Latest news

11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  8 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  11 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Ховард Уэбб: “Ўйинда босимга дош бериш лозим” News

Ховард Уэбб: “Ўйинда босимга дош бериш лозим”

Собиқ ҳакам Ховард Уэбб баҳсли қарорларни тушунтириб бериш учун кўпроқ имконият олиши керак деган фикрни маъқуллайди.

“ESPN”га берган интервьюсида Уэбб бу таклифни инглиз футболи ҳакамларига масъул қўмитага билдирганда улар буни хоҳлашмаганини айтиб берди. Фаолиятида жаҳон чемпионати ва Чемпионлар лигаси финали ўйинларини бошқариб борган Ховард 2014 йилнинг августида ҳакамлик ишини якунлади. Кейин у АПЛ ҳакамлар ассоциациясида иш бошлади. Ҳозир “BT Sport” телеканалида таҳлилчи бўлиб ишлаётган Уэбб Жозе Моуриньонинг ҳакамларга айбловчилари, шунингдек футболдаги ҳакамликнинг келажаги ҳақида саволларга жавоб қайтарди.


- Ҳакамларга омма олдида қарорларини тушунтириш учун имконият бериш керакми?

- Ўйиннинг ҳал қилувчи ҳолатларида ҳакамлар нима учун айнан ўша қарорни қабул қилгани тўғрисида тушунтириб беришларини ёқлайман. Ҳамма гап у буни қайси кийимда амалга оширишида. Телевидениега таклиф қилиб, уни хатолари учун танқид қилишлари вазиятга ечим эмас. Ҳакамларга инсоний тарзда муносабатда бўлиш керак. Томошабин катта масъулият ва босим остида ўта муҳим қарорни қабул қиладиган инсонни тушуниши лозим.

- Ҳар ўйиндан кейин матбуотга изоҳ бериш керак бўладими?

- Ҳар учрашувдан кейин телевидениеда чиқиш вазиятга ечим бўлмайди. Ҳакамлар тез-тез хато қилишади ва ҳар сафар улар нима учун ўшандай қарорга келишганини тушунтириши вазиятни янада чигаллаштиради.

- Лекин камера қаршисида жавоб бериш ҳакамни томошабинлар томонидан яхшироқ қабул қилинишига имкон бермайдими?

- Футболга алоқадор барча хато қилади, бироқ ҳакамларга катта масъулият юкланган. Агар ҳакам хатоси учун узр сўраса ва келаси ҳафта ҳам шундай хатога йўл қўйса, унга бўлган ишонч бирданига тушиб кетади. Ва матбуотдан кимдир ўйинни ажойиб бошқарган ҳакам билан мулоқотда бўладими? Ишонаманки, йўқ. Эътиборни фақат хатолар ёки баҳсли ҳолатлар жалб қилади. Шунинг учун матбуотда чиқиш ҳакамнинг ишига нотўғри баҳо беради.

- АПЛ ҳакамлари оммага қарорларини тушунтиришга рухсат олса, бундан хурсанд бўлишадими?

- Ўйлашимча, ҳа. Кўп йиллар олдин Пол Деркин билан бирга ишлагандим ва унинг телевидениеда чиқиш қилиб, нима учун “Манчестер Юнайтед” – “Ньюкасл” учрашувида аниқ пенальтини белгимаганига изоҳ бериб ўтганди. У Гари Невиллнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган тўп оширишидан кейин зарур жойни эгаллай олмагани ва вазиятни кўрмаганини тан олганди. У буни тушунтирганда, омманинг бунга муносабати ижобий бўлганди. Ҳозир бундай қилиш учун дастлаб ҳакамлар ассоциациясидан рухсат олиш лозим. Шу сабабли ҳакамлар қарорларини тушунтириб беришларини жуда кам кўрамиз.

- Балки, ҳакамлар улар номидан расмий чиқиш қиладиган вакилларга эга бўлиши керакдир?

- Бу вазиятдан чиқиш учун ёмон ечим бўлмайди. Ассоциацияда ишлаганимда бир неча марта телевидениега ташриф буюрдим. Уларга қайсидир қарор қандай қабул қилинганини тушунтириб берардим. Буни кимларнингдир фикрини ўзгартириш учун эмас қилмадим, шунчаки маслаҳатлар бердим ва ғояларим билан ўртоқлашдим. Бундай суҳбатлардан кейин эфирда мантиқли танқидларни тингладим.

- Нега мухлислар бу ҳақида билишмади?

- Бу нега шунчалик сир бўлганини билмайман. “BBC” студиясида деярли ҳар якшанба бўлиб, “Match of the Day” дастури танқидчилари билан суҳбатлашардим. Бу уларга вазиятга бошқача тарафдан назар ташлашга имкон берди ва ҳакамлар қарор қабул қилиш вақтида нимага эътибор қаратганини тушунишди. Ҳакамлар фикрини ОАВ ёрдамида етказиш керак деб ҳисоблайман. Бу муаммонинг ажойиб ечимига айланади.

- Ҳал қилувчи ҳолатда хатога йўл қўйганини тушуниш қандай?

- Бу жуда ёмон. Бундай ҳолатлардан сўнг ўзимни босим остида ҳис қилганман. Тажрибали ҳакам футболчиларнинг муносабатидан кейин ниманидир нотўғри қилганини дарҳол тушунади. Бунга ўхшаш вазиятларда босимга таслим бўлмаслик ва бир нотўғри қарор бошқасига таъсир қилмаслигига эришиш зарур. Ҳар қандай ҳолатда бошқа жамоа фойдасига қарор қабул қилиш орқали тенгликни юзага келтирмаслик шарт. Бу сиз иккита кўпроқ хато қилишингизга олиб келади.

- Мухлислар танқиди ва ҳалол ҳакамлик қилмагани ҳақида гапларга қандай дош бергансиз?

- Бу мени энг кўп асабийлаштирган. Барча қарорлар жамоасига қарши қабул қилинганини айтишни ёқтиради, бу ҳақиқатдан йироқ. Инсон доим хато қилади ва бу ўйиннинг ажралмас қисмидир.

- Жозе Моуриньонинг ўтган мавсумда ҳакамлар “Челси”га қарши ишлашга келишиб олишгани тўғрисида фикрини қандай изоҳлайсиз?

- У буни ҳақиқат деб ўйлаганига ишонмайман. Наҳотки, барчадан кўп танқид оладиган Мартин Аткинсон ўйинни фақат “Челси”га қарши ишлаш ҳақидаги фикр билан бошлашига ишонсангиз? Ҳакам кейинги бир неча кун давомида танқидлар қабул қилиш ва асосий сарлавҳалардан тушмасликни истайди деб ўйлайсизми? Албатта, йўқ, бундай қилиш ахмоқлик бўларди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика