Latest news

12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  0 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  12 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  15 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  121 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9

Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган? News

Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?

Бундан роппа-роса 30 йил аввал Япониянинг Хиросима шаҳри мезбонлигида Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош совринни боши узра баланд кўтарган эди.

Катта ёшли футбол мухлисларнинг ва халқимизнинг ёдида бу кун ўчмас из қолдирган десак муболаға бўлмайди. Чиндан ҳам мазкур турнирда дебютант сифатида иштирок этаётган терма жамоамиз аъзолари ҳақиқий ирода ва матонат кўрсатишган. Айниқса, ўша пайтда мунтазам равишда мундиалларда иштирок этиб келган Саудия дарвозасига урилган тўртта гол (4:1) маҳаллий ишқибоз ва журналистларнинг эътиборини тортиб улгуради. Ҳали мустақил бўлганига ва ФИФАга кирганига кўп бўлмаган жамоанинг мусобақани бундай юриш билан бошлаши ҳақиқатдан ҳам кутилмаган ҳодиса сифатида тилга олинади. 

Навбатдаги Малайзия билан ўйинни кўргани ОФК бош котиби Дито Веллопан ҳам пайдо бўлгани кўп нарсани англатарди. Малайзия тўсиғидан ўтиб олган вакилларимиз гуруҳ босқичининг қолган ўйинларида Гонкгонг (1:0), Таиланд(5:4)дан устун келишади. Чорак финалда эса қўшнилар Туркманистон мағлуб этилади (3:0). Ярим финалда Юрий Шейкиннинг тўп йўлиға ғов бўлиши, ҳимоячиларнинг ишончли ҳаракатлари, Азамат Абдураимовнинг битта зарбаси ва голи бизга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тортиқ қилганди. Терма жамоамизнинг аввалги учрашувига 25000 томошабин келган бўлса, Корея билан ўйинни 40000 мухлис бевосита стадиондан кузатиб боргани бу ўйинга эътибор кучли бўлганидан далолат беради.



Ушбу тарихий ўйинни марҳум Рустам Акрамов қуйидагича эслаганди:
"Ниҳоятда ҳаяжонли ўйин бизга муҳим ғалаба келтирганиданми ёки йигитларимизнинг ўзига хос жанг майдонида қаҳрамонлик ва мардлик кўрсатганлариданми, билмадим, ҳар ҳолда кечаси билан уҳлай олмадим. Тонгги соат бешларда меҳмонҳона рўпарасидаги боғда сайр қила бошладим. Бир вақт рўпарамдан Корея терма жамоаси бош мураббийи Анатолий Бишовец келяпти. Унинг кечқурун кўкариб кетган юзи ҳали ҳам ўзига келгани йўқ. У ёнимга келди ва қўл сиқиб табриклаб тезда хонаси томон юриб кетди. Шу лаҳзаларда унга ачиниб кетдим. Корея билан ўйинда Биродар Ҳасанович билан танлаган йўлимиз тўғри бўлиб чиқди. Футболчиларимиз бизни уялтиришмагани хурсанд қилди". Финал учрашувидан олдин машҳур мутахассис, Қувайт терма жамоаси устози Валерий Лобановский "Сизлар Кореяни доғда қолдирдинглар, финалда Хитойни бемалол ютишингиз мумкин",- деб башорат қилган эди.

Ҳал қилувчи паллада Лобановскийнинг тахминлари тўғри чиқди. Чин юрти вакилларини 4:2 ҳисобида ютган ҳамюртларимиз ўзлари қатнашган илк мусобақада зафар қучишганди. Ўшанда ватанамиз байроғини Шуҳрат Мақсудов майдон узра ҳилпиратгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Мусобақа якунида Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Юрий Шейкинга маҳсус совринлар топширилди. Айнан шу турнирдан кейин Сергей Лебедев Жаҳон терма жамоасига таклиф этилгани, кўплаб футболчиларимизга бир қатор хорижнинг кучли жамоаларидан таклифлар тушгани диққатга сазовордир. Афсуски, бугун ғалабага муносиб ҳисса қўшган бош мураббий Рустам Акрамов, футболчилар Улуғбек Рўзимов ва Юрий Шейкин биз билан бирга эмас.



Миллий терма жамоамизни бош мураббий сифатида мусобақага олиб борган Рустам Акрамов кейинги интервьюларида яна шундай деган эди:

"1992 йил миллий жамоани қабул қилиб олган вақтимда мутасаддилардан уч йил муддат, яъни биринчи йирик мусобақа якунига қадар вақт сўраганман. Бунинг учун уч йилга мўлжалланган дастур ишлаб чиққанман. Мен бу дастурни тўлиқлигича амалга оширдим деб айта оламан: шогирдларим 1994 йил апрель ойида "Тошкент турнири", сентябрда Мустақиллик кубоги ва октябрда эса Осиё ўйинлари ғолиби бўлишди".

Манбага кўра Хиросимадаги ғолибликдан кейин терма жамоанинг барча аъзоларига ваъда қилинган Тико автомобилидан беш донаси берилган ва қолганларга 1,5 минг доллар атрофида мукофот пули ва фахрий ёрқлиқлар тақдим қилинган.

Осиё ўйинлари ғолибларини яна бир бор эслатиб ўтамиз:
Юрий Шейкин, Бердаҳ Алланиёзов, Александр Тихонов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Андрей Фёдоров, Улуғбек Рўзимов, Абдусамад Дўрмонов, Фарҳод Магометов, Рустам Дўрмонов, Февзи Давлетов, Степан Атоян, Илҳом Шарипов, Миржалол Қосимов, Сергей Лебедов, Азамат Абдураимов, Игорь Шквирин, Шуҳрат Мақсудов.



Rating: +5   

Comments

+2   
16 oct 12:37:04
Галаба бизни тарк этмасин.
Укиб хаммасини эсладик, умир утиб кетибти. ЖЧ-26 да йигитларга яхши натижа насиб этсин.
+1   
16 oct 13:02:34
Кодиржон Жалилов
1992 йил Европа чемпионат ман курган 1 чи катта турнир булганди кейин 1994 йил осие уйинлари Узбекистон термасини илк.катта мусобакасини кургандим умрди вакти утишини 30 йил булибти Корея бн уйинди бир амаким укам бн кургандик рассвет ок кора телевизорда уша амаким хали еш эди авария сабаб хаетдан кетди вакт шавкатсиз утиб кетганини сезмай коларкан одам термамизди ЖЧга чикишини куриш насиб килсин хамма мухлисларимизга
+1   
16 oct 11:59:31
Xamidulloh Sattorov
Хозир шу таркибимиз булганида Эроннинг энасини курсатардик
   
17 oct 08:04:14
Уктам
1500$. Хозирчи ....
   
17 oct 00:41:03
Davronbek Abduvaliev
Хуллас калом, ОЛҒА ЎЗБЕГИМ.
   
17 oct 00:40:27
Davronbek Abduvaliev
Хуллас калом, ОЛҒА ЎЗБЕГИМ.
   
16 oct 22:17:21
Шахзод Хаитов
Reply to comment by Black Dragons
Aleksandr Tixonov ham bizda ham Rossiyada o'ynagan ekanda , oxirgi vaqtlar adashmasam Spartakda o'ynagan edi
Россиялик Андрей Тихонов, биздаги Александр
   
16 oct 19:33:45
=JAGUAR=
Reply to comment by Xamidulloh Sattorov
Хозир шу таркибимиз булганида Эроннинг энасини курсатардик
Эрон бундай тажрибасиз жамоани айамай савалар эди! У даврдаги футбол билан хозирги футболнинг фарқи катта.
   
16 oct 18:59:32
насрилло
Reply to comment by Nurbek Eshmanov
Maqola zoʻr, lekin Tiko 1996-yildan chiqarila boshlangan adashmasam.
Тикони жанубий кореядан олиб келиб беришганди (маълумот учун)
   
16 oct 17:40:36
Soccerland777
Шундан кейин Кореяни бошқа ютмадик)))
   
16 oct 16:02:06
Salah Muhammad
Ўшанда осие ўйин ларига терма жамоалар қатнашарди Саудия билан ўйин ни тик туриб томоша қилганман Ууу команда бошқача эди бекорга ОФК Ўзбекистон ни Афросие кубогида қатнаштирмаган африка чемпиони Нигерия эди Нигерия ни Ютса шу Ўзбекистон ютади бошқалар эплолмайди деб... Нигерия товида эди Шу йиллар Дунёнинг исталган команда си билан тепишарди Тошкендаги ўйин эсимда варатарри айби билан 2-3га қоп қоганмиз Меҳмонда улар араааанг 1-0 қилишган
   
16 oct 14:47:28
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Reply to comment by Nurbek Eshmanov
Maqola zoʻr, lekin Tiko 1996-yildan chiqarila boshlangan adashmasam.
Ишлаб чиқиш 1996 йил бошланган, лекин 1994 йилларда хам бизда тиколар бор эди.
   
16 oct 14:00:13
Абдугаффор . N
У пайтда корупция йук эди
   
16 oct 13:41:05
Привет
Уша йилларда футболчиларимиз собик Иттифок чемпионатида озми купми уйнаган, хакикий Европа футболи хавосидан нафас олган, поляга факат футбол уйнаш учун чикишган пул хозирги вактдагидек асосий планга чикиб улгурмаганди, уша йилларда Узбекистон Осиёнинг хар кандай командасини ютишга кодир эди, афсуски шундан кейин футболимиз ривожи факат ва факат оркага кетди, ортга кетмаган булса хам ривожланишдан тухтади !!!
   
16 oct 12:33:22
Nurbek Eshmanov
Maqola zoʻr, lekin Tiko 1996-yildan chiqarila boshlangan adashmasam.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика