Latest news

19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  0 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  3 19:00АПЛ. "Ливерпуль" чемпионат аутсайдерининг уйида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  10 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Бу "Металлург" ютиши шарт бўлган ўйин эди"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  7 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5

Хуршид Хўжаев: “Навбаҳор”га Ашурматовнинг таклифига биноан келдим” News

Хуршид Хўжаев: “Навбаҳор”га Ашурматовнинг таклифига биноан келдим”

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бу йил асосий таркибни деярли қайтадан шакллантирмоқда десак муболаға бўлмайди.
Сабаби ўткан йили клуб шарафини ҳимоя қилган бир қатор етакчи ўйинчилар жамоани тарк этиб улгурган. Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида мураббийлар штаби йиғинга бир қатор янги номларни таклиф этиб, синовдан ўтказмоқда. Улардан бир Хуршид Хўжаевдир. Қўқонлик дарвозабон бежизга “лочинлар” машғулотига келиб қўшилгани йўқ. Боиси Хўжаев ўтган йили айнан Ашурматов қўли остида “Гулистон”да ўйнаганди. Хуршид болалик чоғида Рифат Ҳасанов ва Наримон Асанов қўли остида дарвозабонликни бошлаган. Кейинчалик у 2005 йили профессионал футболдаги илк шартномасини “Пахтакор” билан имзолаган. Маълум муддат “шерлар”нинг ёшлар жамоасида харакат қилган голкипер, кейинчалик “Қўқон-1912”, “Чуст-Пахтакор”, “Ерқўрғон”, “Нефтчи” каби жамоалар дарвозасини ҳам қўриқлаган. 2013 йилнинг иккинчи ярмини эса “Гулистон”да ўтказган футболчи бу йил наманган жамоаси аъзоси бўлишига жуда яқин турибди.

- Хуршид, сизни мавсумлар оралиғида аввалига “Бунёдкор” йиғинида ва кейинчалик “Андижон” машғулотларида иштирок этаётганингизни кўргандик. Лекин сиз ҳозир “Навбаҳор”да қўним топиб турибсиз. Бу ерга келишингиз бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан боғлиқ бўлса керак?
- Ҳа, Бахтиёр ака билан муносабатим жуда яхши. Ўтган йили бу мураббий қўли остида “Гулистон” ўйнадим. У ерда оғир жарохат туфайли деярли асосий вақтимни майдон ташқарисида ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Шундай оғир пайтда мени ёлғизлатиб қўймасдан, холимдан хабар олиб турган. Бундан очиғи жуда хурсанд бўлганман. Шунинг учун ҳам Ашурматовни нафақат, собиқ футболчи ва мураббий сифатида балки инсоний жиҳатдан ҳам жуда хурмат қиламан. У киши менинг имкониятларимни яхши билади. “Бунёдкор” йиғинига бориб қўшилишимда ҳам айнан Бахтиёр аканинг таклифи катта ўрин тутган. Ашурматов кейинчалик “Навбаҳор” бошқарувини ўз қўлига олганидан сўнг, мени ҳам янги жамоасида бирга ишлашга таклиф этди.

- Ундан олдин “Андижон”да эдингиз. Агарда Ашурматов “Навбаҳор”га ўтмаганида сиз ҳозир ҳам “бургутлар” билан бирга бўлармидингиз?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, Ашурматов билан муносабатим жуда яхши. У киши мени янги клубига таклиф этганида, ҳар қандай холатда ҳам рад жавобини бера олмасдим. “Андижон”да ўтказган қисқа муддатли кунимдан нолимайман. Клуб менга ёққанди. Мураббийлар штаби ўтказган машғулотларда зерикиб қолмайсиз. Жамоадаги ички муҳит жуда яхши. Агарда воқеалар ривожи сиз айтгандек бўлганида, “Андижон” клуби билан шартнома борасида музокара ўтказиб, шундагина кейинги тақдиримга ойдинлик киритардим.

- “Навбаҳор”га бош мураббийдан ташқари сиз билан ўткан йили “Гулистон”да ўйнаган жамоадошларингиз ҳам келган. Айнан шу омил ҳам сизнинг жамоага мослашиб кетишингизда қўл келгандир?
- Албатта, бу ерда ҳам ҳаммаси яхши. Клубда ҳозирча бир ҳафта мобайнида шуғулландим ва дастлабки таассуротларим ижобий дея оламан. Йигитлар билан дўстона аълоқа бор. Улар менга мослашиб олишим учун ёрдам бермоқда. Футболчиларнинг бир-бирига бўлган муносабати ва раҳбариятнинг бизга бўлган эътиборини ҳам яхши деса бўлади. Айтиб ўтганингиздек, бу ерда Раббим Ҳасанов, Дониёр Усмонов каби собиқ “гулистончилар” ҳам бор. Ундан ташқари қўқонлик Собир Ҳамидов билан ҳам яхши танишмиз.

- Ашурматовнинг айтишича, сиз ва яна бир дарвозабон Дониёр Усмоновнинг жорий мавсум “Навбаҳор”да ўйнаши аниқ экан. Клуб билан шартнома имзоладингизми?
- Бош мураббий  томонидан бундай илиқ гапларни эшитиш ҳамиша ёқимли. Ўз навбатида биз ҳам Ашурматовнинг билдираётган ишончини тўла оқлаш учун, бор имкониятимизни ишга соламиз. Лекин биласизми ҳозирча клуб ҳеч қайси футболчи билан расман шартнома имзоламаган. Балки бу февраль ойидаги йиғинлардан келиб чиқиб аниқ бўлса керак. Эртага нима бўлишини, ёлғиз Яратганнинг ўзи билади. Насиб қилса бу йил “Навбаҳор”да ўйнамоқчиман.

- Бу ерда неча йил ўйнамоқчисиз?
- Наманганлик ашаддий мухлисларни жуда яхши биламан. Улар доимо жамоани қўллаб-қувватлаб келган. Бундай жонкуяр ишқибозларига эга бўлган клубда ўйнаш доим, ҳар қандай футболчига завқ бағишлайди. Агарда “Навбаҳор”да ҳаммаси ижобий кечса бу клубда узоқ йиллар мобайнида ўйнашдан фақат хурсанд бўламан.

- Ўтган йили иккинчи даврада жарохат сабаб кам ўйин амалиётига эга бўлдингиз. Ҳозирги кунда спорт формангизни тўлиқ тиклаб олдингизми?
- Айни пайтда 70-80 фоизга тайёрман. Чемпионат стартига қадар олдинда маълум бир вақт борлигини инобатга оладиган бўлсак, унга қадар машғулотларда сидқидилдан мехнат қилиб, 100 фоиз спорт формага кириб оламан деб умид қиламан. Аслида бундай қишки йиғинлар чоғида тўлиқ тайёр холатда бўлиш жуда қийин. Ҳаммаси мавсум бошларида аниқ бўлади.

- “Навбаҳор”да яқинда дарвозабонлар билан аълоҳида мураббий иш бошлади. Бу ҳақда нима дейсиз?

- Сергей Захарецкийни мен ёшлигимдан буён танийман. Болалик пайтимда собиқ “Темирйўлчи” жамоасига мухлислик қилганимизда, бу мураббий ўшанда дарвозани қўриқлаганини яхши эслайман. Ундан ташқари кўп йиллар давомида “Навбаҳор”да ҳам ўйнаган. Унинг биз билан ўтказган дастлабки машғулотларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, жуда яхши мураббий. Инсонийлик жиҳатдан ҳам мақтаса арзигулик киши. Умуман олганда Захарецкий билан ишлаш шахсан менга ёқмоқда.

- Яқинда “Андижон”га қарши кечган синов-назорат баҳси сизда қандай таассурот қолдирди?
- “Навбаҳор” сафида “Андижон”га қарши биринчи норасмий ўйинимиз бўлганини айтиб ўтишим керак. Мазкур учрашув Ашурматов учун ҳам дастлабкиси эди. Ўйинда асосий эътибор натижага эмас балки, ўйинчиларнинг қандай имкониятга эга эканлигини кўздан кечиришга қаратилганди. Тўғри, учрашув норасмий мақомини олган бўлсада, ҳеч бир жамоа ютқазиш учун майдонга чиқмайди. Айниқса “Андижон” - “Навбаҳор” сингари водий дербисидаги ҳар қандай ўйин, жангавор курашларга бой ва доимо катта қизиқиш остида ўтади. Шу куни мезбонлар бироз устунроқ кўринди. Бу балки клубда бош мураббийнинг ўзгармагани ва икки йилдан буён битта мураббий ишлаб келаётгани билан боғлиқ бўлса керак. “Навбаҳор” эса энди қайтадан шакллантирилаётган клуб. Чемпионат бошлангунга қадар тайёр холатда бўламиз деб ўйлайман.

- “Навбаҳор” таркибида бу йил сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Жамоа мухлисларига жорий мавсум нечанчи ўринни вада қилган бўлардингз?

- Битта нарсани айтишим мумкин: Ашурматов ҳар доим футболчилардан биринчи навбатда мухлисларни хурсанд этиш учун, бор кучини бериб ўйнаш кераклигини талаб қилади. Бу шунчаки оддий айтилаётган гап эмас. Айниқса мен каби Бахтиёр аканинг таклифига биноан келган футболчилар зиммасига катта масъулият юкланади. Футболчи қайсидир ўринни эгаллаш борасида вада бермайди балки у бор кучини бериб ўйнашига ишонишларини айтади.

- Фаолиятингизга эътибор қаратадиган бўлсак, батта қизиқ фактга дуч келамиз. Яъни бунгача кўп бор қўқонлик мураббий Зохид Нурматов билан йўлларингиз кесишган экан. Бу нима билан боғлиқ?

- Тўғри айтасиз. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Зохид ака Нурматовни мураббий ва инсон сифатида қаттиқ ҳурмат қиламан. Катта футболда ўйнаб кетишимда бу инсоннинг ҳам ўрни бор. Зохид ака қайси клубда ишламасин мени ҳам ўша клубга таклиф этади. Имкониятимни яхши билади ва менга ишонади. Акс холда бундай бўлмасди.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика