Latest news

19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  0 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  3 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  9 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  7 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0

"Ювентус" Закарияни сотиб олишга рози бўлди, Бентанкур эса Лондонга йўл олади News

"Ювентус" Закарияни сотиб олишга рози бўлди, Бентанкур эса Лондонга йўл олади

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Денис Закария фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.

Турин клуби 25 ёшли ярим ҳимоячини беш миллион евро ва турли бонуслар эвазига сотиб олишга рози бўлди.

Швейцариялик футболчи "бянконерлар" билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Яқин орада у Туринга учиб келади.

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур эса "Тоттенхэм"га йўл олади. Аввалроқ "шпорлар" уругвайлик футболчи учун 19 миллион евро тўлаши, яна беш миллион еврони турли бонуслар кўринишида тақдим этилиши хабар қилинганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика