Latest news

14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  4 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  2 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  8 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0

Виталий Левченко: "Биз ҳозир бир маҳоратли дарвозабон трансфери устида ишлаяпмиз" News

Виталий Левченко: "Биз ҳозир бир маҳоратли дарвозабон трансфери устида ишлаяпмиз"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Виталий Левченко кеча жамоа мухлислари билан ташкил этилган "Дилдан суҳбат" рукни остидаги онлайн чатда иштирок этди.

Сайтимиз мухбири мазкур чатда қатнашиб, бош мураббийнинг фикрларидан бир нечта иқтибосларни ёзиб олди. Қуйида ушбу иқтибосларнинг айримлари келтириб ўтилмоқда.

- "Динамо" билан ўйинда асосан ёшлар жамоаларимиз таркибидан жалб этилган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказдик.

- Мамасидиқов "Навбаҳор" таркибига қўшилгани ҳақида ўқидим. Жалолиддинов ҳозирда "Олимпик" йиғинида иштирок этаяпти.

- Биз ҳозир даражаси юқори бўлган, сифатли футбол намойиш этадиган яна бир ҳужумчи варианти устида ишлаяпмиз.

- Ҳар бир чизиққа бўйдор футболчилар билан ҳам тўлдириш мақсадимиз бор. Ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда бўйдор футболчилар бўлади албатта. Биз ҳозир ўрганаяпмиз, таклиф этилган футболчи бизнинг ўйин фалсафамизга ҳам тушиши керак.

- Рустам Ятимовга хориж клубларидан қизиқиш бўлган. Россия чемпионатидан "Ростов" таклиф юборган. "Истиқлол" дарвозабон учун анчагина катта тўлов сўрамоқда.

- Биз ҳозир ўз қарашларимизга мос келган маҳоратли дарвозабон билан музокара ўтказаяпмиз. Келишувга эришсак, жамоамиз сафига қўшилади. Бу дарвозабон Ятимов эмаслиги аниқ.

- Манучеҳр Сафаров халқаро ўйинлар тажрибасига эга футболчи. У фарғоналик мухлисларга ҳар ўйинда қувонч тақдим этишига умид қилаяпмиз.

- Бизга таклиф этилган футболчини жамоа мураббийлар штаби томонидан ўрганиб чиқилади. Ҳар томонлама ўйлаб кўриб, кейин қарор чиқарамиз ва раҳбариятга таклиф киритамиз.

- Энг яхши мураббий танлови бутун жамоаники. Хусусан, фарғоналик мухлисларнинг ҳам ушбу эътирофда алоҳида ҳиссаси бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика