Latest news

18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  6 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  13 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0

Виталий Левченко: "Ўйин унутилади, натижа қолади" News

Виталий Левченко: "Ўйин унутилади, натижа қолади"

Coca Cola Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" мағлуб этилганидан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко фикрларини билдирди.


- Оғир ўйин бўлди. "Қизилқум" бу ерга очко умидида келишини билгандик. Улар турнир жадвалидаги жойлашуви сабабли лигада қолишлари учун уч очко керак бўлиб турганди. Ўйинг жанговар ўтди, ғалаба қозонганимиздан мамнунман. Ўз майдонимизда мухлисларимизни хурсанд қила олдик. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ўйин эсдан чиқади, натижа эса қолади. Бу ҳақиқат. 

- Зоир Жўрабоев ушбу мавсумда чемпионатни аъло даражада ўтказди. Тожикистон термасида жамоага олиб келиниши мумкин бўлган бошқа футболчилар борми?

- Барча йигитларни кузатиб боролмаймиз. Бироқ у ерда бизни қизиқтирган футболчилар бор. Ким жамоада кетишни истаса, кимни ҳисобга олмаётган бўлсак ўша жамоадан кетади. Бу борада ишлар жараёни кетмоқда. Барчаси ҳолатга қаралади. Агарда бирор позицияни кучайтира оладиган, бизнинг иқлимга мослашган футболчи бўлса, уни жамоага олиб келиш вариантини кўрамиз.

- Ушбу "Нефтчи"дан кўнглингиз тўлган ҳолатлар нимада-ю, камчиликлар нимада?

- Йигитларга раҳмат, улар мавсум давомида бор кучи билан ҳаракат қилишди. Мағлубиятсиз юрган пайтимизда улар яхши давр ўтказишди. Бу мени қувонтирди. Албатта, кўнгилсиз ҳолатлар ҳам бўлди. Керакли жойларда очколар йўқотдик. Шу орқали совринли ўринлардан тушиб, мана шу ўринда турибмиз. Умуман олганда барчаси яхши ўтди. Фақатгина кўнгилсиз пасайишлар кўп нарсага таъсир ўтказди.

- Мавсум тугашига бир тур қолди. Легионерлардан кимлар жамоада қолади ва кимлар кетади?

- Барчаси иш жараёнида. Мен ҳам легионерларнинг чемпионат даражасига мос бўлишини, етакчи бўла олишини истайман. Ҳозир бу саволга жавоб бериш жуда қийин.

- Бугун мавсумдаги сўнгги уй ўйинини ўтказдик. Мухлисларга қандай баҳо берасиз ва қандай тилаклар тилайсиз?

- Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар бизни доимо қўллаб туришди ва ҳақиқатдан ҳам бизнинг футболчимиздек бўлиб туришди. Улар келаси йили ҳам шундай тарзда давом этишларини сўраб қолардим. Биз ҳам уларга ўйин сифати ва натижадан роҳатланишлари учун ўйнаймиз. Уларни қўлдан келганча хурсанд қилиб, камроқ ҳафа қилишни ўйлаймиз.

- Иккинчи бўлимда фақатгина Ғулом-Ҳайдар Гулямовга эътироз билдирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Биласизми, қачонки футболчилар асабларини асрай олишмаса, уларга жуда қийин бўлади. Биз доимо сифатли ўйнашни истаймиз. Ёмон ҳолат бўлмади, Ғулом-Ҳайдар яхши мавсум ўтказди. Паспортга қарамайлик, у жамоанинг ёш футболчиларидан эмас. У ҳам ҳаракат қилмоқда, чарчамоқда. Барчасини тахлил қилиб, нима қилса унга яхши бўлишини айтиб турамиз. Бу ҳам иш жараёнининг бир қисми. Бунга эътибор бермаслик керак. Ротация орқали футболчиларга дам берса бўлади. Бироқ бизда сифатли футболчилар кам. Ҳолат шундай. Биргина ўйин қолди, уни юқори даражада ўтказиш керак.

- "Нефтчи"га уч футболчи: Одил Ҳамробеков, Тимур Мамасиддиқов ҳамда Шоҳруз Норхоновнинг келиши борасида миш-мишлар тарқалди. Бу миш-мишларга қандай изоҳ бера оласиз?

- Нима ҳақида гапираётганингизни тушуниб турибмиз. Бизда жамоага олиб келиниши мумкин бўлган, биз қизиқиш билдираётган футболчиларнинг рўйхати бор. Бироқ футболчи шартнома имзоламагунча барчаси оғиздаги гап бўлиб қолаверади. Футболчиларда доимо таклифлар бўлади ва улар ўзларига яхши бўладиган жойни танлашади. Бизда рўйхат бор. Бироқ бошқа томондан, футболчида ўша жамоада ўйнаш иштиёқи ҳам бўлиши керак. Иштиёқи бўлмаса, музокаралар ҳам ёрдам бермайди. Барчаси футболчига боғлиқ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика