Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  213 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  21 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин News

Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин

"Байер" Хаби Алонсонинг ўрнига Хави ва Эрик тен Хагни кўриб чиқмоқда.

Олдинроқ Алонсо Карло Анчелотти кетганидан сўнг "Реал Мадрид"ни бошқариши мумкинлиги хабар қилинган эди.  

Kicker хабарига кўра, "Байер" тўпни назорат қилишга асосланган ҳужумкор ўйин услубини сақлаб қоладиган мураббий топиш ниятида.  

Немис клуби бу вазифа учун "Барселона" собиқ мураббийи Хавини идеал номзод деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, испаниялик мутахассис инглиз тилини яхши билади, бу эса муҳим шарт ҳисобланади. Ушбу талабга мавсум охирида "Реал Сосьедад"ни тарк этадиган Иманоль Альгуасиль тўғри келмайди.  

Шунингдек, клубнинг қисқа рўйхатига Эрик тен Хаг ҳам киритилган. "Манчестер Юнайтед" собиқ мураббийи ўзи бошқарган "Аякс"да тўпни назорат қилишга асосланган футбол намойиш этгани туфайли клуб талабларига мос келади.

Германияда "Бавария"нинг 2-жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлаган нидерландиялик мутахассис немис тилини яхши билади. Бу унинг номзоди учун катта устунлик ҳисобланади. 55 ёшли мутахассис "Байер" рўйхатида биринчи ўринда туради.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика