Latest news

16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  5 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  2 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  1 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   74 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  42 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  21 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  20 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  14

Занетти Адриано ҳақида: "Ҳаммасини битта қўнғироқ ўзгартириб юборган" News

Занетти Адриано ҳақида: "Ҳаммасини битта қўнғироқ ўзгартириб юборган"

"Интер" вице-президенти Хавьер Занетти Адрианонинг Милан клубидаги ўйини нега ўзгариб кетгани ҳақида гапириб берди.

"У "Интер"га келиши билан "Реал"га қарши ўртоқлик ўйинида ҳайрон қолдирадиган куч билан гол урди. Ўшанда ўзимга: "У янги Роналдо, Адрианода ҳамма нарса бор, жисмоний имконият, иқтидор, тезлик" дегандим. Аммо Адри фавеладан келгани мени ҳавотирга соларди.

Ҳеч нарсаси бўлмаган инсонда бойлик пайдо бўлса қандай муаммолар юзага келишини кўрганман. Деярли ҳар куни савол берардим: "Бугун кечаси нима қиласан?", "Қаерга борасан?". У муаммоларга ўралашиб қолишидан қўрқардим.

Адрианонинг отаси ўғлини назоратда ушларди. Аммо мавсум стартидан олдин кутилмаган воқеа юз берди. Унга Бразилиядан қўнғироқ қилишди ва футболчининг ҳаётини бир умрга ўзгартириб юборадиган хабарни айтишди: "Адриано, отанг вафот этди".

У бақириб йиғлаганини, телефонни улоқтириб юборганини кўрдим, буни кузатиш жуда оғриқли эди. Биз Моратти билан бирга уни укамиздек ҳимоямизга олдик. Бунгача у голлар уриб, уларни отасига бағишларди. Аммо ўша қўнғироқдан сўнг аввалги Адрианони кўрмадик. Ҳар кеча уни қўллаб-қувватлашга уринардик.

"Сен Роналдо ва Ибрагимовичнинг қоришмасисан, сен улардан кучлироқ бўла оласан".

Аммо ҳаммаси бекор кетди, уни депрессиядан чиқара олмадик, шундан бери бу воқеа ҳақида кўп ўйлайман".

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика