Latest news

23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  5 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Хитойдаги фаолияти, клубдаги тақдири, терма жамоа... ёхуд ҳаммаси Одил Аҳмедов ҳақида News

Хитойдаги фаолияти, клубдаги тақдири, терма жамоа... ёхуд ҳаммаси Одил Аҳмедов ҳақида

Футболимизнинг ёрқин юлдузи Одил Аҳмедов Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби шарафини ҳимоя қилаётганидан хабардорсиз.

Яқинда у ерда миллий чемпионат баҳслари якунланди ва футболчимиз уйига қайтди. Одил Аҳмедов билан суҳбатлашиш учун унинг шахсий маъмури Содиқ Аҳмадалиевга ўз истагимизни билдирдик. Одил бир неча кун давомида Наманганда бўлиб бир қатор тадбирларда қатнашмоқда. 8 декабрь куни Аҳмедов илк сабоқларини олган футбол мактаб интернатига майдон қуриб бергани муносабати билан унинг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда вилоят ҳокими ҳам иштирок этди. Содиқ Аҳмадалиев эса бизни ушбу тадбирга таклиф қилган ҳолда ўша ерда Одил билан гаплашиб олиш имкониятимиз борлигини айтди ва у ерга йўл олдик. Айтиш жоизки, янги майдоннинг очилиш маросими жуда чиройли кўринишда ўтди. Маросим якунига етганидан сўнг футболчи “Футбол Экспресс” учун вақт ажратди.


 “Одил Жуниор номи Бельгияга борганимда пайдо бўлган”


-    Биласизми, ёшлигимизда бундай имкониятлар бўлмаган ва биз футболни асфальдда ўйнаб юрардик, - деб гап бошлади, Аҳмедов. - Ҳар бир футболчи ва болакай яхши шароитларда шуғулланишни орзу қилади. Ўзим ушбу футбол мактабида ўқиганим учун ёшлар футболига бефарқ эмасман. Шунинг учун қўлимдан келганича болалар учун шароит яратиб беришга ҳаракат қилдим. Ҳозирги вазиятдан ўзим ҳам мамнунман. Биз шу ерда ўқиб юрган пайтларимизда кўчамиздан бирор-бир футболчи ўтиб кетса уни кўриб роса хурсанд бўлардик. Ҳозирги ёшларга эса ҳамма нарса яратиляпти. Мана, вилоят ва шаҳар ҳокимининг келиши, шу ерда ўқиб футболчи сифатида танилган инсонларнинг келиши ҳозирги ёшларга катта туртки бериши шубҳасиз. Эртага эса ўша ёшларда мен ҳам шундай футболчи бўлишим керак, деган мақсад пайдо бўлиб ўз устида икки баробар кўпроқ меҳнат қилишга ўтадилар.

-    Маълумки, ўзингизнинг шахсий футбол мактабингиз бор. Айни пайтда унинг фаолияти қандай давом этяпти ва кейинги режалар хусусида айта оласизми?
-    Наманган ниҳоятда иқтидорларга бой жой. Ўша иқтидорларнинг ҳаммасини ҳам Тошкентга ёки Қашқадарёга бориб ўқишига шароити йўқ. Шунинг учун биз ҳам Наманганда барча шароитларга эга бўлган футбол мактабини ташкил қилишни мақсад қилганмиз. У ерга 1-синфга болаларни қабул қилганмиз. Айтишим керакки, бу борада дастлабки қадамларни ташладик. Лекин у ерда ҳали катта ҳажмдаги ишларни бажаришимиз керак. Энг аввало буни ҳамма хоҳлашини истайман. Ана шунда эртага барқарор иш йўналиши йўлга қўйилади ва терма жамоаларимизга муносиб ўйинчилар етишиб чиқишига хизмат қилади. Бу нарсани мен, вилоят ҳокими, шаҳар ҳокими хоҳлаяпти. Айнан бизга ўхшаб буни спорт бошқармаси ва унинг бошлиғи ҳам хоҳлаши керак. Шунингдек, футболнинг ичида юрган футбол федерация ходимлари ва баъзи мутасаддилар ҳам хоҳлашса, ўшанда ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб мақсадга эришишимиз мумкин.

-    Демак, ўз режаларингизни амалга татбиқ этишда муаммо ва тўсиқлар пайдо бўляптими?
-    Иш бор жойда камчиликлар бўлади. Ўйлайманки, бу бартараф бўладиган иш. Энг асосийси, бизнинг истак ва мақсадларимизни вилоят ва шаҳар ҳокими қўллаб-қувватлаяпти. Умид қиламанки, ҳаммаси ўз жойига тушиб кетади.

-    Қизиқ, футбол мактабини нима учун “Одил Жуниор” деб номлагансизлар? Бу сизнинг истагингизмиди?
-    Мен кўп чет давлатларда бўламан. Бир сафар Бельгияга борганимда футбол мактабини кўздан кечиргандим. Кейин сўраб суриштирсам бир таниқли футболчи номидаги Жуниор номли футбол мактаби экан. Ўшанда мен ҳам агар футбол мактаби очсам унинг номини “Одил Жуниор” деб номлаш борасида ният қилиб қўйгандим.

“Хитой билан ўйиндан кейин айтган гапларим баъзи одамларга тегишини истаганман”

-    Энди клубдаги фаолиятингизга тўхталадиган бўлсам, “Шанхай СИПГ”га йўл олишингиздан олдин гаплашганимизда у ерга катта мақсадлар билан кетаётганингиз ҳақида айтгандингиз. Айтинг-чи, бир йил давомида нималарга эришдим ва нималарни бой бердим деб ўйлайсиз?
-    Ҳали шу кунгача менинг жамоам Хитой чемпионатида 2-ўринга чиқмаган, Осиё Чемпионлар лигасида ярим финалгача етиб бормаган ва мамлакат Кубогида финалга ҳам чиқа олмаган. Шуни ҳисобга олсак, жамоамизда олдинга қадам ташланди. Лекин барибир бизга нимадир етишмади. Ваҳоланки, бизда Хитой чемпионати, Осиё Чемпионлар лигаси ва мамлакат Кубогида ҳам муваффақиятга эришиш учун имкониятлар бор эди. Футбол нимаси билан қизиқ? Унда албатта, ютасиз ва ютқазасиз. Умуман, Хитойдаги фаолиятимни ёмон ёки яхши деб айтмайман, ўртача ўтди деб баҳо берган бўлардим. Энди Ўзбекистон миллий терма жамоасига келадиган бўлсак, олдимиздаги энг асосий мақсад – бу жаҳон чемпионатига чиқиш эди. Алам қиладигани қўлимиздаги тайёр имкониятни бой бериб қўйдик. Бундан кўплаб одамлар азият чекди. Мухлислар қанчалик қийналишган бўлса, буни мен ўзимда икки баробар кўпроқ ҳис қиламан ва азият чекдим. Терма жамоамизнинг охирги ўйинидан кейин анча вақт ўзимга кела олмай юрдим. Энди ўша бўлиб ўтган ишлар фақат яхшиликка бўлсин. Ҳозирда футболимизда ислоҳотлар бўляпти. Агар барча ишлар тўғри йўлга қўйиладиган бўлса, Ўзбекистон барқарор ва доимий равишда жаҳон чемпионатларида қатнашадиган бўлиши керак. Биз бунга тайёрмиз. Фақат ҳамма ўз ишига профессионал даражада ёндашиши керак. Биз футболчилардан ташқари, мухлислар, футболга алоқадор бўлган инсонлар, умуман ҳамма ўз ишини тўғри бажариб, барча бир мақсад йўлида бирлаша олса, шундагина марра бизники бўлади.

-    Одил, сизнинг Хитойга қарши учрашувдан кейин берган интервьюингиз ҳаммага катта акс-садо берган. Ё жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак ёки футбол ўйнашни йиғиштиришимиз зарур, деб айтган гапларингизни барча жиддий қабул қилган. Тўғри, ўшанда сиз бу гапни асабингиз таранг вазиятда жахл устида айтгансиз. Хўш, энди бўлиб ўтган ишлардан кейин сизнинг терма жамоа билан боғлиқ режаларингиз нималардан иборат?
-    Биласизми, мен майдонга чиқсам фақат ғалаба қозонишни истайман, бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ютқазишни эса жуда ёмон кўраман. Ютқазганимиздан кейин эса менинг аҳволим жуда ёмон бўлиб қолади. Кўрган бўлсангиз, ўша ўйинда қанча имкониятларимиз бўлди? Биз Хитойни ютишимиз керак эди. Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун айнан ўша рақибни мағлуб этишимиз шарт эди. Шунинг учун учрашувдан сўнг ўзимни ушлаб тура олмадим. Ўша айтган гапларим айрим футболчиларга, айрим футболдаги тегишли мутасаддиларга тегсин деб гапирганман. Мен ватанпарварман, ўз ватанимни жонимдан ортиқ яхши кўраман. Агар терма жамоа учун фойдали бўлсам, унда доимо ва ҳар қандай вазиятда ёрдам беришга тайёрман.

-    Яқинда Ўзбекистон футбол федерацияси миллий терма жамоамизнинг бош мураббийлиги учун бир қатор номзодлар номини эълон қилди. Терма жамоамиз сардори сифатида қайси мутахассисни бош мураббий ролида кўришни истаган бўлардингиз?
-    Менга қолса, терма жамоага тажрибали, жаҳон ва Европа чемпионатларини кўрган, кучли клубларда ишлаган мураббийни олиб келардим. Оддий мисол қилиб, Эронни бошқариб келаётган Кейрушни олайлик, унга қайси ўйинда очко керак, қайси ўйинда ғалаба ёки дуранг зарур, ҳаммасини олдиндан режалаштириб, ҳисоб-китоб қилиб чиқади. Қайси учрашувда қандай ўйнашни у олдиндан ҳал қилиб қўяди. Бизда шу пайтгача ишлаган барча мураббийларнинг ҳеч бири жаҳон чемпионатига мураббий сифатида бормаган. Керак бўлса қандай ишлашни ҳам билишмайди. Эътибор беринг, биз дастлаб саралаш босқичларида қандай яхши ўйнадик ва охирги босқичга келганда қанчалик ёмон ўйнадик. Бизни ўша нарсаларга пухта тайёрлай оладиган мураббий керак. Хуллас, мен халқаро тажрибага эга ва обрўси катта бўлган мураббийни танлаган бўлардим.
-    Шунингдек, жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиздан кейин сиз “Спорт” телеканалига интервью бергандингиз. Ўшанда ЎФФда ўзгаришлар юз бериш арафасида эди. Янги раҳбарият иш бошласа, улар билан гаплашиб ўз маслаҳат ва режаларингиз билан ўртоқлашиш ниятингиз борлигини ҳам айтгансиз. Хўш, бугунги ЎФФ раҳбарияти билан учрашиб гаплаша олдингизми?
-    Йўқ, улар билан ҳали мулоқот бўлмади. Ўшанда ҳам айтгандим, агар мени таклиф қилиб, нимадир сўрашса ўз маслаҳат ва таклифларимни аямайман.


“Ҳа, Виллаш Боаш кетди, аммо режам бўйича Хитойда қолишим керак”


-    Одил, сизни “Шанхай СИПГ” клубига Андре Виллаш Боаш таклиф қилган. Аммо у кетди. Хўш, энди сизнинг ҳам режаларингиз ўзгарадими?
-    Ҳа, у яхши мутахассис ва мени клубга ўша таклиф қилган. Охирги куни клубда йиғилиш ўтказилди. Клубнинг бош ҳомийлари келиб менга миннатдорчилик билдирган ҳолда қониқиш ҳосил қилишганини изҳор этишди. Ўшанда келажакда ҳам яна бирга ишлашимизни маълум қилишди. Аммо барибир жамоага янги бош мураббий келади. Футбол шундай нарсаки, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Айтмоқчиманки, футболда бирданига ҳамма нарса ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Бироқ ҳозирги режам бўйича яна Хитойда қолишим керак.

-    Демак, бошқа таклифларни кўриб чиқмаяпсизми?
-    Ҳали таклифларни кўриб чиққаним йўқ. Чунки бунга ҳожат ҳам йўқ. Чунки мен “Шанхай СИПГ” билан икки йилга шартнома тузганман. Ҳали ҳам ўртадаги битим ўз кучида турибди. Янги мураббий келганидан сўнг у билан гаплашгач, кейин ҳаммасига ойдинлик киритамиз.

-    Виллаш Боаш сизни ёқтириши ҳақиқат эди. Айтинг-чи, у сиздан ўзбек футболи ҳақидаги маълумотлар ҳақида ҳам сўраб қизиқиб турармиди?
-    Ҳа, сўраган. Масалан, Ўзбекистонда ёшлар футболига бўлган эътибор қандайлиги билан қизиққан. Кейин у терма жамоамизнинг қайсидир ўйинини кўрганди ва ўшанда буни иккимиз муҳокама қилгандик. Шунингдек, мен Виллаш Боашга ўзимизнинг икки-учта футболчимизни тавсия қилганман. Чунки мураббий доим иқтидорли ўйинчиларни ўз режасига киритиб юради. Шу боис агар керак бўлса бизда палончи, пистончи футболчилар бор деб унга айтганман. Кейин мураббий шунга қараб унинг статистикалари ва видеороликларини кўради. Барибир у тажрибали мураббий ва шунинг учун эртага қандай иш қилиш кераклигини олдиндан режалаштириб юради.

-    Сиз жаҳон савиясидаги футболчилар – Оскар, Халк, Рикардо Карвалью каби футболчилар билан бирга ўйнадингиз. Айтинг-чи, улар хаётда қандай инсонлар?
-    Хаётда ҳам жуда профессионал. Уларда одамгарчилик ҳам жуда яхши. Биз футболдан ташқарида ҳам жуда кўп йиғилиб турамиз. Чунки бу нарса коллективни янада аҳил қилади. Аҳил ва интизом бўлган жойда албатта натижа ҳам бўлади. Шунинг учун биз доим улар билан мулоқотда бўламиз. Ҳамма билан бир хил муносабатда бўлишади, сира ҳам ўзини юлдуз деб ҳисоблашмайди.

-    Сиз ҳам юлдуз футболчилар қатори Хитой чемпионатига таклиф этилгандингиз. Айтинг-чи, у ерда ўйнаб чиндан ҳам футболчи ўсиши мумкин эканми?
-    Хитой охирги марта 2002 йили Бора Милутинович бошчилигида жаҳон чемпионатига чиққан ва шунга қадар улар кучли эди. Кейин эса Хитойда футболга эътибор пасайиб кетди. Чемпионат савияси пастлаб кетгани бу терма жамоага ҳам таъсир кўрсатган. Натижада Хитой термаси ҳаттоки жаҳон чемпионати саралашининг охирги босқичига ҳам чиқа олмайдиган бўлиб қолганди. Ҳозирги пайтда уларда ҳам катта ислоҳотлар бўляпти ва айниқса ёшлар футболи билан ички чемпионатга эътибор оширилди. Бугунги кунда Хитой чемпионати жуда ҳам қизиқ. Кўрган бўлсангиз, Осиё Чемпионлар лигасида “Гуанжоу” билан ўйинларимиз қандай бўлди-а? Хитой чемпионатида ҳар бир ўйин шундай ўтади. Стадион мухлислар билан тўляпти, терма жамоаси ҳам эндиликда кучли мураббийга эга ва улар ўсишга эришишяпти. Хитой чемпионатида ўйнаб, унинг олдинга қадам ташлаётганига гувоҳ бўлдим. Чемпионлар лигасининг ярим финалигача ҳам Хитойнинг иккита клуби етиб борди. Бу ҳам унинг савиясини кўрсатиб турибди.

-    Хитойга борганингиздан кейин мамлакат футболида айрим ислоҳотлар бўлди ва легионерлар лимитига ўзгаришлар киритилди. Бу сизга қандай таъсир кўрсатди?
-    Албатта, бу таъсир қилди. Биринчи борганимда бошқача аҳволга тушиб қолдим. Лекин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини билардим. Шунингдек, ҳамма нарса кўпроқ ўзимга ҳам боғлиқлигини билардим. Жамоа беш нафар легионерни олиб бўлганди, кейин эса легионерлар бўйича лимит ўзгариб қолди. Мураббий билан гаплашганимда таркибда ротация қилиб ўйнатаман деб айтган. Кейин ҳаммаси жойига тушди ва барқарор ўйнашга ҳаракат қилдим. Бу ўзгаришлар менга катта таъсир қилгани ҳам йўқ. Ёш бола эмасман, профессионал футболчиман. Ҳамма нарсага тайёр туриш керак.

-    Айтинг-чи, Шанхайда Одил Аҳмедовнинг бир куни қандай ўтарди?
-    Шанхайда футболни ниҳоятда яхши кўришади. Машғулотларимиз асосан эрталаб бўлади. Тушликдан кейин уйга бораман. Албатта, кечки пайт оилам билан кўчага сайрга чиқамиз, аммо кам ҳоллардагина. Чунки кўча-кўйда мухлислар жуда кўп. Шу боис оилам билан бемалол айланиб юришим қийин. Кўпроқ вақтимни уйда оилам даврасида ўтказаман. Мен учун энг маза қилиб дам оладиган пайтим фарзандларимни бағримга босган ҳолатимда юз беради. Ўша пайтда менинг барча чарчоқларим тарқаб кетади.


“Бизда Қосимов ва Бердиевга ўхшаган мураббийлар кам”

-    Фаолиятингизда катта ўрин тутган мураббий сифатида кимни айтган бўлардингиз?
-    Менга биринчи бўлиб туртки бўлган мураббий – бу Валерий Кузьмич Непомняший. Ўша мураббий менга ишонч билдириб “Пахтакор”нинг асосий таркибига киритган. Хорижлик мураббийларнинг нимаси яхши, биласизми? Улар футболчи ёшми, иқтидорлими албатта унга ишонади. Бизда эса бундай мураббийлар жуда ҳам кам. Агар айтадиган бўлсам, Миржалол Қосимов “Бунёдкор”да айнан ёшларга катта имконият беряпти. Худди шу фикрни Рўзиқул Бердиевга нисбатан ҳам айта оламан. Лекин бизда бундай мураббийлар кам сонли. Ўзбекистонда қўрқмасдан шундай мураббийларни кўпайтириш керак. Ана шунда бизда ҳам иқтидорли ёшлар кўпаяди ва бу футболимизга катта фойда келтиради.

-    Айнан ҳозирда ўзбек футболида катта ўзгариш ва ислоҳотлар амалга ошириляпти. Олий лигамизда клублар сони 12 тага қисқартирилди. Биринчи лигада эса футболчилар фақат 24 ёшгача ўйнаши белгилаб қўйилди. Табиийки, бу жараёнга кўпчилик ижобий ва салбий кўринишдаги фикрларни билдиришяпти. Сиз ҳам бундай ўзгаришларга бефарқ эмассиз. Хўш, Одил Аҳмедовнинг футболимиздаги ўзгаришларга муносабати қандай?
-    Футболда доим режалар бўлади. Шундай жамоалар борки, 8 ёки 10 таликка кириб олдим, энди вазифа бажарилди деб ўйлашади. Бу ўзгаришлар кўпроқ биринчи лигага тушиб кетадиган клубларга таъсир қилди. Ҳа, бу тўғри қарор, чунки 12 та жамоа бўлса рақобат ортиб кетади. Бу албатта яхши томонга ўзгаради. Лекин менинг фикримча, бу ўзгаришни йил бошида айтишлари керак эди. Агар шундай йўл тутишганида 13- ёки 14-ўриндаги клублар ҳам бошқача ўйин кўрсатишарди. Футбол федерациянинг ўз ходимлари бор ва уларга маслаҳат берадиган одамлар ҳам бор. Бу уларнинг қарори, биз эса шунчаки ўз фикримизни билдирамиз холос. Олий лигани тарк этган тўртта жамоага бунинг салбий тарафи кўринади. Агар бу ўзгаришлар эртароқ айтилганида балки уларнинг ўрнида бошқа клублар бўлиши мумкин эди. Шуни айтиш керакки, чемпионатнинг кучайиши, бу терма жамоанинг ютуғидир. Термада ички чемпионатимиздаги ўйинчилар ўйнаса ўзини йўқотиб қўйиши мумкин. Агар олий лигада ўсиш бўлса бу албатта ҳар жиҳатдан фойдали.

-     Водий футболида барқарорлик етишмаяпти. Сиз ҳам бунга бефарқ эмассиз. Сизнингча, водий футболининг асосий муаммоси нимада?
-    Асосий муаммо ёшлар футболига нотўғри қараш. Олдинги интервьюларимда ҳам айтганман, “Нефтчи” олдин нима учун яхши клуб бўлган? Чунки Юрий Саркисяннинг шахсан ўзи вилоятдаги барча футбол мактабларини назорат қилган. Аниқ ишонч билан айтаманки, у кетганидан кейин энди Фарғонадан ҳам ёш иқтидорларнинг етишиб чиқиши камайиб кетди. Олдин терма жамоада ҳам “Нефтчи”дан ўйинчилар чақириларди. “Навбаҳор”дан ҳам номзодлар бўларди. Аслида эса водий футболи жуда ҳам иқтидорларга бой. Фақат бу борадаги ишни тўғри йўлга қўйиш керак. Ана шунда терма жамоанинг маркази Тошкент ёки воҳа эмас, балки водий бўлади. Масалан, “Насаф” ўз академиясига катта эътибор қаратяпти. Шунинг эвазига у ердан ажойиб ўйинчилар чиқяпти ва терма жамоаларда ҳам унинг тарбияланувчилари кўп. “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Бунёдкор”да ҳам шундай.


ФИРДАВСХОН
“Футбол Экспресс” газетаси


Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика