Latest news

09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  56 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  5 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12

Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий" News

Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. "Бунёдкор" жамоасининг "Сўғдиёна"га қарши кечган сўнги учрашувини таҳлил қилиб чиқдик. Ҳужумда агрессивроқ ўйнашимиз керак эди ва ушбу вазифани уддаладик. Бугун чиройли ғалаба қозондик.

- Ўйин сўнгида бир нечта ўзгаришларни амалга оширмоқчи эдингиз, аммо ҳакам вақт қўшмади ва ўйинни якунлади.

- Майдонга тушираётган йигитларимизга ўйин амалиётини тақдим этмоқчи эдик. Бизни ФИФА кунлари кутиб турибди ва бир нечта футболчиларимиз терма жамоаларига йўл олишади. Кейинги учрашувларда уларга албатта имконият берамиз.

- Бугун Жасур Жалолиддинов ва Диёр Туроповларни таркибда кўрмадик. Бунга сабаб нима?

- Учта футболчи. Манучеҳр Сафаров ҳам бугунги ўйинда иштирок этмади. Уч нафар футболчимизда ҳам шамоллаш аломатлари кузатилди. Футболчилар икки кун давомида даволанишди. Шу сабабли бугунги учрашувда уларга дам бердик. Йигитлар ўзини ёмон ҳис этишаётганини айтишди.

- Иккинчи бўлимда кўп асабийлашдингиз. Жуда эмоционал бўлганингизга сабаб нима?

- 2:0 ҳисоби биз учун қулай эди. Ҳисобни ушлаб қолишимиз керак эди, аммо биз бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Ўйин сўнгида эса яна битта гол урдик ва барчаси яхши тугади.

- Икки ҳафтача аввал ижтимоий тармоқларингизда "Нефтчи" жамоаси ҳеч керак эмаслигини кўриш сиз учун оғриқли эканлиги ҳақида фикр қолдирган эдингиз. Ушбу сўзларингизда қандайдир маъно борми?

- Жамоада ички муаммолар бор. Ўша муаммоларни ҳал этишимиз керак. Бу ҳақда оммага жар солишни истайман. Умид қиламанки барчаси тез орада тўғирланади.

- "Нефтчи" жамоаси Ўзбекистон кубогида "Сўғдиёна" жамоаси қарши тўқнаш келадиган бўлди. Рақиб жамоа ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- "Сўғдиёна" яхши ҳолатда. Жиззахликлар кетма-кет ғалабалар қайд этишаётганди, аммо кеча бўлиб ўтган баҳсда улар мағлубиятга учрашди. Барчага ёқадиган қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Бизлар учун эса ушбу учрашувлар яна бир синов. Анча жиддий рақибга қарши майдонга чиқамиз.

- "Нефтчи" жамоаси жорий мавсум Суперлигада биринчи маротаба 2тадан кўпроқ гол урди. Бунга сермаҳсулликнинг сабаби нима?

- Биз янги жамоа йиғдик. Футболчиларнинг бир-бирини тушуниб олишига бироз вақт керак. Биз меҳнат қилмоқдамиз. Ҳужумчиларимиз ҳам кўпроқ гол уришни бошлаб юборишди. Янада кўпроқ голлар уришга ҳаракат қиламиз.

- Кетма-кет иккинчи мавсумдан буён "Бунёдкор" жамоасини мағлуб этмоқдасиз. "Бунёдкор"нинг ҳозирги ҳолатига қандай баҳо берасиз?

- Рақиб ҳақида бир нима дейиш қийин. "Қалдирғоч"ларнинг мураббийлари бор ва мен уларнинг ишига баҳо беришим нотўғри. Ушбу стадионда биринчи маротаба ўйин ўтказдим. Майдон ҳолати яхши экан. Ўтган мавсум ўз ўйимизда ғалаба, аммо сафарда мағлубиятга учрагандик. Мураббийлар штаби ва раҳбарият ўзаро келишган ҳолда "Бунёдкор"ни янада кучайтиришига ишончим комил. Иккинчи даврада ушбу жамоада яхшироқ ўйин намойиш этишини тахмин қиламан.




Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика