Latest news

16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  0 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  1 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  1 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   74 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  42 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  21 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  20 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  14 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55

Хамес: "Ҳозир бироз орқароқдан ҳаракат қиляпман" News

Хамес: "Ҳозир бироз орқароқдан ҳаракат қиляпман"

Трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган "Бавария" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес "Қироллик клуби"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Зидан билан муносабатим ёмон эмас. Шунчаки ҳар ҳафта майдонга тушишни истайман. Зидан ва "Реал"га ёмонлигим йўқ. Ҳаммадан миннатдорман. Шунчаки ўз жамоам учун яхши ўйнамоқчиман.

Айни дамда "Бавария" футболчисиман. Клубда бахтлиман ва ўз ўйиним ҳақида ўйлаяпман. Кўрамиз, фаолиятим қандай давом этар экан, аммо ҳозир бор эътиборим "Бавария"га қаратилган.

"Реал"да ўйнаш имкониятига эга бўлганимда, доимо нимага қодирлигимни кўрсатганман. Гол уришга, дарвозани ишғол қилиш учун имконият излашга, жамоа учун ўйнашга ҳаракат қилганман. "Реал" футболчиси эмаслигимда кимдир айбдор деб ўйламайман.

Шунчаки, жамоадошларимга финалга чиқиш учун ёрдам бериш ниятидаман. Ҳаммамиз шунга интиляпмиз. Стадионда мени қандай кутиб олишларини билмайман. Менга маҳаллий мухлислар ёқади, доимо бор кучимни ишга соламан ва шу сабабли, мени яхши кутиб олишади деб умид қиламан.

Ҳозир бироз орқароқдан ҳаракат қиляпман. "Реал"дагидек рақиб дарвозасига яқин ўйнаётганим йўқ. "Бавария"да кўпроқ ҳаракатланишим, орқага қайтиб, прессинг уюштиришим керак. Ҳамма футболчиларга шундай талаблар қўйилган" - дейди Хамес.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика