Latest news

09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмолилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  3 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  0 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1 02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  3 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  4 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  10 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  7 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  8 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   97 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  12

Хайрулла Каримов: "Мавсум бошланиши олдидан хушёрлигимиз ортяпти" News

Хайрулла Каримов: "Мавсум бошланиши олдидан хушёрлигимиз ортяпти"

Айни кунларда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Туркиянинг Анталия ўлкасида янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.
Ўтказилаётган машғулотлар ва назорат учрашувларидаги фикрларини билиш мақсадида жамоамиз сардори Хайрулла Каримовга мурожаат қилдик.

- “Бунёдкор”нинг мавсумолди тайёргарлик жараёнлари, хусусан Анталиядаги йиғин кўнгилдагидек ўтяптими?
- Тайёргарлигимиз аввалдан тузиб чиқилган режа асосида олиб борилмоқда. Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Мураббийлар штаби футболчиларга фойдали бўлган юкламаларни бериб, мавсумга тайёрлашяпти. Ташкилий жиҳатдан ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Мураббийлар штаби кўпроқ қандай машқларга урғу беряпти?
- Бундай иссиқ ўлкалардаги йиғинлардан унумли фойдаланиб қолиш керак. Буни инобатга олган Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратяпти. Жисмоний ҳолатимизга ҳам, тактик услубимизга ҳам тенгма-тенг ёндашишяпти. Назорат учрашувларида асосан икки таркибга бўлинган ҳолда иштирок этяпмиз. Мени хурсанд қилаётгани машғулотлар давомида ҳамма футболчилар шунчаки кун ўтказишга эмас, балки сидқидилдан ва виждонан иштирок этишмоқда.

- “Бунёдкор”га янги келиб қўшилган футболчилар жамоага тўлиқ мослашиб улгуришдими?

- Бу йил сафимизни тўлдирганлар аста-секин “Бунёдкор”нинг ўйин услубига мослашиб боришмоқда. Мураббийларимиз майдондаги ва унинг ташқарисидаги назарий машғулотларда янги футболчилардан нималар истаётганликларини уларга етказиб беришяпти. Ўз навбатида янгилар ҳам ўзларидан нималар талаб қилинаётганини аста-секин тушуниб боришмоқда. Ўйлайманки, мавсум стартигача янгилар ва эскилар деган тушунча буткул йўқолиб, майдонда ва унинг ташқарисида бемалол тил топишиб оламиз.

- “Бунёдкор” ҳозирги ҳолатида мавсумга неча фоиз тайёр бўлди, деб ҳисоблайсиз?
- Қувонарлиси, кун сайин жамоада ижобий ўзгаришлар бор. Аввало, таркибдаги рақобат футболчиларни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундаяпти. Шунингдек, назорат учрашувлари орқали ҳаракатларимиз яхшиланиб, бир-биримизни янада осонроқ тушуна бошлаяпмиз. Қолаверса, расмий ўйин санаси тобора яқинлашаётгани боис футболчиларнинг хушёрлиги ортмоқда.

- Болгария клубларига қарши ўтказилган назорат учрашувлари ҳақида нималар дея оласиз?
- Бу сафар ҳам иккита таркиб билан ўйин ўтказдик. Биринчи ўйинда ҳисоб очилмади. Лекин баҳс қизиқарли ва курашларга бой бўлганини айтиб ўтишим керак. Софиянинг “Локомотив” клубига билан бўлган учрашув ҳар иккала томон учун ҳам фойдали ўтди, деган бўлардим. Ўйин тақдирини Вохид Шодиев томонидан киритилган биргина гол ҳал қилди. Бироқ бутун баҳс давомида майдонда аёвсиз кураш кечди. Мана шу каби ўйинлар биз учун керак. Хатолар ҳам йўқ эмас. Лекин камчиликлар устида Туркиядаги йиғинда ишлаб, уларни тезроқ бартараф этишимиз лозим.

- Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз номидан биргина “Бунёдкор”ни қолиши Сизларга қўшимча босиб юклайдими?

- “Бунёдкор” энди халқаро турнирда янада масъулиятлироқ иштирок этиши керак, деб ўйлайман. Осиё Чемпионлар лигаси осон мусобақа эмас. Ундаги ҳар бир хато жуда-жуда қимматга тушади. Шу боисдан ҳам 2014 йилги турнирда эътиборлироқ бўлиб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, мухлисларни хурсанд этиш учун бор куч-қудратимизни ишга соламиз.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика