Latest news

15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  1 14:59"Металлург" — "Сурхон" 0:0 (Матнли трансляция)  3 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  21 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  2

Зафар Тўраев: «Жамоавий ўйин орқали кўтарилмоқдамиз» News

Зафар Тўраев: «Жамоавий ўйин орқали кўтарилмоқдамиз»

«Машъал» клуби 13-турда «Металлург» устидан ғалаба қозонган ҳолда биринчи даврани 19 очко билан тугатадиган бўлишди.
Александр Хомяков шогирдлари Oлий лига дебютанти бўлишларига қарамай, кўпчиликни ёдида қоладиган натижалар кўрсатишди. Асосан ёшлар ҳисобига тўп сураётганига қарамай, “газчилар” муҳим очколарни қўлга киритишни уддасидан чиқди. «Металлург» билан беллашувда дастлабки голни киритишга эришган Зафар Тўраев, нафақат гол урди, шу билан бирга жамоасининг учинчи тўпида ассисетентлик вазифасини ҳам бажариб берди. Мавсум арафасида келган Тўраев қисқа вақт ичида жамоанинг етакчи футболчисига айлана олди. Ўйиндан сўнг «Машъал» клуби футболчиси билан суҳбатлашдик.

- «Насаф»га мағлуб бўлганимиз туфайли, «Металлург» билан бўладиган беллашувда ғалаба қозонишимиз керак эди. Шу боисдан учрашувга тайёргарликни янада кучайтирдик. Мазкур ўйинда ғалаба қозонишни истаётгандик. Қолаверса, биринчи давранинг сўнгги учрашувини мухлисларимиз қаршисида ўтказишимизни инобатга олган ҳолда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Ўйинда тезкор гол киритиб олганимиз, бизга қўл келди. Футболчиларнинг кайфиятлари янада кўтарилиб кетди. Бунинг натижасида яна икки маротаба бекободликлар дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқдик. Умуман олганда, учрашув ёмон кечгани йўқ. Стадионга келган мухлисларни хурсанд қиладиган баҳс бўлди дейиш мумкин.

- «Металлург» ўйини ҳақида нима дейсиз? Бекободликларга қарши ўйнаш ҳар бир жамоа учун қийин ҳисобланади.


- Албатта, қийин бўлади. «Металлург» олий лигамиздаги исталган жамоани доғда қолдира олади. Ажойиб футболчиларни шакллантира олишган. Мен уларни кучли рақиб сифатида биламан. Бундай рақибга қарши ўйинлар ҳеч қачон осон бўлмаган. Бугунги баҳсда улар ёмон тўп суришмади. Ҳисобни биз очганлигимиз йигитларни руҳиятини кўтариб юборди. Ўтказиб юборилган голлар эса рақиб жамоа футболчиларини кайфиятларини янада туширди. Шунга қарамай, улар охиригача ҳаракат қилишди ва битта тўп кирита олишди.

- Мазкур ғалабадан сўнг «Машъал»нинг очколари сони 19тага етди. Бу биринчи даврага етарли деб ўйлайсизми?

- Бундан ҳам кўпини қўлга киритишни мақсад қилгандик. Наилож, шунисига ҳам шукур қилишимиз лозим. Биринчи даврада кўплаб учрашувларда очколарни бой бериб қўйдик. Агар уларни инобатга олмасак, биринчи давра жамоамиз учун ёмон кечгани йўқ. Аксинча, яхши бўлди. Биринчи лигадан чиққан бўлишимизга қарамай, юқори ўринларга даъвогарлик қилаётганимиздан хурсандман. Ўтган турда «Насаф»дан ҳам очко тортиб олишга яқин келгандик. Иккинчи бўлимда кутилмаган хатолар натижасида мағлубиятга учрадик. Шунга ўхшаш ўйинлар кўп бўлди. Агар ҳар бир ўйинда керакли натижаларга эришганимизда очколаримиз сони янада яхши кўринишга келиб қоларди.

- Тўплаган очколаринг ҳамда эгаллаган ўринларингдан қониқиш ҳосил қилдингизми?


- Албатта, қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи давра учун етарли бўлди. Энди иккинчи даврада бор кучимизни сарфлашга ҳаракат қиламиз. Мавсумни кучли бешталикда якунлашни вазифа қилиб қўйганмиз. Шу боисдан иккинчи даврада имкон қадар камроқ очко йўқотишга ҳаракат қилмоқчимиз. Мавсумнинг иккинчи қисмида жамоалар янада курашга киришади. Ҳар бир учрашув финалга хос тарзда ўтади. «Машъал» керакли очколарни қўлга кирита олади деган умиддаман.

- Биринчи даврада қайси ўйинга сизлар учун оғир кечди деб ҳисоблайсиз?


- Ҳаммани ўзига яраша шаҳсий фикри бўлади. Менимча, 12-турда «Насаф»га қарши бўлган беллашув қийин бўлди. Умуман, бундай учрашувлар биринчи даврада кўп маротаба бўлганига қарамай, улар орасида сўзсиз Қаршидаги учрашувни танлаган бўлардим.

- Биринчи лигадан чиққан жамоанинг элитада юқори ўринга талашаётганликининг сири нимада?

- Бу ерда ҳаммаси жамоавий ўйинни тўғри йўлга қўйилганлигидан деб ўйлайман. Футболчиларнинг бир-бирлари билан муносабатлари жуда яхши. Буни майдонда ҳам кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Жамоавий ўйин зўр бўлса, натижа ҳам шунга яраша бўлиб боради. Таркибдаги йигитлар кўпчилики олий лигада узоқ вақт ўйнамаган бўлса-да, аҳиллик билан ҳаракат қилаётганлигимиз ишларимизни ижобий тарзда бўлаётганликига замин яратмоқда.

- Жамоага мавсум арафасида келиб қўшилгандингиз. Шунга қарамай, «газчилар»га тез киришиб кетдингиз. «Металлург» билан ўйинда нафақат гол урдингиз, учинчи тўпни киритилишида ўз ҳиссангизни қўшдингиз. Александр Хомяков сиздан ҳар бир ўйинда нимани кўпроқ талаб қилмоқда?

- Жамоада бугунги кунда ярим ҳимоя чизиғида ўйнамоқдаман. Асосий вазифам, олдинги чизиғда тўп сураётган икки ҳужумчимизга вақтида тўп етказиб беришдан иборат. Киритаётган голларимга келсам, баъзида менга қулай вазиятлар яратилмоқда. Айнан шулардан тўғри фойдаланишга ҳаракат қилмоқдаман холос. «Металлург» билан баҳсда ҳам вазият бўлди ва уни голга айлантирдим. Мамазулунов киритган учинчи тўпда эса голга ассисентлик қилдим. Бош мураббий берган кўрсатмаларга қараб тўп сурмоқдаман. Менда кўпроқ ҳужумчиларга тўп етказиб беришимни талаб қилмоқда.

- «Машъал»даги фаолиятингиздан кўнглингиз қай даражада тўлмоқда?


- Умуман олганда, бу ердаги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда. Ажойиб йигитлар билан тўп сурмоқдаман, яхши мураббий қўл остида юрибман. Футболчилар билан ўртамизда муносабатлар аъло даражада. Ҳаммаси яхши, шу боисдан «Машъал»даги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда. Ўтган йилларда «Олмалиқ», «Қизилқум» клубларида ўйнадим. У ерда ҳам ҳаммаси яхши кетаётганди. Муборакликларда ҳам ишларим чакки эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика