Latest news

08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  0 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  5 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8

Хвича жорий мавсум учинчи бор А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу лига рекорди саналади News

Хвича жорий мавсум учинчи бор А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу лига рекорди саналади

Хвича Кварацхелия А серияда март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ярим ҳимоячи мухлисларнинг овоз бериш натижаларига кўра “Наполи”даги жамоадоши Ким Мин Чже, “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Арманд Лорьянте, “Ювентус” ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ва “Удинезе” ҳимоячиси Дестини Удожини ортда қолдирди.

Кварацхелия А Сериянинг бир мавсумида уч марта ойнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритган илк футболчи бўлиб, бу борада рекорд ўрнатди, футболчи февраль ва август ойларида ҳам ушбу совринни қўлга киритганди. Март ойидаги соврин унга 2 апрель куни "Наполи"нинг "Милан"га қарши ўйинидан олдин топширилади.

Март ойида Хвича Италия чемпионатида 3 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика