Latest news

13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  0 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  1 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  0 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  14 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  2 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  6 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  1 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0

Якуний имтиҳон News

Якуний имтиҳон

Куз охирламоқда ва якуний имтиҳонлар даври келди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 ноябрь куни тонгда Қатарга етиб келганидан хабарингиз бор. Легионерларимиз ҳам ўз клубларидан тўғри Доҳага учиб келишди. "Championat.asia" сайти ижодий гуруҳи (Нодирхўжа Юлдашев ва Толибжон Қосимов) ҳам шу ерда бўлиб турибмиз. Миллий терма жамоанинг етиб келишидан тортиб машғулотларигача эксклюзив суратлар ва лавҳалар, интервьюларни ўқувчиларимиз эътиборига тақдим этиб келмоқдамиз.

Бугун Қатарга қарши эртанги ўйин олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 18:30да Сречко Катанец ҳамда бир нафар футболчимиз иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 19:00да эса бизнинг расмий машғулот бўлиб ўтади. Ҳар икки тадбирдан ҳам суратлар ва ундаги фикрларни сайтимизда кузатиб боришингиз мумкин бўлади.


Кўпчилик мухлисларга терма жамоадаги кайфият ва муҳит қизиқ бўлаётгани шубҳасиз. Футболчилардан тортиб, персоналларгача кайфият аъло, жамоа ичидаги муҳит ҳам аъло даражада. Менимча, ҳозир бу ҳақда ёзишим ҳар қачонгидан ҳам тўғрироқ бўлади. Сабаби, 2 кундан бери терма жамоа билан биргамиз ва ҳаммасини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.

Эртанги учрашув бизни мундиалга жуда ва жуда яқинлаштириши аниқ ва буни мураббийлардан тортиб футболчиларгача ҳис қилиб туришибди. Камига, Қатар билан алоҳида ҳисоб-китобимиз ҳам бор. Осиё кубоги-2023 чорак финалида қатарликлар бизни пенальтилар сериясида мағлуб этишган эди. Ўшанда бизнинг таркибимизда Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусановлар йўқ эди, эртага эса улар жангга шай ҳолатда майдонга тушиб келишади. Қатар ўшанда ҳам биздан кучли эмас эди ва ҳозир ҳам кучли демаган бўлардим. Уларда уйда ўйнаш устунлиги бор холос. Афсуски, мухлислар кўнглини бироз хира қиладиган жиҳат ҳам йўқ эмас. Жалолиддин Машарипов "Истиқлол"нинг охирги ўйинини бетоб бўлиб қолгани боис ўтказиб юборган эди. Вингеримиз шамоллаб қолган ва терма жамоанинг 2 кунлик машғулотларини ўтказиб юборди. Азиз Турғунбоев эса "Сивасспор" таркибида кичик жароҳат олиб алмаштирилган эди. Ҳозир терма жамоа шифокорлари ҳар иккала футболчимизнинг саломатлиги устида қайғуришмоқда ва бугунги расмий машғулотда Машарипов ва Турғунбоевни умумий гуруҳда кўрамиз деб умид қиламан. Қолган ҳамма соппа-соғ ва учрашувга тайёр. Шахсий кузатувларимга кўра, Машарипов бугун сафга қайтган тақдирда ҳам эртага 90 дақиқа ўйнай олишига кўзим етмаяпти. Яхшигина шамоллаган кишининг аҳволини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг. Менимча, у асосий таркибда тушса 2-бўлимда захирага олиниш эҳтимоли юқори ёки ўйинга айнан 2-бўлимда захирадан тушади. Чунки, бунақа ҳолатда ҳатто Роналду ҳам бир кунда 90 дақиқа ўйнай оладиган даражада тиклана олмаса керак.

Бу икки дўст ҳали узоқ йиллар "ёндиришса" не ажаб.


Бош мураббий Сречко Катанец ҳам қисқа танаффусдан кейин яна терма жамоа билан бирга ва машғулотлар унинг бошчилигида ўтказилмоқда. Футболчилар билан ўзаро суҳбатлашганимизда Катанецнинг шу ерда эканлиги улар учун ҳам яхшироқ эканига амин бўлдик. Эртага ҳаммаси биз умид қилгандек бўлишига ва кейинги ўйинга жамоамиз 3 очко билан бирга учиб кетишлигига умид қиламиз. Зеро, айнан шу икки ўйин орқали биз ЖЧ сари деярли ҳал қилувчи қадамларни ташлаймиз. Буёғи оз қолди, бўшашмаймиз ва асосий мақсад сари интиламиз. Олға, Ўзбекистон!


Ўзбекистон терма жамоаси эртанги беллашувни оқ либосда ўтказади. "Оқ бўрилар"га омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +8   

Comments

+4   
13 nov 15:20:11
Dilmurod Umarov
Terma jamoamizga omad,Qatar terma jamoasi ustidan g'alaba qozonish nasib etsin
+4   
13 nov 14:52:27
Otabek Sidikov
Бизнинг жамоада Уровни урнини хам Тургунбоевни урнини хам Машариповни замена киладиган уйинчиларимиз бор таркибимиз ракобатбардош Оллохга шукр балки хаммаси яхшиликкадир буни эртанги уйиндан Сунг билиб оламиз .Эртага иншоллох галаба киламиз . Олга ок бурилар
+3   
13 nov 14:59:59
Alisher Sharipov
Omad
+3   
13 nov 14:44:53
Kasinuz
Олға йигитлар! Биз сизларга ишонамиз!
+2   
13 nov 16:18:38
Bobir Sapayev
Uzbekistan olagʻa gʻalaba tilayman bolalarga.Temuriylar avlodimiz gʻajib taylaymiz nasib..
   
14 nov 10:03:21
Doniyorov Muhammad
Қатарни ютиш учун жуда яхши имкониятимиз бор сабаби Қатар - Эрон билан БААга ютқазди, яна ютқазса ЖЧ чиқиш имконияти жуда пасайиб кетади. Шу сабабли ўзини полясида хужумкор ўйнашга мажбур. Шунда бизни футболчиларимизга хам очиқ худудлар, гол уриш учун имкониятлар кўп бўлади. Қатар 0 - 2 Ўзбекистон
   
13 nov 22:56:33
Farxod Sadullayev
Reply to comment by Otabek Sidikov
Бизнинг жамоада Уровни урнини хам Тургунбоевни урнини хам Машариповни замена киладиган уйинчиларимиз бор таркибимиз ракобатбардош Оллохга шукр балки хаммаси яхшиликкадир буни эртанги уйиндан Сунг билиб оламиз .Эртага иншоллох галаба киламиз . Олга ок бурилар
Ха бунда бир Оллохни хикмати бор..
   
13 nov 14:40:44
Azamat Turgunov
Muallifdan xato topmela shunchaki adashib yozgan yarim final dib xammayam xato qiladi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика