Вазият жуда жиддий. Ислоҳот зарур, бошқарувда ҳам. Ҳозир ФИФАда ҳокимиятга эгалар уни йўқотишни истамайди. ФИФА – бош ташкилот, шу сабабли раҳбарларда уни сақлаб қолишга ҳамиша катта иштиёқ бор. Энг катта муаммо айнан шунда. Ҳақиқий назорат йўқ.

– Қатарнинг ЖЧ-2022ни олиши ҳақида қандай ўйлайсиз?

– Бу қарорни тушунмаганман. Улар учун овоз бермаганман. Қатарда қандай футбол бўлиши мумкин?

Лекин Мишель Платини Қатар учун овоз берган.

– Сизга айтдим: Мишель ва мен – турлича одамлармиз. Бу танлов спорт ва катта бизнес ўртасидаги боғлиқликни исботлайди.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика