Latest news

08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  7 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  0 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  6 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  7 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  43 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10

Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа" News

Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко Суперлига 8-тур доирасидаги "Сўғдиёна" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ўйинни жуда эҳтиёткор бошладик, йигитларим ҳудди рақибнинг хатосини кутаётгандек эдилар. Ўзимизнинг хатомиздан сўнг гол ўтказиб юбордик. Шундай кейингина ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсатишни бошладик. Йигитларимни табриклайман. Шундай ўйинлар орқали жамоа шаклланади.

Чемпионат қийин ўтади, кечаги ўйинлар ҳам бунга мисол. Суперлига ўз даражасини кўтариб қўйди, ҳозирда уч очко йўқотилиши кутиладиган жамоанинг ўзи йўқ. Ҳамма курашади, чемпионат эса шуниси билан қизиқарли бўлади.


— "Сўғдиёна" 2015 йилдан буён Фарғонада мағлуб бўлмаётганди. Бугун ушбу нохуш статистикага барҳам берилди. Шу ҳақда нима дейсиз?

— "Сўғдиёна" тўп назорати билан ўйнашга интиладиган жуда сифатли жамоа. Ушбу жамоанинг ўз ижрочилари бор. Ғалаба қозонганимиз икки карра ёқимли. "Сўғдиёна"га қарши ўйланган режаларимиз бор эди. Шундай қийин ўйинда ютганимиздан хурсандмиз. Анъанага келсак, у бир кун бузиларди.

— "Нефтчи" иккинчи бўлимда мудофаада яхши ўйнади. Бу режангизнинг бир қисми эдими ёки ўйин бориши сабаб рўй бердими?

— "Сўғдиёна"да жуда тезкор ўйинчилар бор, агар биз ҳудуд бериб қўйганимизда, бизда катта муаммолар кузатилиши мумкин эди. Режамизга биринчи таймдан таянгандик. Кубокдаги оғир ўйиндан сўнг жисмоний ҳолатимиз етганидан мамнунман. Шунингдек бизда соғлик билан боғлиқ муаммо ҳам бор. Легионерларимиз касал бўлаётгани сабаб улар орқали ўйинни кучайтира олмаяпмиз. Шундай нарса бор. Аммо, жамоада характер бор ва бугун уни кўрдик. Асосийси улар интизом, ўзларини бериш ва катта босим остида сабр қилиш ва натижага эришишни кўрсата олишди. Тўпга кам эгалик қилганимиз ҳеч нарсани англатмайди, биз қарши ҳужумлар уюштирдик.

— Сиздан олдин бу ерда Бошкович шоу кўрсатди. У итальян футболига тайёр эмасди ва "Нефтчи"нинг иккита ҳужумдан иккита гол урганини айтди.

— Зоран Марушичда ҳам яхши вазият бўлганди. Рақиб сифатларга эга, улар билан очиқ ўйнаб бўлмасди. Биз "Пахтакор" билан очиқ ўйнадик ва дарвозамизга голлар урилди. Шу сабаб ҳар бир рақибни ўрганамиз ва ундан келиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Қайси тактика яхшилигини муҳокама қилиб ўтирмайман, майдондаги вазиятни акс эттирувчи табло бор. Бу мутахассисларга йўлланадиган савол, мураббий сифатида бизга яхши ўйин ва натижа керак.

— Бошкович Туркиядаги йиғинда ҳам "Нефтчи" ҳақида гапирар экан, ҳар мавсум 10-15 ўйинчини ўзгартириб чемпион бўлиш мумкинмаслигини айтганди. Бунга нима дейсиз?

— Ҳа, тўғри. Мунтазам таркиб ва икки уч нафар футболчи қўшиш керак бўлган асос керак. Ҳар мавсумда кўплаб ўйинчилар ўзгаргани сабаб мураббийга ҳам қийин, доимий футболчилар бўлса улар фалсафангизни тушунишади ва нима қилишни билишади. Йиғинларда эса натижа муҳим эмас, чемпионатда хато қилсангиз, сизга голлар уришади ва жамоа очколардан айрилади. Ҳозирда ҳар турда яхшиланяпмиз. Бизга вазифа қўйилган ва умид қиламанки, совринлар ўринлар учун курашамиз.

— Бошкович боя рақибга ўхшаб ютгандан кўра бугунгидек мағлубиятга учрашни афзал кўришини айтди...

— Бунга изоҳ бермайман. Эмоциялар сабаб кўп гаплар айтилади. Ҳурматни сақлаб қолиш керак, шу сабаб бунга изоҳ бермайман. Футбол шуниси билан қизиқ, турли хил тактикалар, кимгадир ёқади ёки ёқмайди. Футболдаги асосийси натижа. Чиройли ўйнаш ёки ўйнамаслик иккинчи масала. Натижа эсда қолади.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика