Latest news

22:53Бобир Абдихолиқов "Ғазалкент" машғулотида иштирок этди (ФОТО)  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  2 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  15 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  31

Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади" News

Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"

ЛаЛига президенти Хавьер Тебас бугунги воқеликлар ҳақида пост қолдирди.

"Бу футбол эмас, ҳокимият: Тебас Пересга ёқмайди, чунки Хавьер у истаган ишларни қилмайди. Чеферин Пересга ёқмайди, чунки Александр у истаган ишларни қилмайди. Лоузан (RFEF Президенти) Пересга ёқмайди, чунки Рафаэль ҳам у истаган ишларни қилмайди. Телевизор шарҳловчилари ҳам Пересга ёқмайди, чунки шарҳловчилар Перес хоҳлагандек шарҳламайди. Пересга ҳакамлик ислоҳоти ҳам ёқмайди. Чунки бу ислоҳот унинг хоҳишларига мос келмайди.

"Real Madrid TV"даги видеолардан кейин ҳакамлар доимий таъқиблардан чарчашди.

Матбуот анжумани бекор қилинди. Машғулот бекор қилинди. Кубок финалидаги барча расмий тадбирлар бекор қилинди. Кубок финалида иштирок этмаслиги мумкин.

У қанақа нозик одам? У норозилик билдирмайди, босим ўтказади. У шикоят қилмайди, таҳдид қилади. У баҳслашмайди, жазолайди. У футболни яхшилашни истамайди, ўзининг футболи яхши бўлишини хоҳлайди. Энг хавфлиси, у бунга уриниши эмас. Энг хавфлиси — кўпчилик бунга йўл қўяётгани, уни қўллаб-қувватлаётгани ва ёрдам бераётгани", - деб ёзади Тебас ўз ижтимоий тармоғида.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика