Latest news

07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  3 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  5 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  18 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0

Хитойнинг Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация "Қўқон-1912" меҳмони бўлди News

Хитойнинг Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация "Қўқон-1912" меҳмони бўлди

Қўқон шаҳрига Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

"Қўқон шаҳри ҳокимлигида икки томон расмийлари ва ишбилармон доиралари ўртасида ўтказилган мулоқот чоғида давлатларимиз раҳбарларининг ташаббуслари билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Куйтун шаҳри мэри Альтай Сакен бошчилигидаги делегация аъзолари шаҳримиз ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳамроҳлигида "Қўқон-1912" жамоасига қарашли "Марказий" стадионига ташриф буюришди. 

"Хитойлик меҳмонлар ўзбек футболининг энг биринчи жамоаси тарихи билан қизиқишди. Жамоа раҳбари Акрамжон Мамадалиев меҳмонларга жамоанинг тарихи ҳамда ушбу кундаги жамоа ҳақида сўзлаб берди. Меҳмонлар футболчилар билан суҳбатлашиб, эсдалик учун суратга тушишди. "Марказий" майдонида Куйтун ҳамда Қўқон шаҳри ҳокимлари ўзаро тўп тепиш бўйича кичик беллашувга киришдилар.

Жамоа раҳбарияти томонидан жаноб Альтай Сакенга меҳмоннинг исми туширилган "Қўқон-1912" формаси ҳамда бошқа эсдалик совғалар тақдим қилинди. Куйтун шаҳри мэрида "Қўқон-1912" жамоасининг тарихи катта таассурот қолдирди.

Ҳар икки ҳокимлар Қўқон ва Куйтун шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш борасидаги меморандумни имзоладилар", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика