Latest news

17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани "иложи борича тезроқ" узайтирмоқчи  1 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  12 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4

Яссин Буну ёки Роберто Фирмино. Март ойи бошида Ўзбекистонга қайси футбол юлдузлари келади? News

Яссин Буну ёки Роберто Фирмино. Март ойи бошида Ўзбекистонга қайси футбол юлдузлари келади?

Кеча "Пахтакор" клуби Элит ОЧЛ доирасида Қатарнинг "Ал Садд" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқишга эришди.

"Пахтакор" 1/8 финалда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" ёки "Ал Ҳилол" клубидан бирига қарши ўйнайди. Айнан қайси клубга қарши майдонга тушиши бугунги (18 февраль) кунги Элит ОЧЛ баҳсларидан кейин маълум бўлади. 

Маълумот учун, 1-ўринни олган жамоа 8-ўринни эгаллайдиган клубга қарши, 2-ўрин соҳиби 7-ўринга қарши ўйнайди. "Пахтакор" плей-офф босқичининг илк учрашувида ўз майдонида ўйнайди. 1/16 финалнинг илк учрашувлари эса 3-4 март кунига белгиланган. Шундай қилиб, март ойи бошида Саудия Арабистони грандларидан бири Тошкентда меҳмон бўлади.

Хўш, айни пайтда бу клублар сафида қайси машҳур футболчилар тўп тепишмоқда?

"Ал Аҳли": Эдуард Менди, Рожер Ибаньез, Рияд Маҳрез, Фирас Ал Бурайкан, Роберто Фирминьо, Алекссандер, Галено, Габри Вейга, Мериҳ Демирал, Маттео Дамс, Эзжан Алиоски, Франк Кессье, Айвен Тоуни.

"Ал Ҳилол": Яссин Буну, Калиду Кулибали, Али Ал Булайҳи, Ренан Лоди, Рубен Невеш, Александар Митрович, Маркос Леонардо, Ёссир Ал Шаҳрони, Жоау Канселу, Сергей Милинкович Савич, Кайо Сезар, Салим Ал Давсари, Мальком.


Қайси клуб Тошкентга келса ўйинга чипта сотиб олиб стадионга тушардингиз?



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика