Latest news

22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  5 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  9 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4

Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..." News

Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."

Элит ОЧЛ тўртинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Райян" (0:1) учрашувидан сўнг қатарликлар бош мураббийи Юнус Али ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳазим Аҳмад матбуот анжуманида қатнашишди.

"Пахтакор" учун омадсиз ўйин бўлди. Рақибимиз биринчи бўлимда кўп вазиятларга эга бўлди ва устунлик қилди. Танаффусдан кейин эса биз ўзгаришларга қўл урдик. Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Биз бу ғалабага қадар кўп курашдик ва меҳнат қилдик. Энг муҳими дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Мусобақа биз учун энди бошланди", - деди Юнус Али.

"Биринчи навбатда жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Биз "Пахтакор"дек кучли жамоага қарши ўйнадик. Биз охиригача курашдик ва ғалабани ўзимиз билан олиб кетдик", - дея фикр билдирди учрашувнинг энг яхши футболчиси Ҳазим Аҳмад.

- "Пахтакор" намойиш этган ўйин сизни ҳайрон қолдирдими? Ўйиндан олдинги "Пахтакор" ҳақидаги таҳлилларингиз тўғри бўлиб чиқдими?

- "Пахтакор" шундай ўйин намойиш этишини кутгандим. Рақибимиз биринчи бўлимда асосан қанот паслари орқали ҳужум қилди. Танаффусдан кейин биз "кросс"ларни тўлиқ бартараф эта олдик. Рақиб жамоа ўйинида ҳеч қандай "сюрприз" кузатмадим.

- Рақиб жамоадан бундай ҳужумкор футбол кутганмидингиз? "Пахтакор" учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ва биринчи бўлимда жуда кўп вазиятларга эга бўлди.

- Ҳа. Улар дастлабки 20 дақиқада кўпроқ устунлик қилишга интилишини кутгандим. Рақибимиз ўйинни 4-4-2 ёки 4-3-3 тактик схемаси билан бошлашини ҳам тахмин қилаётгандим, аммо жамоа 5-4-1да қолаверди. Биринчи бўлимдаги барча қанотдан амалга оширилган паслар хавфли чиқди, лекин иккинчи бўлимда биз бу хавфни бартараф эта олдик. Шундан сўнг, вазифамиз анча енгиллашди.

- Жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз? Менинг фикримча, "Пахтакор" ўйин давомида устунлик қилди ва рақибдан кўра яхшироқ таассурот уйғотди.

- Ҳа. Бунга бир нечта сабаблар бор, аммо асосий сабаб - майдон ҳолати. Бундай майдонларда футбол ўйнаш жуда қийин. "Пахтакор" биринчи таймда бизни чуқурроқ ҳимояланишга мажбур қилди. Сафарда ўйин ўтказиш осон эмас. Биз "Ал Наср" ва "Ал Аҳли"ларга қарши жуда яхши ўйнагандик, аммо ўша баҳсларда мағлуб бўлганмиз. "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани ўлдириши мумкин эди, бироқ жамоа бундай қилмади. Кейин эса биз ғалабани илиб кетдик.

- Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳазим Аҳмадга савол. Осиё Элит Чемпионлар лигасидаги дастлабки ғалабадан кейинги ҳиссиётларингиз қандай?

- Бу ғалаба бизга жуда керакли эди. Энди мусобақа жадвалида юқориладик. Дастлабки уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Курашга қайта олдик деб ўйлайман.

- "Пахтакор" жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдирдингиз. Тошкент жамоасининг келажаги бўйича фикр билдириб ўтсангиз? "Пахтакор"да плей-офф йўлланмаси учун курашиш имкониятлари сақланиб қолдими?

- Ҳа. "Пахтакор"да имкониятлар етарлича. Мусобақа жадвалида фарқ бор-йўғи бир ёки икки очко. Барча бир-бирига жуда яқин жойлашган. Барча жамоаларда ҳали ҳамон имконият бор деб ўйлайман.

- "Ал Райян" кутилмаган вазиятдан гол уриб кетди. Шунингдек, "Пахтакор" бугун кўпроқ устунлик қилгани ҳақида айтиб ўтдингиз. Бугунги ғалабанинг асосий сабаби омад деб ўйлайсизми?

- Йўқ. Биз уч очко учун кўп меҳнат қилгандик. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, "Пахтакор" ўз имкониятларига эга бўлди, лекин барча вазиятлар кўкка совурилди. Биз эса ўз имкониятимиздан унумли фойдаландик. Футбол шундай. Ўз вазиятларидан фойдалана олмаган жамоа ҳар доим жазоланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика