Latest news

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  0 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  24 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

Янги мавсумга ҳакамларимиз ҳам худди футболчилардек тайёргарлик кўриши шарт! News

Янги мавсумга ҳакамларимиз ҳам худди футболчилардек тайёргарлик кўриши шарт!

Бир қатор етакчи ҳакамларимиз Саудия Арабистонида ўтган халқаро семинарда иштирок этиб қайтгани ҳақида ўқиган бўлсангиз керак.

Тажрибали собиқ ҳакам билан гаплашганимда бир гапни айтди: "Ҳар бир футбол клуби янги мавсумга тахминан 2-3 ой давомида тайёргарлик кўради, керак бўлса чет элга бориб ўртоқлик ўйинлари ўтказади, тренажер заллари, бассейн, сауна ва тикланиш жараёнлари ҳам ўтказилади. Ҳакамларимизчи? Аслида ҳакамлар ҳам худди футболчилар сингари чемпионатга тайёргарлик кўришлари зарур! Улар ҳам йиғин ўтказишлари, майдонда шуғулланишлари ва тикланишлари шарт".

Ўйлаб қолдим, сўнгги пайтларда футбол учрашувларида ҳакамлар ўз хатолари орқали биринчи планга чиқиб қолишмоқда. Лекин уларнинг тайёргарлиги учун ЎФА ва ЎзФҲМ томонидан етарли шароитлар яратилганми? Улар ҳам футболчилардек янги мавсумга тайёргарлик кўришяптими деган савол барчамизни ўйлантириши зарур. Қайсидир йили ҳакамларимиз учун Туркияда махсус ўқув-машғулот йиғини ташкил этилганди. Шундан кейин бундай нарса бўлганини эслай олмадим. Ҳакамларимиз камроқ хато қилишини истасак уларга ҳам жиддийроқ эътибор қаратишимиз керак деб ўйлайман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика