Latest news

08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  0 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  14 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  19 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  109 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   25 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   12 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0

Виталий Левченко - "Турон"нинг таклифига нега йўқ дегани ва ОЧЛ ҳақида News

Виталий Левченко - "Турон"нинг таклифига нега йўқ дегани ва ОЧЛ ҳақида

Айни пайтда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб турган мухбиримиз Камолиддин Алимов "Истиқлол" жамоасининг машғулотидан лавҳа тайёрлади.

Ушбу лавҳадан бевосита жамоа бош мураббийи Виталий Левченко билан суҳбат ҳам ўрин олган. Қуйида уни матнли тарзда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Чемпионлар Лигасига тайёргарлик барчаси режа бўйича кетмоқда. Гуруҳимиз қийин. Биласиз доим "ўлим" гуруҳидан жой олиб келганмиз. Ўйинлар осон ўтмаслиги аниқ. Ўйлайманки ҳаммаси жойида бўлади",- дея гап бошлади Левченко. 

- "Истиқлол" "Ал Ҳилол" билан ОЧЛнинг ўтган мавсумида ҳам тўқнаш келган эди...

- Уларни ўрганмоқдамиз. Кўп футболчилар кетди. Мураббий ўзгарди. Барча жамоалар ҳақида маълумотларга эгамиз. 

- Таркибга янги қўшилганларнинг мослашиш жараёни қандай кетмоқда? Хусусан "Металлург"дан келган Муҳаммад Исаев...

- Умид қиламанки, у тезда мослашиб олади. Ўзбекистон чемпионатида техника ва текзликка асосланган футбол ўйналади. Шуни ҳисобга олсак бу ерда кўникиб олиш учун вақт керак. 

- Ўзбекистонда 3та тур ўтказиб бўлинди. Тожикистонда эса мавсум бошлангани йўқ ҳали. ОЧЛ олдидан бу тўсқинлик қилмайдими?

- Фикриннгизга қўшиламан. Биз ўтган йили ҳам шундай ҳолатга тушган эдик. Сифатли йиғинлар орқали тайёргарлик кўряпмиз. Ўша пайтга келиб яхши ҳолатда бўламиз. Мусобақада бор кучимизни ишга соламиз. 

- Сизни "Турон"га бош мураббий сифатида таклиф қилишгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Келинг мазкур вазиятга ойдинлик киритиб ўтсангиз...

- Бундай хабарлар бўлгани рост. Ўзаро гаплашдик. Лекин менда ОЧЛда жамоам билан қатнашиш имконияти бор. Шу боис розилик бермадим. Агарда кейинги йил ёки мавсум охирида таклиф бўлса кўриб чиқишим мумкин.  




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика