Latest news

10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  3 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  113 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2

Херар Пике: “Бернабеу”даги ҳуштакбозлик қулоқларим учун мусиқа кабидир” News

Херар Пике: “Бернабеу”даги ҳуштакбозлик қулоқларим учун мусиқа кабидир”

“Барселона” ҳимоячиси Херар Пике сиёсий қарашлари туфайли юзага келган вазиятни шарҳлаб ўтди.

Испания – Словакия учрашувида ҳуштакбозликка дуч келган Пикени Ла Лига раҳбарияти ва футболчилар қўллаб-қувватлашди. Испаниялик ишқибозлар билан унинг келиша олмаслиги ҳимоячининг Каталония мустақиллигини қўллаши билан боғлиқ.


– Терма жамоада дуч келган ҳолатдан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

– Ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Спорт натижалари бўйича терма жамоада икки учрашувни ажойиб ўтказдим. Мен ижобий нарсаларни қидирадиган ва қувноқ инсонман. Бўш вақтимга келсак, кеча қўзиқорин тердим. Уч саватча йиғдим. Бугун эса янада кўпроқ бўлади, чунки ёмғир ёғмоқда. Ҳозир дисквалификация муддати тугаб, майдонга қайтишимни кутяпман.

– Сизга қарата трибуналардан ҳуштакбозлик бўлаётгани ҳақида нима дейсиз?

– Ўз фикримни билдиришим мумкин, бироқ буни ҳуштак чалаётган инсонлардан сўраган яхшироқ. Бу менинг “Реал” билан қарама-қаршилик тўғрисида айтган гапларим билан боғлиқ бўлса керак. Ҳар ҳолда, мен шундай ўйлайман. Биринчи марта Каталония мустақиллиги кунида маршда қатнашмаяпман, аввал ҳеч ким терма жамоага қайтганимда норозилик билдирмаган. Шу сабабли мухлисларнинг бу муносабати Испания ва Каталония ўртасидаги муносабат билан боғлиқ деб ўйламайман. Испания терма жамоасига содиқлигимга шубҳаланиш керак эмас. 15 ёшимдан, 2003 йилдан терма жамоа учун ўйнаб келяпман. Ҳамиша бор кучимни ишга солганман. Мени шундайлигимча қабул қиладиган инсонлар ва аксинча. Бироқ улар кўникишлари керак – мен ўзгармайман. “Реал” билан рақобатни назарда тутяпман. “Сантьяго Бернабеу”да ҳуштак чалишса, бу қулоқларим учун симфония каби янграйди.

– Серхио Рамоснинг Македония билан ўйиндан кейинги изоҳига қандай қарайсиз?

– Ҳозир у билан яхши муносабатдамиз, бошида унчалик чиқиша олмасдик. Масалан, Македония билан ўйин арафасида асосий таркиб футболчилари Касильяснинг хонасига келишди. Бу анъанага айланган. У ерда Рамос билан турли мавзуда узоқ суҳбатлашдик, лекин охирги ёқимсиз ҳолатларни эсга олмадик. Унга микст зонада мени ҳимоя қилгани учун раҳмат айтаман. Бундай буюк футболчилар билан бирга ўйнаш мен учун жуда қулай.

– Юзага келган ҳолат сабабли азият чекдингизми?

– Тўғриси, мени кўпроқ бу вазият жамоа ва мураббийга қандай таъсир қилиши ташвишга солади. Фаолиятим давомида менга турли стадионларда ҳуштакбозлик қилишган. Одамларда ўз фикрини билдириш ҳуқуқи бор, баъзилар буни ҳуштак билан амалга оширади. Бироқ муҳими сўзлар эмас, фактлар. Ҳар сафар мураббий терма жамоага таклиф этганда майдонда бор кучимни қолдиришга интиламан. Бу вазиятда фақат терма жамоа ва жамоадошларим учун безовта бўламан.

– Бу ёғига нима бўлади?

– Вазият яхши тарафга ўзгариши мумкинлигини билмайман. Агар яна совринлар ютишни хоҳласак, бирлашишимиз лозим. Ҳаммада одамлар менга нега ҳуштак чалаётгани учун фикри бор. Буни айтиш демократияга хос. Ҳолат яхшиланиши учун бор кучимни ишга соламан. Лекин бу ерда барчаси менга боғлиқ эмаслиги равшан.

– Бўлган воқеадан афсусдамисиз?

– Ҳеч нарсадан афсусланмайман. УЕФА Суперкубогидаги ғалабадан кейин мен шунчаки ҳазиллашдим. Пикенинг ҳазили. Аммо ҳар доим “Реал”га мағлубият тилайман. Фикрим ҳеч қачон ўзгармайди. Буни минг марта қайтаришга тайёрман. Ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси финалига чиққанимизда, “Реал” билан дуч келишни истагандим. “Ювентус” билан уларнинг ўйинини Буффоннинг либосида томоша қилганман. “Реал”ни кўра олмаслигим бу клубда ажойиб дўстларга эга бўлишимга халал бермайди. Икер ва Сара мен ҳамда Шакирага иккинчи фарзандимиз туғилганда атиргуллар юборишди. Бу “Реал”нинг “Атлетико” билан ўйнашидан бир кун аввал бўлганди. Мен Касильясга миннатдорчилик билдирдим, лекин “Висенте Кальдерон”да 4та тўп ўтказиб юборишини тиладим. Шундай ҳолат рўй берди. Кейин Икер билан учрашиб, ўша гапим сабабли кулишдик. Лекин бизда доим ажойиб муносабат бўлган. Айтганимдек, терма жамоа ўйини олдидан унинг хонасида йиғиламиз. Кийиниш хонасида бир кучга айланамиз. Ғалабага фақат шундай йўл билан эришиш мумкин.

– Терма жамоага содиқлигингизга шубҳаланганларга нима дейсиз?

– Терма жамоада 2003 йилдан бери ўйнайман. 2009 йил асосий жамоа учун Севильяда дебют қилганман. 70 учрашув ўтказдим. Европа ва жаҳон чемпионига айландик. Қандайдир шубҳа бўлиши мумкинми? Жамоанинг иноқлигига ишонишлари учун яна нима қилиш лозим? Ўзимни ҳимоя қилиш учун нимадир айтишим керак деб ўйламайман, чунки бирор ёмон нарса қилмадим.

– Испания терма жамоасини тарк этишни таклиф этишса, бунга рози бўласизми?

– Йўқ. Бу мен қиладиган охирги нарса бўлади. Мураббий менга ишонар экан, унда ўйнайвераман. Жамоага панд бермайман. Бундай ҳолатга ҳамма тушиб қолиши мумкин.

– 27 сентябрга мўлжалланган Каталония автоном сайловининг эртасига қандай ҳолат рўй бериши мумкин?

– Қийин вазият. Тарих бизни инсонлар қулоқ солишга мойиллигини кўрсатади. Бу барчага ўз фикрини баён этиш учун қулай имконият. Сайлов натижалари қандай тан олинишини кўрамиз. Бу сафар қанча одам кўчага чиқишини билмайман, лекин ўтган гал 1,8 миллионча одам чиққанди. Бу ҳеч йўғи бизни эшитишлари учун етарли деб ўйлайман.

– Луис Суарес қандай ўйнаяпти?

– У айни пайтда жаҳондаги энг яхши марказий ҳужумчи.

– “Атлетик” билан ўйиндаги қизил карточкангиз ҳақида кўп ўйладингизми?

– Ҳа. Бундай жавоб қайтармаслигим керак бўлганини тушунаман. Ўзимни жиловлай олмаганимдан афусдаман.

– “Барселона” кийиниш хонасида ўзингизни қулайроқ ҳис қиласизми?

– Йўқ, одатдагидек. Клуб ва терма жамоада ўзимни қулай, бир хил ҳис қиламан. Албатта, “Барселона” учун кўп йиллар ўйнаётганимда омадлиман.

– Каталония терма жамоаси учун ўйнаган бўлармидингиз?

– Эҳтимолий нарсалар ҳақида гапирмайман, бу менинг қўлимда эмас. Испания термасида ўйнайман ва бу тўғри. Буни пул ёки машҳурлик учун қилмайман – “Барса”да 50 баравар кўпроқ пул топаман, икки марта треблга эришдим. Ҳозир терма жамоада муҳит ҳар доимгидан ҳам яхшироқ.


Беҳзод Назаров тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика