Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  10 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  35 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Язгули Хожагелдиев: "Насаф"ни дуранг қониқтиради, аммо бу унчалик катта устунлик эмас" News

Язгули Хожагелдиев: "Насаф"ни дуранг қониқтиради, аммо бу унчалик катта устунлик эмас"

ОФК кубоги 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев ва футболчи Аҳмет Атаев қатнашди.

"Гуруҳдаги сўнгги ўйинда барчасини ҳал бўлади. Бизни фақат ғалаба қониқтиради, шундай экан ғалаба учун ўйнаймиз. Ўйин қандай бўлишини эртага кўрамиз", - дейди Язгули Хожагелдиев.

"Биз эртанги ғалаба қанчалик муҳимлигини биламиз. Ғалаба учун охиригача курашамиз, барча биздан ғалаба кутмоқда", - дейди Аҳмет Атаев.



 
- "Олтин Аср" биринчи ўйинда 9 киши бўлиб 11 футболчига қарши ўйнай олишини исботлай олди. Иккинчи турда эса "триллер" бўлди. Сизнинг жамоаингизга ҳурматим баланд, лекин негадир ўзингизга ўзингиз қийинчилик туғдирасиз ва ундан чиқиб кетишга ҳаракат қилаяпсиз. "Насаф" шундай жамоаки хатоларни кечирмайди...

- Шундай ўйинлар бўлади, ундан олдин ҳеч нима демаса ҳам бўлади, эртанги баҳс мана шундай. Барча футболчилар унинг аҳамиятини тушуниб турибди. Ёки қайсидир ўйинларда қанча гапирсангиз ҳам фойдаси йўқ. Жамоамизда ўйин амалиёти йўқ эди, "Олой" билан баҳсда йигитлар эрта ғалабани нишонлаб юборишди. Яхшики сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб ютдик.

- Эртага сизларни фақат ғалаба қониқтиради, "Насаф"га эса дуранг ҳам етади. Шундан келиб чиқиб эртага ҳужумкор ўйнайсизларми ёки ҳимоявий?

- Албатта ғалаба учун ҳужум қилиш керак. Аммо ўйин вазиятларидан келиб чиқиб ўйнаймиз. "Насаф"ни дуранг қониқтиради, аммо бу унчалик катта устунлик эмас. Эртага ўйинда кўрасизлар барчасини.

- "Хўжанд" билан ўйинда икки футболчи қизил карточка олганди. Улардан бири иккита сариқ карточка олиб майдонни тарк этгани учун эртага ўйнай олади. Уни "Насаф" билан баҳсда кўрамизми ёки қандайдир жазо бердингизми?

- Йўқ, ҳеч қандай жазо бермадик. Лекин эртага у тушадими йўқми айта олмайман.

- Қисқа муддатли мусобақаларда иккита ўйинга дисквалификация қилиш анчайин жиддий жазо эмасми?

- Биз ўтган нарсаларни муҳокама қилишга эмас эртанги баҳс ҳақида гаплашишга тўпландик. Бу қоидани биз ўйлаб топмаганмиз.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика