Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  4 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  37 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди News

Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди

Суперкубок финалидан сўнг "Насаф" ҳужумчиси Рубин Хебай учрашув ҳақида фикр билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз.

- Менимча, жуда оғир ўйин бўлди. Об-ҳаво ёмғирли, майдон эса футбол ўйнаш учун жуда ноқулай эди. Бироқ биз ўйинни бошқаришга ҳаракат қилдик ва охир-оқибат жамоалар ўртасидаги кичик фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

- Собиқ жамоангиз ва уларнинг мухлисларига қарши ўйнаш қўшимча босим юкламадими?

- Йўқ, биз профессионал футболчилармиз. "Андижон"да ўйнаган пайтимда бир йил давомида мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдорман. Улар мени яхши кўришарди, мен ҳам уларни ҳурмат қиламан. Футболчининг жамоасини ўзгартириши табиий ҳол. Шу боис, қайси жамоада ўйнашимиздан қатъи назар, майдонда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.

- "Андижон" клубидаги голларингиз орқали мухлислар меҳрини қозонгансиз. Аммо "Насаф"да ўйинлар ва голларингиз сони кўп эмас. Бунга сабаб нима?

- Дастлаб жароҳат туфайли бир ярим ой таркибдан четда қолдим. Ҳозир ўз ҳолатимга қайтдим, гол уришни бошладим. Ўйлайманки, бундан кейин ҳам гол уришда давом этаман ҳамда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўламан.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

   
28 may 15:11:02
DRAKON
Кеча Насаф 1-0 га олдинга чиқиб олгандан кейин у уйини улдириб беришда профисионал футболчилардек харакат қилди,афсуски ундаги қобилият узимизни месни футболчиларни 90 %тида йуқ,хисобда олдинга чиқиб олгандан кейин темпини тушириш учун хам фктболчиларга алохида махорат керак булади,хебайда бу нарса борлигини кеча курдек,аммо узимизи футболчиларда курмадек,бундан ташқари Нематов тупни эгалаб олиши учун Хебайни харакатини куриб шунчаки тасано девордим,Андижон хужимчисини бок билан тусиб тупни Нематов тупни эгалаб олиши учун Хебай профисионал химоячилардек харакат қилябди,бок билан хужимчини не толка тксиб қолябди хужимчини олдинга утиб кетишига қуймаяпбди,агар ман Бердиевни урнида булсам Хебайни химоя чизиғида синаб курган булар эдим,унда химоячиларга хос говда хам бор и баъзи химоячиларимизда йуқ булган узига хос хитрий тажриба хам бордек куринябди
   
28 may 11:09:13
Рахматилло Исманов
Правакация Рубин )))
   
28 may 08:59:41
Sanjik barsa
Kecha yaxshi o'ynadi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика