Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  1 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Хавьер Занетти: “Футбол аввало спорт бўлиши керак” News

Хавьер Занетти: “Футбол аввало спорт бўлиши керак”

“Интер” афсоналаридан бири саналган Хавьер Занетти “La Nacion” нашри мухбири билан суҳбатлашди.


Унда аргентиналик таниқли собиқ футболчи фаолиятини тугатгандан кейинги ҳаёти ҳамда ФИФАдаги можаролар қай тариқа футболга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида берилган саволларга жавоб қайтарди.


- Энди футбол ўйнамаётган пайтингизда сизнинг устун тарафингиз нимада?

- Менда тоза ном бор, менга ишонишади. Атрофимдагилар томонидан ҳурматни сезаман. Бу ўз ифодасини хайрия жамғармамда топган – хайрия кечалари, ўйин ва аукционларда олинган маблағлар тўғри йўналишда сарфланади.

Бугунги кунда футбол жуда ёмон кўринишда ва бундай ишонч қозониш осон эмас. У менда мавжуд ва уни сақлашга ҳаракат қиламан. Яна футболни яхшироқ қилишга интиламан.

- Аввал сизга тасаввур қилмаган нимадирни билдингизми?

- Ўйинчилик пайтимда ҳаммаси учрашувга боғланган эди. Ҳозир 11 футболчи майдонга чиқиши учун кўпчилик меҳнат қилишини тушуниб турибман. Улар ўйнаши учун кўп нарсаларни амалга ошириш зарур.

Ҳамиша фақат майдонга чиққанлар эмас, балки атрофдагиларнинг хизмати борлигини билганман, аммо бунчалик қийин эканини тасаввур қилмагандим. Агар кимдир ишини нотўғри бажарса, барчаси ёмон кўриниш олиши мумкин.

Футболда ҳаракатчанлик, кўп жиҳатлар бор. Мен 40 ёшимда янги ҳаётни бошладим, деярли тоза қоғоздек. Энди футболни бошқа томондан кўряпман.

- “Интер” хўжайинлари ҳозир кимлигингизга қараб муносабатда бўлишаётганини англаяпсизми?

- Ўйинчилик фаолиятим тугади. Ким бўлганим ҳақидаги хотираларни доим ёдда сақлайман. Энди клубга нима таклиф этишим муҳим. Хўжайинлар клубга ёрдам берадиган даражада ўсишимга ишонишлари лозим.

- Фойда олиш учун нима қилиш даркор?

- Менежмент билан шуғулланиш керак. Аниқ, фойдали, тоза ва ижодий ҳаракат қилиш лозим. Телевидениедан даромад жуда муҳим, лекин фақат унга кўз тикиш ярамайди. Маркетинг, брендни ривожлантириш, жаҳон бўйлаб академиялар очиш лозим. “Интер” мисолида Чемпионлар лигасига қайтиш ўта муҳим – фарқ катта бўлади, чунки ушбу мусобақа орқали ҳомийлар эътиборини жалб қилиш осонлашади.

- Нега Аргентина футболини ривожлантирувчи қўмитага кирмадингиз?

- Бу муҳим иш ва унга 100 фоиз эътиборни қаратиш керак. Ҳозир мен “Интер” билан боғланганман. Қилаётган ишим ўзимга ёқади, бу ер уйим ва клуб билан боғлиқ ҳолда қолишни истайман. Бу қўмитага ёрдам бермаслигимни англатмайди, лекин унинг таркибига кирмадим. Бу мутлоқ эътиборни талаб қилади.

- ФИФАдаги можаролардан кейин футбол оламини қандай кўрасиз?

- Инфироз ортидан имкониятлар очилади. Ўша можаролар футболни бошланғич нуқтага қайтарди. Уни аслига қайтариш вақти келди – биринчи навбатда футбол спорт бўлиши шарт, кейин эса бизнес. Бизнесга қарши эмасман, фақат муҳимлик даражасини гапирдим. Футбол аввало спорт бўлсин, сўнг бошқа нарсалар.

Аргентинада барчаси қуйига шўнғиди ва қайта қуришни ўша ердан бошлаш лозим. Кимнингдир манфаатларига бўйсунмай, Аргентина футболи ҳақида қайғурадиган инсонлар керак. Уни шаффофлик қутқариб қолиши мумкин.

- Бундайлар борми?

- Марказга Аргентина футболи келажагини қўйиш лозим ва бу вақт ўтиши билан самара беради. Ҳа, футбол – бу бизнес, аммо ҳар қандай бизнес сингари у фойда келтириши, яхши ташкил қилинган, менежмент эса шаффоф бўлиши керак. Одамлар нима қилинганини кўришлари даркор.

- Инфантино билан муносабатингиз қандай?

- Жда яхши. У ишлаган пайтда УЕФА билан кўп нарсаларни амалга оширганман. Биз футболни ёқтирадиган ва унинг ривожланишини хоҳлайдиган инсонлармиз. Инфантинонинг футболда ижтимоий масъулиятга эътибор қаратгани тўғри. У ФИФАга бўлган ишончни қайтаришни истамоқда. Жаннида кўплаб ажойиб ғоялар бор ва ФИФА уларни ҳаётга татбиқ этиши лозим.

- Европада яшайсиз. Аргентина футболида нималар рўй бермоқда?

- ФИФА АФАни кузатиш учун қўмита юборгани катта хавф туғдиради. Аргентина жаҳон футболида катта ном ва охирги воқеалар унинг учун ёқимсиз сюрпризга айланди. Кўпчилик мендан қай тариқа бундай қилиб қуйига тушиб кетганимиз ҳақида сўрамоқда.

- Терма жамоанинг 23 йилдан бери катта турнирда ғалаба қозонмагани ҳам ҳайратланарли.

- Эътиборни 23 йилга қаратмаган бўлардим. Бир неча сафар ютуққа ҳақли эдик, аммо буни амалга ошириш насиб қилмади.

- Терма жамоани қандай кўрасиз?

- Бу вақт катта ноаниқлик билан турибди. Ўйинчилар ўзларини қўлга олиб, янги мураббийга тезлик билан кўникишлари талаб этилади. Шу йилда саралаш босқичида яна 6 учрашувда майдонга тушамиз. Осон бўлмайди, аммо терма жамоага ишонаман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика