Latest news

08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  101 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  30 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0

Херар Пике: “Отам менга ҳамиша ғалабага интилиш ҳиссини юқтирган” News

Херар Пике: “Отам менга ҳамиша ғалабага интилиш ҳиссини юқтирган”

“Барселона” ҳимоячиси Херар Пике “FourFourTwo” журнали лойиҳасида иштирок этди.


Лойиҳада саволлар бошқалар томонидан йўлланади ва унга қаҳрамон жавоб беради. Унда баъзи машҳур инсонлар йўллаган саволлар ҳам учради. Ажойиб суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Туғилганингиздан бери “Барса”нинг “сосьо”си саналасизми?

— Мутлақо тўғри. Бобом клубда директорлар кенгашида ишлаган ва кейинроқ вице-президентга айланган. У аъзолигимни расмийлаштирган. Бу билан ярим асрдан ортиқ вақт давомида фахрланиб келаман. Ёшлигимдан жамоа ўйинларига ташриф буюрганман, бироқ ҳеч қачон бобом билан махсус ложада ўтиришимга рухсат беришмасди. Ота-онам билан ўтирардим.

“Барселона” сиз учун нимани билдиради?

— Клубни тарихи ва ўйин услуби туфайли чин юракдан севаман. Ҳозир у Каталонияни гуллатмоқда. Ёшлар жамоасида ажойиб таълим олганман. Бошқаларга бундай омад кулиб боқмаган.

— Фамилиянгиз туфайли ёшлар жамоасида ҳазилларга дуч келганмисиз?

— (Кулади) Кўп эмас. “Барселона”да ўйнаб, ашаддий рақиб стадиони аталган фамилияга эга бўлиш ғалати, бироқ фамилияни мен танламаганман. Жамоам учун ғалатироқ бўлган фамилияга эгалигимдан фахрланаман.

Акангиз Марк сизнинг жуда курашга берилувчан эканингиз ҳақида гапирган. Кимгадир нимада ён берасизми?

— Ҳа, бу нарса кўчадаёқ, рақобат жиддий эканлигида бошланган. Бу менга яхши бўлишимга иштиёқ беради. Ютқазишдан кўра ютиш яхшироқ. Отам ҳеч нарсада ён бермасди, узоқ вақт уни стол теннисида юта олмаганман. Лекин бир сафар уни ютдим ва шундан буён ютқазмаганман. Ҳозир унинг кўзлари яхши кўрмайди ва шарни зўрға ажратади. У менга ҳамиша ғалабага интилиш ҳиссини юқтирган.

Фабрегас ва Месси билан бир жамоада бирга ўсгансиз. Яқин дўстингиз Сеск билан жанжаллашганмисиз?

— Биз биргаликда деярли ютқазмасдик. Жамоамиз ажойиб эди ва Европа даражасида яхши ўйин кўрсатардик. Сеск билан доим тортишиб юрардик. Энг яхши вазиятлар сафар ўйинларида юзага келарди. Қарта ёки ФИФА ўйинини ўйнардик. Месси дастлаб эътиборсиз эди, лекин Швейцариядаги турнирдан кейин ўз қобиғидан чиқишни бошлаган. Болага янги қитъа шароитларига мослашиш ҳамиша оғир. Ўзини намойиш қилгандан буён у жаҳонда энг яхши бўлиб келмоқда. У жуда иқтидорли.

— Ростдан ҳам Луи Ван Гал бобонгизнинг уйига ташриф пайтида сиз билан кўришганми? Унга жавоб берганмисиз?

— Бу ҳақиқат. 12 ёшларда эдим ва у ёшлар жамоасида ҳимоячи эканлигимни биларди. У “Барселона” ҳимоячиси кучли бўлиши кераклигини айтган. Унга жавоб айтмаганман. Чунки у асосий жамоа бош мураббийи, мен эса ёшлар жамоаси ҳимоячиси эдим. У билан жаҳон чемпионатида Голландияга қарши ўйиндан аввал қисқа суҳбатлашдим, бироқ ўша воқеани эслатмадим.

“МЮ”га ўтишга сизни нима мажбур қилган? Бу Фабрегаснинг қарорига ҳам таъсир ўтказганми? Мослашиш қанчалик қийин бўлган?

— Ҳаётда шундай палла бўладики, оғир қарорга келиш лозим бўлади. “Юнайтед” менга ҳар куни юқори савияли ўйинчидан ўрганиш имконини тақдим этди. “Барселона”ни тарк этиш оддий бўлмаган. Манчестерда бошқача футболга дуч келганман, лекин имконият ёшлар жамоасидан кўра кўпроқ бўлган. Танловимдан афус қилмайман. Дастлабки бир неча ой осон кечмаган, айниқса оилам ва дўстларим етишмаслиги. Доимо вақтни ёлғиз, ўйин амалиёти етишмаслиги, булутли британ ҳавоси ва ошхонасида ўтказганман. Охир-оқибат мен улғайдим. Кечқурун олтида кечки овқатни ейиш ғалати эди, уйда доим кечроқ овқатланардим.

“Юнайтед”даги даврни тез-тез эслаб турасизми? Қачондир қайтасизми?

— Футболда олдинни билиб бўлмайди. Доимо клубим “Барселона” эканлигини гапириб келганман. Премьер-лигага келсак, ҳамиша “Юнайтед” учун қайғураман. Ҳозир клубда дўстларим бўлган Андер Эррера ва Давид Де Хеа бор. Жамоада ўйнаган пайтимда шерикларим билан ажойиб чиқишардим. 18 ёшимда менга Рууд ван Нистелрой, Рио Фердинанд ва Уэйн Руни каби юлдузлар ғамхўрлик қиларди. Албатта, ажойиб эди, лекин ҳозир жаҳондаги энг яхши клубдаман. Кетишимга асос йўқ, бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман. Яқиндагина “Барселона” билан шартномани узайтирдим. Бироқ олдинда нима бўлишини тасаввур қилолмайсан.

— Фаолиятингизга ким кўпроқ таъсир ўтказган: сэр Алекс Фергюсонми ёки Пеп Гвардиола?

— Улар умуман турлича инсонлар ва ҳар иккиси фаолиятимга таъсир кўрсатган. Фергюсондан бошқа ҳеч кимни бир жамоа бошқарувида 27 йил тасаввур қилиб бўлмайди. Шунингдек, кимдир Гвардиола каби дебют мавсумида муваффақиятга эришини айтиш қийин. Уларни таққослаш мумкин эмас.

— Фергюсондан энг эсда қоларли сабоқни қандай олгансиз? “Юнайтед”ни сени чўчитган бошқа инсонлар бўлганми?

— Келганимдан кейин уни бирор сўзини тушуна олмасдим. Шунчаки унинг юз ифодаси ва гапириш оҳангига эътибор берардим, чунки уни сўзлаш лаҳжаси жуда қўпол эди. Манчестер лаҳжаси тушунишга осон эмас, бироқ шотландча шунчаки даҳшат! Лекин у мени чўчитган дея олмайман. Рой Кин умуман бошқа масала! “Олд Траффорд” кийиниш хонасидаги ҳолатни эслайман. Менга қўнғироқ қилишди ва у шимимнинг чўнтагида титрашни бошлади. Жимлик эди, лекин овозни фақат Кин эшитди. Бу унинг жаҳлини чиқарди ва кимнинг телефони чақираётганини билишга интила бошлади. 2013 йил “Селтик” билан Чемпионлар лигаси ўйинидан аввал машқ пайтида уни яна кўрдим, Рой таҳлилчи сифатида ишлаётганди. Юзимни тўлиқ беркитиб олдим, у мени ҳамон чўчитади. 26 ёшда бўлсам-да, иштонимни ҳўллаб қўйишимга оз қолган!

Тўғри жавоб беринг. Ким кучли: Скоулзми ёки Хави?

— Вой, бундай қилиш керак эмас. Хави халқаро майдондаги ғалабалари сабаб кучлироқ, менимча. Лекин ҳар иккиси техник томондан иқтидорли эдилар. Скоулз – мен кўрган энг яхши тўп оширувчилардан бири, Хави ҳам шундай. Улар ўз клубларини гуллатган.

— “Юнайтед”да кам ўйнаган бўлишингизга қарамай, “Барселона” сиз билан шартнома тузишни хоҳлагани ажаблантирганми?

— Қайсидир маънода, ҳа. “Сарагоса”да мавсумни жуда яхши ўтказгандим. Англияда бунчалик кўп ўйнай олмасдим. Шу сабабли қайтишга имкон бўлиши билан бунга рози бўлганман.

— Чемпионлар лигасини кетма-кет икки марта ютгансиз. 2008 йил “Юнайтед” билан, кейин эса “Барселона” билан. Кейинги муваффақият қанчалик фарқли бўлган?

— Улар унутилмас мавсумлар бўлган. 2008 йилги ғалабада майдонда кўп вақт ҳаракат қилмаган бўлсам ҳам. Муаммо шундаки, совринларни кетма-кет қўлга киритиб, бунга кўникиб қоласан. “Барса”да илк мавсумимда 6 соврин ютганман. Совринсиз қолиш қийин ва бунга йўл қўймасликка доим интиламиз.

Гвардиолани мураббий сифатида таърифлаб берсангиз.

— У жуда эътиборли ва футбол билан яшайди. Суткасига 24 соат кучли рақибга қарши қандай ҳужум қилиш ёки ҳимояланиш ҳақида ўйлайди. У менга ўйинни тушунишда катта ёрдам берган. Қандай ўйнаш, маълум вазиятда тўғри қарорга келишни ўргатган. Уни жаҳондаги энг яхши мураббийлардан бири деб ўйлайман. У келгандан кейин ҳамма нарса ўзгарган.

Моуриньо “Реал”ни бошқарганда “Эль Класико” ҳамиша кескин ўтиб, футболчиларни қуюшқондан чиқишга мажбур қиларди. Ўша пайтда ашаддий рақиблар қарама-қаршилигини қандай таърифлайсиз?

— Икки кучли жамоа кескинликка яна юк қўша олишди. Албатта, уларнинг тўқнашувида ҳамиша спортга хос бўлмаган ҳолатлар кузатилган. Моуриньо билан кескинлик ортди, у сени чегарангдан чиқишга мажбур қиларди. Биз у доимо кучли босим остида бўлишини хоҳлардик.

Сеск Фабрегас “Арсенал” футболчиси бўлган пайтда жаҳон чемпионатидаги ғалабани нишонлаш чоғида унга “Барса” либосини улоқтиргансиз? Унинг “Челси”га ўтиши сизни ҳайрон қолдирдими?

— Ўшанда ёмон иш бўлмаган. У мен ва Пуйолдан салгина аччиқланди, лекин охири барчаси ўрнига тушди. Менимча, у биз билан ажойиб 3 мавсумни ўтказди. Унинг “Челси”га ўтиши шахсий қароридир. Барча Сескнинг “Барса”га содиқлигини яхши билади. У ажойиб футболчи, бироқ баъзида келажагингга боғлиқ қарорни қабул қилишда осон вазиятга дуч келмайсан.

Қачон “Уэмбли” дарвозаси тўри сизга кераклигини тушунгансиз? Қайчини қаердан олгансиз?

— Бу ишни Римда 2009 йил Чемпионлар лигаси финали ва 2010 йил жаҳон чемпионати финалларидан кейин амалга оширгандим. Кейин бу мен учун одатга айланди. Бутсаларимни михга илганимда хотираларни сақлаш учун ўзига хос коллекциям бор. Ўша тунда физиотерапевт менга қайчи берганди. Уларнинг кичик сумкасида нималар топилмайди дейсиз.

Жаҳон чемпионатидаги ғалаба кўпроқ роҳат берганми ёки Европа чемпионатидаги?

— 2010 йил мундиалдаги. Испания ҳеч қачон жаҳон чемпионатини ютмаганди. Мамлакат учун буни ҳис қилиш фантастик эди. Висенте Дель Боске мени кўп йил шуғуллантирган ва бу ғалаба усиз мумкин эмасди.

Бразилияда нима содир бўлди?

— Биз кўпчилик ўйлаган савияга чиқмадик. Жаҳон чемпионатига яхши жамоа билан келдик, бироқ бизда ҳаммаси ўхшамади. Хатоларимиздан хулоса чиқариб, уларни Евро-2016да такрорламасликка интиламиз.

— Хави сизни кийиниш хонасида ҳазиллар сардори деб атаган. Қайси бир ишингиз алоҳида ёдга олишга арзийди?

— Улардан қай бирини ажратиб кўрсатишни билмайман. Одамлар ўтиришига мўлжалланган стулларни силжитиб қўйганман, телефон ва бошқа нарсаларни яширганман. Ёшлигимда ҳазилларим кўпроқ эди.

Сизни тез-тез жаҳон покер сериясида кўраман. Жамоадошларингиз уни ўрганиши учун сиз жавоб берасизми?

— Бу жуда интеллектуал ўйин. Рақибларни ҳушёрлик билан ўрганиш талаб этилади, имкониятингни чамалаб, қарталарингни тушуниб, рақибда қандай қарта борлигини билишга уринасан. Ўйиннинг энг ёқимли тарафи унда миянгни ишлатишингдир. Бу оддийгина хобби. Кимдир теннисни ёқтиради, бошқа биров гольф ўйнайди.

— Ўйинлардан аввал Шакиранинг қўшиқларини тинглайсизми?

— Яна қайси қўшиқни тинглашим мумкин? Бу энг яхши мусиқа! Унинг қўшиқлари ажойиб, қўшиқ матни ва куйлашга ўзини бериши шунчаки фантастик.

Милан катта бўлса ким бўлади?

— Умид қиламанки, футболчи. Лекин билиб бўлмайди. Қўшиқчидан кўра футболчи бўлгани маъқулроқ. Аммо у ўзи истаган нарсани танласа, бундан хурсанд бўламан.

— Ўтмишдаги ёки ҳозирги қайси ҳимоячи билан бирга ўйнашни истаган бўлардингиз?

— Танлов имконияти катта. Уни майдонда кўрмаганман, лекин Франц Беккенбаэур билан бирга ўйнаш ажойиб бўларди. Рўйхатда “Барса” ва “Реал” афсоналари Рональд Куман ва Фернандо Йерро ҳам бўлади. Рио Фердинанд ва Неманья Видич каби футболчилар ҳам ажойиб, лекин Беккенбауэрнинг ўйинларини видеода кўрганимда ҳайрон қолганман. У ҳужумда қатнашиб, голлар урган ва жамоасининг ҳақиқий сардори бўлган. Қойил қоларли.

Бугунги кунда Кевин Дэвис билан ҳавода кураш олиб боришга тайёрмисиз?

— Қандай ўйинни назарда тутаётганингизни тушундим. Кевин ҳозир ҳам боши билан аввалгидек ўйнайди. Унга қарши туриш қийин. Лекин мен ҳимоячиман ва унга қарши ўйнашга имкон топсангиз, мени уни бажараман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика